Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


Download 1.25 Mb.
bet4/37
Sana05.04.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1276327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

Тунелли печлар

Турли қурилиш материаллари; цемент, оҳак, ғишт, утга чидамли материаллар (шамот, магнезит), сопол, чинни ва бошқа буюмларни тоблаш (пишириш) жараёнларида материал юқори ҳароратларгача қиздирилади, ундан кейин ҳаво билан совитилади.


Қиздириш ва совитиш ишлари материалнинг турига қараб маълум тартибида олиб борилади.
Туннелли печ узлуксиз ишлайдиган қурилма булиб, унинг учун регенератор ёки рекуператор куринишидаги алоҳида регенератив мослама талаб қилинмайди. Туннелли печнинг схемаси 1-2 расмда келтирилган.
Бу печнинг асосини узун (80-120м) туннел (йулак) ташкил қилади, унинг ичида ишлов бериладиган материал ортилган аравачалар ҳаракат қилади. Улар туртгич ёрдамида даврий равишда маълум масофага силжитиб турилади. Печ узунлиги
буйича уч булимдан иборат: иситиш булими, юқори ҳароратлар булими ва совитиш булими.



1-2 расм. Туннелли печнинг схемаси.


1 - ёниш маҳсулотлари; 2 - юклаш; 3 - ёқилғи; 4 - ортиқча ҳаво; 5 - совитиш учун бериладиган ҳаво.

Ёқилғи утхонада ёқилади; бу ерга ҳаво совитиш булимидан келади, у совитилаётган буюмлар иссиқлиги ҳисобига қисман иситилади.


Ёниш маҳсулотлари утхонадан чиқиб, туннелнинг ишчи бушлиғига утади ва секин силжиётган буюмлар томон ҳаракатланиб, уларга уз иссиқлигини беради.Тутун газларининг иссиқлигидан фойдаланиш даражаси иситиш булимининг узунлигига ва газлардан буюмларга иссиқлик берилишининг жадал-лигига боғлиқ.
Печдан чиқиб кетувчи газларнинг ҳарорати нисбатан паст булиб, 150-2500С га тенг.
Қизиган буюмларнинг физик иссиқлиги ёнишга бериладиган ҳавони иситиш учун фойдаланилади.
Печнинг совитиш булимидан чиққан ҳаво унинг утхонасига утади ва ёқилғини ёқиш учун ишлатилади. Ҳавонинг қолган қисми эса, туннел буйлаб ҳаракатланишда давом этиб, ёнмай қолган тутун газларининг тула ёниши учун фойдаланилади.
Туннелли печларнинг принципиал схемаси энг яхши иссиқлик схемаларига қуйиладиган талабларнинг купчилигига жавоб беради (тобланган буюмларнинг иссиқлигини юқори даражада регенерация қилиш, тутун газларини нисбатан паст ҳароратларгача совитиш) ва уларда даврий ишлайдиган камерали печларга нисбатан ёқилғи сарфи 1,5-2,0 марта кам булади. Силикат саноатида қулланиладиган ҳалқасимон ва куп камерали печлар шу туннелли печлар каби принципда ишлайди.


Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling