Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»
Download 1.25 Mb.
|
Алимбоев КИТОБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айланувчи печлар
Мавҳум қайновчи қатламли печлар.
Майда донадор (сочилувчан) материалларни тоблаш (пишириш) учун фойдаланиладиган печлар металлургияда (концентратларни тоблаш учун),: кимё саноатида (колчедан, суперфосфат ва бошқаларни тоблаш учун) қулланилади. 1-4 расмда майдаланган оҳактошдан мавҳум қайновчи қатламда СаСо3 СаО+СО2 реакция асосида оҳак олиш учун ишлатиладиган печ курсатилган. У баландлиги буйича беш қисмга қуббасимон панжаралар билан булинган. Совитиш булимига берилган ҳаво таъсиридан ва ундан кейинги қисмда мазутнинг ёниши натижасида ҳосил булган тутун газларининг 1-4 расм. Қайновчи қатламда оҳакни пишириш учун мўлжалланган печ. 1- бункер (ҳампа); 2,4-шнек;3-элеватор; 5-печ; 6-мазут насоси; 7-вентилятор; 8-тушириш шнеки; 9-циклон; I-III-тайёрлаш зонаси; IV-калцийлаштириш зонаси; V-совитиш зонаси. юқорига ҳаракати таъсиридан ҳар бир қуббасимон панжара устида мавҳум қайновчи қатлам ҳосил булади. Бу ҳолатга келтирилган донадор материал юқориги қисмдан пасткисига махсус қувурлар орқали оқиб утади. Жадал аралашиш ва оқимнинг юқори даражада уюрмаланиши натижасида иссиқлик алмашуви тезлашади. Бу печнинг камчилиги материал заррачаларининг ишқаланиб майдаланишидан ва газларнинг чангланишидан иборат. Шу сабабли газларни тозалаш учун қушимча маблағ талаб қилинади. Айланувчи печлар. Цемент клинкери (тошқоли)ни тоблаб пишириш учун мулжалланган айланувчи печнинг тузилиши 1-5 расмда келтирилган. У ички томондан утга чидамли материал билан футеровка қилинган (қопланган, ҳимоя қилинган) ва горизонтга нисбатан бироз қия (тахминан 4%) жойлашган пулат цилиндрдан иборат. Хом-ашё печнинг баландроқ жойлашган томонидан берилади ва у паст томонга, яъни тутун газлари билан учрашадиган томонга силжиб боради. Цилиндрнинг пастки учида узун ёқгич урнатилган, унга клинкерни совитиш булимидан исиб чиққан ҳаво берилади. Совитиш булими совуқ ҳаво бериладиган қатор барабанлардан иборат булиб, уларга печ айланганда қизиган клинер келиб тушади. Печга берилган материал уз ҳаракатининг бошида қуритиш бўлимидан утади. Бу булимда материал 2000С гача қиздирилади, тутун газлар эса 2000С дан 3000С гача совийди. Кейин материал иситиш булимига утади, бу ерда материалда кимёвий узгаришлар юз бермайди. Юқори ҳароратлар (tг = 1500 12000C) булимида материал 10000С гача қизийди ва унда силикатларнинг юқори даражада қуриши, карбонатлар диссоциацияси ва бошқа кимёвий реакциялар содир булади. Кейин tг = 1600 17000C бўлган шароитда қисман эриб ёпишиш (яхлитланиш) юз беради ва ниҳоят, совитиш булимида материал совитилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг юқори сифатли ва қурилманинг катта қувватга эга булиши айланувчи печларнинг кенг қўлланилишига сабаб бўлган. Кичик улчамли ва унумдорлиги унчалик катта булмаган айланувчи печлар керамзит, гипс, оҳак ва бошқа материалларни пишириш учун қулланилади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling