Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


Методик (режали) қиздириш печлари


Download 1.25 Mb.
bet7/37
Sana05.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1276327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

Методик (режали) қиздириш печлари.
Методик қиздириш печлари қора металлургия заводларида, машинасозлик ва бошқа заводларда металл қуймаларни ва ярим маҳсулотларни чиғирлаш (прокатка) ҳамда болғалаш (ковка) дан олдин қиздириш учун кенг қулланилади. Бундай печлар стандарт буюмларни қиздириш учун мулжалланган ва шунинг учун уларни узлуксиз ва куп миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришда қуллаш қулай.
1-6 расмда металл қуймаларни чиғирлаб ёйишдан олдин қиздириш учун мулжалланган методик печ курсатилган. У икки булимдан - юқори ҳароратлар бўлими ва иситиш бўлимидан иборат. Иситиш булимида ярим маҳсулот юқори ҳароратлар булимидан чиқадиган тутун газларининг иссиқлиги ҳисобига иситилади. Ёниш камерасида форсунка ёки ёқгичлар урнатилади; иситиш булими ёқиш мосламаларига эга эмас.
Қиздириладиган буюмлар печнинг туби буйича урнатиладиган махсус йуналтирувчи таянчларда ҳаракатланади. Тутун газлари қарама-қарши йуналган булиб, буюмларни бир томондан қиздиради. Буюмлар йуналтирувчи таянчлар устида туртгичлар ёрдамида ҳаракатланиб, печнинг қарама-қарши томонидан 1200-12500С гача қиздирилган ҳолда чиқади. Йирик ярим маҳсулотлар (кесими 200 мм дан ортиқ) икки томондан қиздирилиши лозим, бунинг учун тутун газларини буюмнинг



1-6 расм. Юпқа металл буюмларни бир томонлама қиздириш учун мўлжалланган методик печнинг схемаси.
1-металл юқори юзасининг ҳарорати; 2-металл пастки юзасининг ҳарорати.
ҳам устидан, ҳам тагидан йуналтирилади. (1-7 расм). Бу ҳолда пастки форсункалар ҳам урнатилади. Икки ёқлама қиздириш усулини қуллаш металлни қиздириш жараёнини кескин тезлаштиради ва хизматчиларни буюмни ағдариб туриш вазифасидан озод қилади. 1-7 расмда курсатилган печ юқори ҳароратли ва иситиш булимларидан ташқари буюмларни маълум ҳолатда тутиб туриш булимига эга. Бу булимда буюмлар металл юзасининг узгармас ҳароратида қушимча қиздирилади, натижада буюм ичидаги ва юзасидаги ҳароратлар тенглашади.
Икки ёқлама қиздириш пайтида ярим маҳсулот глиссаж (сирғаниш) қувурлари деб аталувчи ва сув билан совитилувчи шиналар устида ҳаракатланади; шиналар уз навбатида кундаланг жойлашган қувурли конструкцияларга таянади. Ҳозирги пайтда бундай печларнинг металл қисмлари учун буғланишли совитиш усули ҳам қулланилади.
Шундай қилиб, методик печ ёниш камерасидан чиқувчи тутун газларининг иссиқлиги ярим маҳсулотларни олдиндан иситиш учун қулланиладиган печларга мисол була олади. Печдаги газлар энтальпиясининг фарқи катта қийматга эга. Рекуператорда ҳавони ёки газсимон ёқилғини қиздириш йули билан тутун газларининг бошланғич энтальпиясини сезиларли даражада кутариш мумкин. Печнинг технологик фойдали иш коэффиценти 60-65% гача етиши мумкин.



1-7 расм. Металл буюмларни икки томондан қиздириш учун мўлжалланган методик печнинг схемаси.


1,2,3- ёқилғини ёқиш мосламалари; 4-сув билан совитиладиган глиссаж (сирпаниш) қувурлари; 5- иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга газларни бериш; I-металл буюмларни юклаш; II-қиздирилган буюмларни чиқариш; III-бирламчи қиздириш зонаси; IV-пайвандлаш зонаси; V-маҳсулот сифатини меъёрига етказиш зонаси.


Ёниш камерасидаги ҳарорат одатда 1400-15000С га тенг бўлади, иситиш булимида эса 1300-14500С дан то 1000-8000С гача пасаяди.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling