Ю кулбеков Гулистон. СЎз боши


Download 1.12 Mb.
bet2/46
Sana21.06.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1640603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИССИКЛИК ТЕХНИКАСИ

АННОТАЦИЯ

Кулбеков Ю.Б., «Иссиқлик техникаси» фанидан ўкув- услубий мажмуа.Гулистон. 2011 бет.


Ушбу ўкув услубий мажмуа 5140900-касб талими ва 5142000-меҳнат таьлими йўналиши бакалаврлари учун 2008 йил Давлат таьлим стандарти ва намунавий дастур асосида тузилган бўлиб, «Иссиқлик техникаси» фани асосларини чуқур ўрганиш асосида ўрта мактаблар, Академик лицейлар ва касб-хунар коллежларида келажакда фаолият кўрсатадиган ўқитувчиларнинг касбий тайёргарликларини оширишда муҳим ўрин тутади. Унда термодинамиканинг қонунлари ва қоидалари, уларга асосан курилган иссиқлик машиналарида содир бўладиган термодинамик жараёнлар, ёкилғилар ва уларнинг ёниш жараёнлари, ички ёнув двигателлари, қозон қурилмалари, буғ турбиналари, газ турбиналари, реактив двигателлар, иссиқлик электр станциялари, совутгич қурилмалари ҳақидаги асосий тушунчалар берилган.
Ўқув услубий мажмуа 5142000- меҳнит таълими йўналишида тахсил олаётган талабалар учун мўлжалланган
Гулистон давлат университети Ўқув услубий кенгаши томонидан 26.10.11 йил № 2 сонли баённомага биноан тавсия этилган.
Кулбеков Ю. Б.. Учебное-методический комплекс «Теплотехника». Гулистан. 2011 стр.
В учебно-методическом комплексе изложен основы технической термодинамики и теории теплообмена, законы термодинамики. Приведены понятия о теплопередачи, топливо и его основах, о паровых и газовых турбинах. Теплотехника обучается как один из общеинженерных предметов.
Учебное- методический комплекс предназначен студентам обучаюҳихся по специальности 5142000 трудовое обучение. Одобрено Учебно-методическим советом Гулистанского государственного университета подписано к печати протоколом № 2 от 26.11. 2011 года.
Тақризчилар: доц. Қурбонов Э. С.
Доц. Тўрақулов М. А.
ФАН БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
ИШЛАБ ЧИКИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
Билим олиш жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи холатлар: дарсни юқори илмий-педагогик даражада ташқил этилиши, муаммоли машғулотлар ўтказиш, дарсларни савол-жавоб тарзида коникарли ташқил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мультимедиа қўлланмалардан фойдаланиш, тингловчиларни мустақил фикрлашга ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни уларнинг олдига кўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, ижодкорликка йўналтириш, эркин мулокотга киришишга, илмий изланишга жалб қилиш ва бошқа тадбирлар таълим устуворлигини таъминлайди. Таълим самарадорлигини оширишда фанлар бўйича таълим технологиясини ишлаб чикишнинг концепцияси аниқ белгиланиши ва унга амал қилиши ижобий натижа беради. Фанни ўкитишнинг мақсади ва таълим бериш технологиясини лойихалаштиришдаги асосий концептуал ёндашувлар куйидагилардан иборат.
Фаннинг мақсади – Талабаларга турли иссиқлик техникаси қурилмалари асосида ётган қонунлар ва принциплар ҳамда ёкилғи энергетик ресурслари ва қуёш энергиясидан қишлоқ хўжалигида ҳар хил мақсадлар учун тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимлар беришдан иборат.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling