Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


Download 1.25 Mb.
bet13/37
Sana05.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1276327
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

Плазмали қиздириш

Юқорида курсатилганидек, электр энергиясининг ёйли разряд шароитида иссилиқликка айланиши газли плазма ҳосил булиши билан амалга ошади. Оддий ёйли разряд пайтида плазма атроф-муҳитдаги газ молекулаларидан ҳосил булади. Агар ёйли разряд газ оқимида содир булса, у ҳолда қизиган ионлашган газ машъали ҳосил булади. Атмосфера босимидаги плазма оқимида ҳарорат 800-30000С гача етиши ва бу оқимдан юқори ҳароратли қиздириш мақсадида фойдаланиш мумкин.


Плазма оқимини шакллантириш махсус плазма генератори ёки плазматронлар ёрдамида амалга оширилади. Плазма генератори иккита электрод жойлаштирилган камерадан иборат; анод электроди соплоли махсус пластина куринишида ва катод электроди эса - оддий таёқча куринишида бажарилади. Плазма генераторининг тузилиши 1-14 расмда келтирилган. Агар электродлар уртасида ёй ҳосил қилиниб, камерага газ берилса, анод электродининг соплосидан юқори ҳароратли плазма оқими отилиб чиқади. Соплодан чиқаётган плазма оқими уз энергиясини қиздирилаётган жисмга иссиқлик нурланиши ва исcиқлик утказувчанлик йули билан ва шунингдек, плазманинг йуналтирилган ҳаракатининг кинетик энергияси ҳисобига беради. Плазматронлардан ташқари плазма генераторларининг шундай конструкциялари мавжудки, уларда плазма юқори частотали индукцион разрядлар ёрдамида ҳосил қилинади.
Юқори частотали индукцион разряд электрод материали билан ифлосланмаган соф плазма олиш имконини беради, шунинг учун унинг ёрдамида кимёвий тоза материалларни қиздириш ва эритиш мумкин.
Плазма оқимида энергиянинг юқори даражада тупланганлиги ва ихтиёрий атмосфераларни (тикловчи, нейтрал ва оксидловчиларни) яратиш мумкинлиги келажакда газ химияси



1-14 расм. Плазма генераторининг схемаси.
1- сув билан совитиладиган металл катод электроди; 2-зичлагич;
3-сув билан совитиладиган камера деворлари; 4-электр ёйи;
5-соплоли анод электроди; 6- плазма оқими; 7-газни бериш.

1-15 расм. Плазмали эритиш печининг схемаси.


ва металлургияда плазмали қурилмаларни қуллаш учун кенг имкониятлар яратади. 1-15 расмда плазмали эритиш печининг схемаси келтирилган.
Оптик қиздириш

Қиздиришнинг оптик усули қулланилганда фокусланган ёруғлик нурланишидан фойдаланилади. Оптик қурилма асосан нурланиш манбаидан ва нур оқимини фокусловчи нур қайтаргичлар тизимидан иборат. Нурланиш манбаи сифатида чуғланиш лампаларидан, графитли қиздириш элементларидан, ёйли лампалардан, плазмали нур таратгичлардан ва айрим ҳолларда-қуёш энергиясидан фойдаланилади. Оптик система рефлекторли (яъни нур қайтариш оптикаси қулланиладиган) схемага ёки рефракторли (яъни линза оптикаси қулланиладиган) схемага эга булиши мумкин.


Оптик қурилмаларда нурланиш оқимининг солиштирма қуввати (ёки интеграл зичлиги) 100-1000 Вт/см2 булиб, қиздириш ҳароратининг 1000-40000К атрофида булиши таъминланади.
Оптик печларда шишали ёки металли нур қайтаргичлардан фойдаланилади.Қиздириладиган буюмнинг нурланиш даражаси нурланиш манбаининг электр қувватини узгартириш йули билан ёки нур оқимининг бир қисмини тусиш йули билан ростланади.
Оптик печларда материалларни юқори ҳароратли қиздириш ва уларга ҳавода, вакуумда ёки назоратланадиган атмосферада термик ишлов бериш амалга оширилади. Печнинг қиздириш камераси бутунлай ёки қисман шаффоф материал (кварц шишаси)дан ясалиши лозим.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling