Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


ПОЛИЭЛЕКТРОЛИТЛАРНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ


Download 1.64 Mb.
bet18/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Yumb lab

ПОЛИЭЛЕКТРОЛИТЛАРНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ
Полиэлектролитни сувли ва тузли эритмаларининг гидродинамик хоссалари
Ишдан мақсад: Қисман нейтралланган полиакрил кислотасининг эритмасини изоион суюлтириш шароитини топиш ва макроионлар томонидан қарама-қарши ионларни боғланиш даражасини аниқлаш.
Реактивлар: нейтралланиш даражаси 0,5 га тенг концентрацияси 0,1 г/дл бўлган полиакрил кислотасининг сувли эритмаси; NaCl нинг 0,005 М; 0,0025 М; 0,00125 М; 0,000625 М эритмалари.
Жиҳозлар: термостат, вискозиметр, секундомер, резина нок, 10 мл ли цилиндр, 10 мл ли пипетка.
Ишнинг бажарилиши. Иш Уббелоде вискозиметрида 250 С да бажарилади.
Тоза термостатга қўйилган вискозиметрга 7 мл дистилланган сув солинади ва сувнинг оқиш вақти ўлчанади. Сувни тўкиб, полиэлектролит эритмасидан 7 мл солинади ва оқиш вақти ўлчанади. Сўнг эритмани кетма-кет 7 мл, 7 мл, 14 мл сув билан бевосита вискозиметр ичида суюлтирилиб ҳар бир ҳосил бўлган янги концентрацияли эритмани оқиш вақти ўлчанади. Ҳар бир ўлчаш то бир-биридан 0,2 секунд фарқ қиладиган учта натижа олгунга қадар бажарилади. Ўлчашлар тугагандан сўнг вискозиметр яхшилаб тоза сувда ювилади.
Изоион суюлтиришнинг шароитини топиш учун полиэлектролит эритмаси олинади ва икки қатор суюлтиришлар олиб борилади. Суюлтириш ўқитувчи олиб борган С1 ва С2 концентрацияларга эга бўлган NaCl нинг сувли эритмаси билан олиб борилади.
7 мл ПАК нинг эритмаси тоза вискозиметрга солинади, оқиш вақти ўлчанади, кейин С1 концентрацияли NaCl эритмаси билан суюлтирилади. Суюлтириш 3,5 мл; 7 мл; 7 мл эритма миқдори билан олиб борилади ва юқорида айтиб ўтилганидек, ҳосил бўлган янги полиэлектролит эритмаларининг оқиш вақти ўлчанади. Ўлчашларни тугатиб вискозиметр ювилади.
Яна 7 мл ПАК нинг дастлабки эритмаси олинади, тоза вискозиметрга сиолинади ва юқорида кўрсатилган ўлчашлар олиб борилади. Фақат суюлтириш учун ош тузининг С2 концентрацияли эритмасидан фойдаланилади.
Олинган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилади:
Полимернинг дастлабки эритмаси: полимер 0,1 г/дл концентрацияли ПАК нинг сувдаги эритмаси, эритувчи – сув (ёки NaCl эритмаси). Ўлчаш ҳарорати – 250 С, τ0 – тоза эритувчининг оқиш вақти – секунд.

С – ПАК эритмасининг концентрацияси г/дл

τ – эритманинг оқиш вақти, секунд

ηнис = τ/τ0

ηсол = τ/τ0 -1

ηкел = τсол

















Олинган натижаларни ҳисоблаш. Полиэлектролит эритмасини сув ва тузли эритмалар билансуюлтириш жараёнида келтирилган қовушқоқликнинг концентрациясига боғлиқ бўлган учта эгри чизиқ битта расмга чизилади. Тўғри чизиқ кўринишидаги боғланишни полиэлектролитнинг нолга тенг бўлган концентрациясига эксполяция қилиб берилган ион кучидаги полиэлектролитни характеристик қовушқоқлиги топилади.
Х∞ = С0φ тенглама ёрдамида полиэлектролитни дастлабки концентрациясидаги боғланмаган қарама – қарши ионларнинг боғланиш даражаси (1 – φ) топилади. Шуни ҳам эслатмоқ зарурки, кўрилаётган ҳолатда полиэлектролитнинг дастлабки концентрацияси сифатида, сувли эритмада ионларга ажрай оладиган туз гуруҳларнинг концентрациясини ҳисобга олиш зарурдир.
Ҳисобланган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилади.

ПАК нинг дастлабки концентрацияси

[η]

IКМЭ

φ

1 – φ

















Вазифа. Макроион томонидан қарама-қарши ионларнинг боғланиш сабабларини ва боғланиш нимага боғлиқлигини тушунтиринг; полиэлектролит бўкиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини тушунтиринг.


Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling