Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда такдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни
объектив карама-каршилиги ва уни хал этиш усулларини, диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни амалий фаолиятга уларни ижодий тарзда қўллашни таъминлайди. Муаммоли савол, вазифа, топширик ва вазиятлар яратиш ва уларга ечим топиш жараёнида онгли, ижодий, мустақил фикрлашга ўргатилади.
Ахборотни такдим қилишнинг заманивай воситалари ва усулларини қўллаш -хозирги ахборот коммуникация технология васиталари кучли ривожланган шароитда улардан тўғри ва самарали фойдаланиш, ахборотларни танлаш, саралаш, саклаш, кайта ифодалаш кўникмалари ҳосил қилинади. Бу жараёнда компьютер саводхонлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Ўкитиш методлари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визиуаллаш), муаммовий усул, кейс-стади, пинборд, парадокслар, лойҳа ва амалий ишлаш усуллари. Интерфаол усулларни мавзу мазмунига мос ҳолда танлаш ва улардан самарали фойдаланишга ўргатади.
Ўкитиш воситалари: ўкитишнинг анъанавий воситалари (дарслик, маъруза матни, кўргазмали куроллар, харита ва бошқалар) билан бир каторда - ахборот-комуникация технология воситалари кенг кўламда татбик этилади.
Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив икки ёклама (тескари) алокага асосланган бевосита ўзаро муносабатларнинг йўлга кўйилиши.
Тескари алока усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-суров, жорий, оралик, ва якунловчи назорат натижаларини тахлили асосида ўкитиш диагностикаси амалга оширилади. Таълим жараёнида кафолатланган натижага эришиш таъминланади.
Бошқариш усуллари ва тартиби: ўкув машғулоти боскичларини белгилаб берувчи технологик харита кўринишидаги ўкув машғулотларини режалаштириш. кўйилган мақсадга эришишда Ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафакат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташкари мусткил ишларнинг назорати хам тартибли йўлга кўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |