Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


маъруза Юкларнинг физика-кимёвий хусусиятлари


Download 276.8 Kb.
bet10/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

5 маъруза Юкларнинг физика-кимёвий хусусиятлари

Юкларнинг физика-кимёвий хусусиятлари


Юкларнинг физика-кимёвий хусусияти, уларнинг ҳолатини, атроф муҳит билан ўзаро таъсирлашув қобилятини, ҳаракатдаги составларга, омборларга, ортиш-тушириш машина ва қурилмаларига, бошқа юкларга ҳамда инсонларнинг саломатлигига зарарли таъсир этишишини тавсифлайди.
Юкларни ташишга тайёрлаш, ортиш-тушириш ва сақлаш ҳамда ташиш шарт–шароитларини танлаб олиш, шунингдек, уларнинг идиши ва ўровларига бўлган асосий талаблар, юкларнинг физика–кимёвий хусусиятларига бевосита боғликдир.



Юкларнинг физика-кимёвий хусусиятлари






Юкларнинг физик хусиятлари. Юкларнинг физик хусусиятларини тузилмаси 1.9-расмда кўрсатилган. Юкларнинг физик хусусиятини ўрганишни уларнинг зарравий (гранулометрик)  таркибидан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Чунки юкнинг зарравий таркиби унинг бошқа физик хусусиятлари бўлмиш сочилувчанлик, табиий нишаблик бурчаги, нам ютишлик (гигроскопиклик), зичлашиб қотиб қолиш, чангланиш, музлаш ва зичланиш қобилятига катта таъсир қилади. Юкларнинг зарравий таркиби сочилувчан ва тўкилувчан юк зарра (бўлак)чалари ўлчамларини йириклигининг миқдорий тарқоқлигини тавсифлайди. Сочилувчан ва тўкилувчан юклар зарравий таркиби бўйича гуруҳларга бўлинадилар (1.2-жадвал).
Оғирлик ёки ташқи динамик куч таъсири натижасида сочилувчан ва тўкилувчан юкларни ҳаракатланиш қобиляти сочилувчанлик деб аталади. Юкларнинг сочувчанлигини унинг табиий нишаблик бурчаги ва силжишга қаршилиги тавсифлайди. Юкнинг табиий нишаблик бурчаги қанча кичик бўлса унинг сочилувчанлиги шунча юқори бўлади.
 
1.9-расм. Юкларнинг физик хусусиятларининг тузилмаси
 
 
1.2-жадвал
Юкларнинг зарравий таркиби
 
 

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling