Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»
Яллиғ печлари (нур қайтарувчи печлар)
Download 1.25 Mb.
|
Алимбоев КИТОБ
Яллиғ печлари (нур қайтарувчи печлар)
Рангли металлургия корхоналарида бойитилган мис рудасидан штейн деб аталувчи оралиқ маҳсулот олиш учун яллиғ печлари қулланилади. Шунингдек, чуян, бронза, алюминий каби турли металларни қайта эритиш ва тозалаш учун ҳам яллиғ печлари қулланилади. Мис эритиладиган яллиғ печлари (1-10 расм)ни эритиш ваннасининг узунлиги 30-50 м.га тенг. Эритиш бушлиғининг шип қисми алангадан ваннага иссиқлик узатилишида жуда муҳим роль уйнайди. Мис эритиш печларида юқори сифатли ёқилғи - табиий газ, мазут ва кукунсимон кумир ишлатилади. Форсунка ёки ёқгичлар печнинг бош томонида жойлашади, тутун газлари эритиш бушлиғи буйлаб ҳаракатланиб, унинг қарама-қарши томонидан ташқарига чиқиб кетади. Шихта печга юқори томондан қатор воронкалар ёрдамида юкланади; воронкалар автоматик ишлайдиган қопқоқ (заслонка) лар билан ёпилиши мумкин. 1-10 расм. Мис эритиш учун мўлжалланган яллиғ (нур қайтариш) печининг схемаси. 1-ёқилғининг ёқиш мосламаси; 2- штейнни чиқариш; 3- тошқол (шлак)ни чиқариш; L - эритиш зонасининг узунлиги; L’ - ваннанинг умумий узунлиги. Печнинг ваннаси бутун иш давомида суюқ штейн ва тошқол билан тулиб туради; штейн ва тошқол даврий равишда печдан чиқарилади. Суюқ штейн катта чумичларга қуйилиб, конвертер цехига юборилади, у ерда штейн қайта ишланади, ундан хомаки мис олинади. Камерали печлардан фарқ қилган ҳолда, яллиғ печларида ҳарорат эритиш бушлиғининг узунлиги буйича узгаради: бошида 1400-15000С булиб, охирида 1300-12500С гача пасаяди. Ванна ичидаги эритманинг ҳарорати унинг узунлиги буйича тахминан бир хил булади. Эритиш жараёни нормал утиши учун печнинг охиридаги ҳарорат 11500С дан паст булмаслиги керак. Яллиғ печларда технологик мақсадлар учун тутун газлари энтальпияларининг катта фарқидан фойдалнилади. Бу фарқни ошириш учун аланганинг бошланғич ҳароратини ёнишга бериладиган ҳавони иситиш йули билан ошириш лозим; бу пайтда ёниш бушлиғига ташқаридан ҳаво сурилмаслиги керак. Печдан тахминан 1100-12000С ҳарорат билан чиқиб кетаётган газлар технологик чанг билан ифлосланган булади- улардаги чангнинг миқдори 100-120 г/м3 га етади. Чангнинг бир қисми чала эритма ҳолатида булади, улар иссиқлик қурилмаларининг қизиш юзаларини тошқол куринишида қоплаб, ифлослантириши мумкин. Шунинг учун печдан кейин экран-гранулятори (донадор ҳолатга келтирувчи мосламаси) булган қозон-утилезатор урнатилади. Бундай қозон урнатилиши натижасида тутун газларининг ҳарорати кескин камаяди ва тошқол заррачалари қотади (донадор ҳолатга келади). Ҳозирги пайтда яллиғ печнинг қуйидаги иссиқлик схемаси қулланилади. Печдан кейин буғ қозон-утилизатори урнатилади, у газлар ҳароратининг 1250С дан то 5000С гача узгаришига мулжалланган. Ундан кейин қарши оқимли рекуператор урнатилади, бу ерда печга бериладиган ҳаво 350-4500С гача иситилади. Рекуператордан кейин тутун газларининг ҳарорати 170-2000С га тушиши мумкин. Аммо бундан афзалроқ бошқа схема-юқори ҳароратли автоном ҳаво иситгичи булган схема мавжуд. Бу схема 4.3 мавзуда ёритилган. Мис эритиладиган яллиғ печнинг технологик ФИКи одатда 15-20% га ва қозон-утилизатори ҳамда рекуператори булган печнинг энергетик ФИКи эса 65-75% га тенг. Афсуски, рангли металлургия корхоналарида чиқиб кетувчи газларнинг иссиқлигидан қайта фойдаланилмайдиган печлар ҳозирги пайтда ҳам учраб туради. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling