Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўҒрисида


III. Кардиология хизмати кадрларининг касбий ва илмий салоҳиятини ошириш ва соҳада илм-фанни ривожлантириш


Download 64.06 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi64.06 Kb.
#1488787
1   2   3   4
Bog'liq
УРП 103-сон карори

III. Кардиология хизмати кадрларининг касбий ва илмий салоҳиятини ошириш ва соҳада илм-фанни ривожлантириш

13.

Кардиология соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ва илм-фанни ривожлантириш.

1. Бакалавриат, клиник ординатура ва магистратура ўқув дастурларига юрак-қон томир касалликларида функционал диагностика ва юқори технологик даволаш усулларини киритиш ва ўқитиш жараёнини босқичма-босқич Марказ ва унинг филиалларида амалга ошириш.
2. Магистрлик илмий ишларини Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида олиб бориш, илмий лабораториялар раҳбарларининг магистрлик ишларига раҳбарлик қилиш бўйича иштирокини ошириш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

14.

Кардиология йўналишида илмий тадқиқотлар кўламини ошириш, уларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.

1. Юрак қон-томир касалликларини эрта аниқлаш, ташхислаш ва замонавий даволаш борасидаги долзарб муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш.
2. Илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.
3. 2022 — 2024 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастурини тасдиқлаш.
4. «Экспериментал тиббиёт»ни ривожлантириш.

2022 — 2024 йиллар

Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар,
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(Абдурахмонов),
Фанлар академияси
(Юлдашев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(Тошкулов),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

15.

Марказда ўқув-симуляцион марказни ташкил этиш.
Симуляцион ўқув курсларини ташкил этиш ва унда Марказ ҳудудий филиаллари ва бошқа тиббиёт муассасаларининг мутахассисларини ўқитиш ишларини йўлга қўйиш.

1. Юқори малакали кардиолог, каминвазив ва интервенцион кардиожарроҳларни тайёрлаш бўйича ўқув-симуляцион марказ ташкил қилиш, уни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар билан таъминлаш.
2. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Симуляцион марказда Марказнинг ҳудудий филиаллари ва бошқа тиббиёт муассасаларининг мутахассисларини ўқитиш ишларини йўлга қўйиш.

2023 йил 1 январь

Халқаро молия институтлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

16.

Марказ ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш, тиббиёт соҳасидаги илғор хорижий амалиётга мос равишда уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш.

1. Марказ ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказлари (Германиянинг Шарите тиббиёт университети, Россиянинг А.Н. Бакулев номидаги Миллий марказининг юрак-қон томир жарроҳлик институти ва бошқалар)га малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш, шунингдек, етакчи хорижий мутахассисларни Марказга жалб этиш чораларини кўриш.
2. Кардиология ҳамда шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказларида малака ошириш, стажировка ўташ режа-жадвалини тузиш ва унга мувофиқ малака ошириш ва стажировка ўташини таъминлаш.

2022 — 2024 йиллар режа-жадвал асосида

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари,
Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

17.

Кардиология йўналишида фаолият юритаётган ҳудудлардаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш.

1. Тиббиёт бригадаларининг 14 минг нафар оилавий шифокорларини касалликлар профилактикаси, касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш.

2023 йил 1 январь режа-жадвал асосида

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Иноятов),
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
(Акилов),
Тиббиёт олий таълим муассасалари,
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Бирламчи бўғиндаги 500 нафар мутахассисларни кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш.

2023 йил 1 январь режа-жадвал асосида

3. Бирламчи бўғиндаги 15 минг нафар патронаж ҳамшираларини махсус курсларда ўқитиш.

2023 йил 1 январь режа-жадвал асосида

4. Ҳудудларда кардиолог, интервенцион кардиолог мутахассисларни қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш.
Ушбу ходимларни ишдан ажралмаган ҳолда уларнинг иш жойида касбий малакасини ошириш тизимини жорий қилиш (207 нафар кардиологларни функционал ташхислаш усулларига ўқитиш).

2023 йил 1 январь режа-жадвал асосида

5. Кардиология йўналишида долзарб масалалар бўйича маҳорат дарсларини ўтказиш.

2022 — 2024 йиллар режа-жадвал асосида

18.

Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги кардиология бўлинмалари ўртасида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш борасида телемедицина йўли билан доимий алоқаларни йўлга қўйиш.

1. Марказ ҳудудий филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги кардиология бўлинмаларини телемедицина орқали мулоқот учун зарур ускуналар билан таъминлаш ва юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш чораларини кўриш.
2. Марказ, унинг ҳудудий филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги кардиология бўлинмалари ўртасида режа асосида телемедицина йўли билан беморлар ҳолатининг мунтазам муҳокамасини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

19.

Халқаро алоқаларни ривожлантириш.

Юқори технологик ташхислаш ускуналар (3D carto электрофизиологик ускунаси, 4D эхокардиография, ноинвазив КТ ангиография) билан ишлаш ва каминвазив жарроҳлик ва гибрид жарроҳлик усулларини ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик ўрнатилган марказлардан мутахассисларни таклиф қилиш ва маҳорат дарслари, вебинар, телемедицина амалиётини йўлга қўйиш.

2022 — 2024 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

IV. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги кардиология бўлинмалари фаолиятини трансформация қилиш

20.

Марказ ҳудудий филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги кардиология бўлинмаларини жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Марказ ҳудудий филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибидаги кардиология бўлинмаларининг жиҳозланганлик даражасини ўрганиб чиқиш.
2. Беморлар сони, муассаса шароитларидан келиб чиқиб, мазкур бўлинмаларни жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 апрель

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

21.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва ташхислаш борасида моддий-техника базасини кучайтириш.

1. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари терапия бўлимларининг кардиология ўринлари, шунингдек, мавжуд бошқа шифо ўринлари негизида кардиология бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни кадрлар билан таъминлаш.
2. Асосланган ҳисоб-китоблар ҳамда эҳтиёжга кўра кардиология бўлинмаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан 4 турдаги замонавий кардиология ускуналари (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор) билан жиҳозлаш.

2022-2023 йиллар

60 млрд сўмгача
Давлат бюджети маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев)

22.

Марказда тиббий хизматлар кўрсатиш, диагностика ва кардиологик амалиётларнинг сифатини ошириш мақсадида Марказни модернизация қилиш, унинг моддий-техника базасини кучайтириш.

1. Марказнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

2022 йил 1 март

5 млн АҚШ доллари
Халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),
Молия вазирлиги
(Абруев),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев)

2. Марказни зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш.




3. Марказни замонавий юқори технологик ташхислаш ускуналари (3D carto электрофизиологик ускунаси, 4D эхокардиография, ноинвазив КТ ангиография, оптикогерент томограф, ротаблатор) билан жиҳозлаш.

2022-2023 йиллар

4. Марказда илмий тадқиқотлар ўтказиш, янги ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий технологияларни клиник синовлардан ўтказиш мақсадида экспериментал-фундаментал кардиология биносини барпо этиш ва уни зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш.







Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

5. Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маблағ жалб қилиш чораларини кўриш.




Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ажратилган маблағлар

6. Марказнинг фойдаланилмаётган биноларини қайта қуриш ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун маҳаллий ва/ёки хорижий инвесторларни жалб қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш.

2022 йил 1 март




23.

Нуфузли хорижий илмий, тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.

1. Нуфузли хорижий илмий, тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.
2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.

2022 — 2024 йиллар

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Камилов),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)

24.

Аҳоли орасида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш.

1. Аҳоли орасида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш бўйича грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
2. Грант лойиҳаларини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиш.
3. Хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш чораларини кўриш.

2022 — 2024 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Мусаев),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев),
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
(Фозилов)






















Кардиология хизматини 2022 — 2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар — 272 млрд сўм ва 5 млн АҚШ доллари.




Шундан:




млрд сўм

млн АҚШ доллари




Давлат бюджети маблағлари




272








Download 64.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling