Юкларнинг транспорт тавсифномасининг тушинчаси. Юкларнинг таснифи Юкларнинг транспорт тавсифномаси


Гуруҳ номи Хос заррача ўлчаларими, мм Гуруҳ номи


Download 276.8 Kb.
bet11/46
Sana19.06.2023
Hajmi276.8 Kb.
#1609137
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
1-9 maruza

Гуруҳ номи


Хос заррача ўлчаларими,
мм

Гуруҳ номи


Хос заррача ўлчаларими,
мм

Ўта йирик бўлакли
Йирик бўлакли
Ўртача бўлакли
Майда бўлакли

320 дан катта
160-320
60-160
10-60

Йирик донали

Майда донали

Кукунсимон

Чангсимон


2-10
0,5-2
0,05-0,5
0,05 дан кам

Юк штабели асосидаги текислик билан унинг ён томонидаги теккислик орасидаги икки қиррали бурчак юкнинг  табиий нишаблик бурчаги деб аталади. Осойишталикдаги ва ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчаги тушинчалари мавжуд. Осойишталикдаги табиий нишаблик бурчагининг қиймати ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчагидан катта бўлади. 1.3-жадвалда турли юклар учун осойишталикдаги ва ҳаракатдаги табиий нишаблик бурчагининг қийматлари келтирилган. Юкка динамик куч таъсир қилганида, айниқса титрашда ва силкинишларда баъзи бир юкларнинг табиий нишаблик бурчагини қиймати нолгача камайиб кетади.
1.3-жадвал
Юкларнинг осойишталикдаги ва ҳаракатдаги
табиий нишаблик бурчаги

Юкнинг номи

Табиий нишаблик бурчаги, град.

Юкнинг номи

Табиий нишаблик
бурчаги, град.

Осойиш.

Ҳаракат.

Осойиш.

Ҳаракат.
Тош кўмир
Кокс
Охок тош
Шағал
Торф

27-45
30-35
37-50
30-45
45-50

20-30
27-31
30-40
25-35
30-40

Чақиқ тош
Қум
Тупроқ
Тошқол
Маъдан

40-45
30-40
40-45
37-50
35-38

35-40
20-30
35-40
37-38
31-35

Силжишга қаршилик юк заррачалари орсидаги ўзаро ишқаланиш кучи ва уларни илашиш кучи мавжудлигидан изоҳланади. Умумий ҳолатда сочилувчан юк массасини мувозанатланиш шарти Кулон қонуни билан аниқланади:
τ = с + s · tgφ , (1.5)
бу ерда τ-силжишдаги уринма кучланишН/м2;
с-юк зарачаларини бузилишидаги қаршилиги, Н/м2;
s-сиқилишдаги кучланиш, Н/м2;
φ-ички ишқаланиш бурчаги, град;
tgφ- ички ишқаланиш коэффициенти.
Идеал сочилувчан юклар учун, қачонки юк заррачаларининг орасида ўзаро илашиш мавжуд бўлмаганида, ички ишқаланиш бурчаги юкнинг табиий нишаблик бурчагига тенг бўлади. Нам ва ёмонсочилувчан юклар, қовушқоқ материалларнинг моддий заррачалари анчагина илашиш кучига эга бўладилар. Юкнинг намлиги ўсиши билан илашиш кучи ҳам ўсиб боради. Баъзи бир юкларда намлик критик қийматгача ўсиб борганида аввалида юк заррачаларининг илашиш кучи ўсиб боради, сўнгра эса бирданига камайиб кетади.
Юкларнинг айрим зарра (дона)чалари орасида бўшлиқ мавжудлигини ва унинг қийматини тиғизлашмаслик  коэффиценти баҳолайди:
eт =( Vш - Vюк) / Vш , (1.6)
бу ерда Vш-юк штабелининг геометрик ҳажми, м3;
Vюк-айрим юк зарра (дона)чалари орасидаги бўшлиқлар
ҳажмининг йиғиндисини инобатга олмаган ҳолдаги юк
штабелининг ҳажми, м3.
Юк массаси ичидаги ковак ва капилярларнинг мавжудлигини ғоваклилик коэффициенти баҳолайди:
eғ = Vғ / Vюк , (1.8)
бу ерда Vғ-ички ғовак ва капиллярлар ҳажмининг йиғиндиси, м3;
Юкларни зичланишлик қобилиятини, зичлашишлик коэффициенти баҳолайди:
kз = V/ V'' , (1.9)
бу ерда V', V''-юк штабелини, мувофиқ равишда зичлангунча ва 
зичлашгандан кейинги ҳажми, м3.
Баъзи бир юкларни зичлашишлик коэффиценти 1.4-жадвалда кўрсатилган.
1.4-жадвал

Download 276.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling