Ю кулбеков Гулистон. СЎз боши
Download 1.12 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИССИКЛИК ТЕХНИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Идентив ўкув мақсадлари.
Назорат топшириклари.
1 Иссиқлик таъсирида идеал газлар ҳолати қандай ўзгаради? 2. Идеал газ ҳолатининг термик тенгламаси нимани ифодалайди? 3. Газ доимийси нима? 3 - асосий саволнинг баёни. Ўқитувчининг мақсади. Талабаларга реал газ ҳолатининг термик тенгламаси тўғрисида тушунча бериш. Идентив ўкув мақсадлари. 2.1. Газ ҳолатига температура таъсирини тушуниб олиш. 2.2 Реал газ ҳолатининг термик тенгламаси моҳиятини билиб олиш. Реал газ ҳолатининг тенгламаси Идеал газ учун мўлжалланган Клайперон тенгламасини реал газларга кўлланилганда анча ноаниқликлар келиб чикади. Баъзи газлар оддий атмосфера шароитидаёк идеал газ тенгламасидан 2-3 % га фарк кидиши мумкин. Юқори босимда, ҳароратда реал газ билан идеал газ орасидаги тафовут сезиларли даражада ортиб боради. Жахон олимлари томонидан реал газ ҳолатини ҳарактерловчи жуда кўп (150 дан ортик) тенгламалар таклиф қилинган. Лекин тенгламалар етарли аниқликга ва умумийликка эга эмас. Реал газ ҳолатини нисбатан яхширок ҳарактерловчи тенглама 1873 йилда голланд физиги Ван-дер-Ваальс томонидан таклиф қилинган. Ван-дер Ваальс тенгламаси идеал газ тенгламаси (PV RT) дан иккита тузатмаси билан фарк килади: - молекулаларнинг ўзаро тортишиш кучини ва «в» - молекулаларнинг эгаллаган ҳажмини ҳисобга олинганлиги билан. Бу ерда "а" ва "в" коэффициентларини Ван-дер-Ваальс факат газнинг табиатига боғлиқ, ўлчамларига боғлиқ эмас деб тушунтиради. Кейинги пайтларда юқори босим билан ишловчи иссиқлик машиналарининг тез ривожланиши сабабли Ван-дер-Ваальс тенгламаси етарли аниқлик бермай колди. Шунинг учун олимлар М. П. Вукалович ва И. Н. Новиковлар юқоридаги тенгламани янада ривожлантириб ва унга аниқлик киритиб 1946 йилда ўз тенгламаларини таклиф килдилар: бу ерда: А1 (Т) ва А2(Т) - ҳароратининг маълум функциялари. Бу тенглама сув буғлари учун олинган тенглама бўлиб, ҳолат тенгламасини аниқ ифодалайди. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling