Юракнинг ишемик касаллиги
Download 279.5 Kb.
|
Yurak ishemik kasallogi
КОН АЙЛАНИШНИНГ УТКИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ (КАУЕ) нисбатан тез, гохо тусатдан бошланиб баъзи бир органлар фаолиятини йуколишига ёки уларда патологик узгаришлар ривожланиши натижасида бемор хаёти ва яшаши учун хавф тугдирувчи вазиятга олиб келади.
КАУЕ юрак ёки организм бирор жойидаги томирлар фаолияти узгариши хамма орган. тукималарнинг ишининг бузилишига олиб келиши мумкин. К.АУЕ икки хил шаклда: шок, упка шиши, гохо хущдан кетиш хам киради. св замонавий маълумотларга қараганда этиопатогенези хилма хил булган вазиятлар киради: четтаги /переферик/ гемоциркуляция /тана хароратининг айникса оёк кулларида пасайиши, тери копламининг бузариши, рухий узгариш-тухтапколиш, тушкунлик; сийдикнинг камайиши, артериал гипотония. Сабабчилари; жарохатланиш, /травма/, куйиш, кон кетиш, бактериал токсинлар булиши мумкин. Шунга караб травматик, куйиш, эндотоксинли ва бошка шокларга булинади. ШОК хар кандай /диффуз атеросклеротик кардиосклероз, юрак иллати ва х.к./ сабабидан келиб чиккан юрак декомпенсациясининг сунги боскичида, аммо купрок УМИ ва упка артерияси тромбозмболияси /УАТЭ/да учрайди. КАРДИОГЕН ШОК /КШ/ Этиопатогенези. КШ нинг сабабчиси юрак насос фаолиятининг тусатдан пасайиши, юрак кискариш кобилиятининг камайиши /УМИ, миокардитлар, кардиомиопатия, захарли шикастланишлар/ систола даврида керакли кон хажмининг чикариб Бера олмаслиги, механик сабабли /клапан хорда, паппиляр мушак, коринчалар оралик деворининг ёрилиши, булмачалар шарсимон тромби, юрак усмаси, юрак огир иллатлари/ ички юрак гемодинамикасининг узгариши, жуда юкори тебранишли /коринчалар пароксизмал тахикардияси, булмачалар титраши/ перикардда суюклик йигилиши/ Купинча бу омиллар курамалашади, масалан ОМИ окибатида чап коринчанинг чикариш кобилияти пасаяди ва пароксизмал тахикардияда зарблк хажми ёки брадикардияда дакика хажми камаяди. УМИ да ШОК доимо кардиогенлидир, чунки унинг биринчи сабаби юракнинг шикастланиши. Клиник ва амалий нуктаи назаридан шок синдроми ривожланишининг патогенетик механизмини аниклаш мухим ахамиятга эга булиб, у купрок даволаш нули ва окибатини белгилаб беради. Е.И.Чазов табирича УМИ да КШ нинг 3 хил: рефлектор, аритмик ва хакикий шакллари бор. УМИ да шокнинг мезонлари: 1. Систолик артериал босимнинг 80 мм симоб устуни ва ундан хам пастга тушиши. 2. Пульс артериал босими 20 мм с.у.гача пасайиши. 3. Олигурия /анурия/ сийдик чикариш 20 мм секунддан кам. 4. Онгнинг узгариши - тухтаб колиши. 5. Периферик кон айланишининг бузилиш белгилари: бузариш, тери копламининг совуши (айникса-оёк кулларда), акроцианоз. 6. Метаболик ацидоз /П.Е.Лукомский ва бошкалар, 1965/ Шок УМИ беморларининг 10% да учрайди, шундан ярмидан купроги биринчи суткада ривожланади. Шокка юрак ритмининг бузилиши ва турғун етишмовчилиги хамрох булиши мумкин, айникса упка шиши кушилганда ёмонлашади. У кайталама МИ ва некроз олд деворга жойлашганда куп учрайди. ШОК жуда огир кечиб 10 соат давомида улим билан тугайди. Даволаш. Рефлектор шаклда ангиноз хуружини бартараф килиш керак. Бунда наркотик аналгетиклар артериал гипотомия чакириши мумкинлигидан вазотоник дори /мезотон/ лар билан курамалаш -морфин 1% 1мл., мезатон 1% 1мл. ёки 2-4 мл. кордиамин в/и га физиологик эритмада томчилаб берилади. Агар синусли брадикардия аникланса 0,5-1 мл. 1% атропин т/о га, м/и га, оёкларига баланд холат берилиши керак. Плазма урнини босувчи дорилар /натрий хлорид, глюкозанинг изотоник эритмаси, полиглюкин, реополиглюкин/ юборилади. Аритмик шаклда оғрикни йукотиш каторида коринчалар кискариш тезлак сонини мулжал билан синусли маромни тиклаш керак. Тахиаритмик маром /аритмия/ га карши дорилар ёки ЭИТ ёрдамида бартараф кклинади. Брадиаритмияни в/и га 0,75-1 мл, 0,1% атропин юбориб бартараф этиш керак. Агар бу кор килмаса ЭИТ кулланилади. Бетта адренорецепторларини кўзғовчи дорилар в/и га томчилаб юборилади. Натрий хлорид ва глюкоза изотоник эритмалари 500 мл.да 1-2 мл. 0.2% норадреналин в/и га томчилаб юборилади. АБ 110-115 мм с.у.дан оширмаслик, хафакон касаллигида эса 130-140 мм с.у.дан ошмаслик керак. Фойдаси сезилмаганда преднизолон катта дозада суткасига 1000-2000 мг.да в/и юборилади. Хакикий шаклини/ дорилар билан даволаганда 80-90% улим беради. Бу шаклда контрпульсация /систола даврида кон аортадан асбобнинг бушлигига сурилиб диастолада кайтарилади/ ишлатиш мумкин. Асбоб узиб куйилганда шок яна ривожланиши мумкин. Балки кейинчалик юракни протез ва трансплантация килиш керакдир. Бунда хар-хил турдаги хирургик операция усули: тездан аорта-коронар шунти, аневризма, ёки инфарктэктомия, коринчалараро парда тешигини, папиляр мушак ёрилишини тикиш мумкин. ЧАП КОРИНЧА ЎТКИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ. ЎПКА ШИШИ /ЧКУЕ. УШ/ Тариф. УШ-клиник синдром булиб, унинг асосида упка тукималари фаолиятини пасайишига олиб келувчи гидротациянинг кучайиши ётади. Этиологияси. ЧКУЕ инфекциялар, захарланишлар, МНСнинг зарарланиши, анафилактик шок, баланд тог шароитида, сувга чукиш, баъзи-бир дориларнинг бошкача таъсири ва тиббий муолажаларда учрайди. Лекин атеросклеротик кардиосклероз баъзи-бир юрак иллатлари /аортал,: митрал/, хар-хил сабабли артериал гипертензия, УМИ да айникса купрок учрайди. УШ гохо уткир ва сурункали упка-юракни огирлаштиради. Найранг омилларига оддийдан узгача, харддан зиёд жисмоний зурикиш, хиссиёт, хамрох касалликлар киради. УШ бетаблокаторлар, шифоли муолажа плеврал ва асцитик суюкликларни тез чикариш натижасида хам пайдо булиши маълум. Патогенези. Кийин ва хозиргача аник эмас. Шу нарса аёнки коннинг суюк кисмининг капилярлардан упка тукималарига утиб уларда гипергидротация ривожланиши куйидаги холларда учрайди; Капиляр деворлари утказувчанлигининг ошиши. Кичик доирада, хусусан упка капилярларида гидростатик босим ошиши. Кон плазмасида онкотик босимнинг камайиши. Юрак томир касали беморларда кичик кон айланиш доирасида гидростатик босим ошиши, юракка коннинг ошикча келиши ёки кичик доирада кийналиб окиши хамда упка томирларида кон окиш каршилигининг кучайиши сабаб булади. Чап коринчанинг етишмовчилиги окибатида диастолик хажм купаяди, диастолик босим ортади сунг босим чап булмачада, кичик дойра томирларида ва капилярларда кутарилади. У 28-30 мм с.у. га егганда ва коннинг онкотик босими билан баробарлашганда унинг хажмидан ортикча микдордаги упка тукималарига фаоллик билан кира бошлайди, сунг томирларга кайтадан сурилишда УШ ривожланади. Юрак касалликларида упка капилярлари гидростатик босимларининг ошиши энг катта урин тутади. УШ ривожланишида бошка омилла, яъни симпатикоадренал система активлашиши, алвеолалар гипоксия, томирлар девори утказувчанлигининг хам ахамияти бор. УШ интерстициал ва альвеоляр булади. Кейинги пайтда интерстициал упка шиши /ИУТП/ юрак астмаси /ЮА/ хам дейилмокда. Уткир интерстициал упка шиши /ИУТП/ яъни ЮА купинча 50 ёшдан ошган кишиларда учрайди. ЮА хуружи одатда кечаси бошланади. Бемор каттик хаво етишмаслиги-бугилишдак уйгониб кетади, мажбурий холатни эгаллаб-кроватда утиради, жуда огир холларда оёкларини тушириб, куллари билан кроват чеккасини ушлайди. «Тоза хаво олиш» учун дераза томонга юради. Нафас олиши тезлашади /дакикада 30 ва ундан ортик/ юзи окарган гохо кул рангда булади. Юзи, гохо тананинг юкори кисми ва буйни терга ботади ва катта томчили тер йигилади. Шиллик каватлари ва тирноклари кукарган. Беморда куркув, юзида зурикиш ва куркув аломатлари. Упкада хириллашлар эшитилмайди, аммо гохо курук хириллаш булиши мумкин, у бронх шиллик пардаси шишидандир, гохо эмфизема аломатлари: кутича товуш, упканинг пастки чегарасининг тушиши. упка экскурсияси чекланиши аникланади. Юрак касаллик беморларида кечаси калта курук йуталнинг пайдо булиши хушёрликка ундайди: у бронхлар шиллик пардасининг шишидан ва чап коринча уткир етишмовчилигидан далолат беради. Юрак томонидан: юрак чегаралари кундалангига кенгайган, тонлари пасайган ёхуд ноаник тахикардия, гохо от чопиш мароми /ритм галопа/, упка артериясида 2 тоннинг кучайиши ва булиниши,. гохо томир уриш /пульснинг/ тезланиши ёхуд альтернация си, митрал клапаннинг нисбий етишмовчилиги ривожланишидан систолик шовкин, АБ кутарилишига мойил ЮА хуружи бир неча дакикадан бир неча соатгача чузилиши мумкин. ИУШда упканинг хамма тукималарида сероз суюклик йигилади, шу холат бронха томирлар атрофида хам кузатилади. Рентгенограммаларда: Булакчалар оралик тусигини шишганини билдирувчи А ва Б керли тусиги йуллари. А йуллари упка тукималари юкори илдиз сохасида бронхлараро чизигига ухшаб аникланади. Улар 4-5 та булиб шохланмаган тугри радиал йуналишга эга булиб кенглиги 1-1,5 мм узунлиги 25-30 мм.Улар уткир етишмовчилигининг биринчи соатидаёк пайдо булиб диуретиклар берилгандан 24-48 соатдан кейин йуколади. Б йуллари горизонтал, вистерал плеврага перпендикулар келиб упканинг пастги сохасида ковурга диафрагма бурчагида жойлашиб, купинча унг томонда плеврага ёндашиб сал кенгаяди кенглиги 0,5-1 мм узунлиги 10-12 мм оралик масофа 1-1,5 см, томирлар соясидек шохланмай ажралиб туради. Упка сояси перевоскуляр ва перебронхиал тукималар шиши хисобига куйуклашади, илдизлар тузилиши йуколади, илдизлар шакли билинмайди, олис кисмларда лимфостазни билдирувчи турсимонлик куринади. Субплеврал шиш булаклараро ёруг йуналишида зичлашган. Гохо ИУШ рентгенелогик белгилари ЮА нинг клиник куринишига эга булмаган беморларда хам учраши мумкин. Уткир альвиялар упка шиши /УАУШ/ купинча огир шаклда булиб альвиолалар ичига сероз суюклик кириши /транссудация/ ва тургун оксил купик пайдо булиши, култилаган нафас /олисдан хам эшитилувчи/ олиш билан ажралиб туради. Гохо жиддийлашганидан ок ёки пушти рангли купик огиз ва бурундан 3-5 литргача чикиб кейин асфиксия бошланиши мумкин. Гохо ИШ АШга бир неча дакикада утиши мумкин. ИУШ клиникаси асосида упканинг юкори булакларида олдинига камрок кейинига купрок хар хил нам хириллашлар, сунг бошка булакларда хам учрайди. Баъзи кишиларда хул хириллаш билан бирга курук хириллаш xaм эшитилади. Купчилик купик пайдо булганда асфиксия натижасида улим якин дакикаларда бошланади. Унча билинмайдиган шиш АБ пасайишига, кейинчалик шокка олиб келиб бемор юрак фаолияти, нафас олиш тухташидан улади. Рентгенологик текширганда иккала упканинг илдиз якини ва базал булимларида баробар транссудат билан шимилиши аникланади. УШ даволанганда клиник белгилари рентгенологик белгиларга қараганда жуда тез йўқолади. ДАВОЛАШ. ЧКЕ ни бартараф этиш учун дорилар асосий касаллик, шиш шакллари, юрак ритми, АБ даражасига караб танланади. УИУШ билан УА УШ ни даволаш купинча бир хил. Беморни утказиш, уни оркаси ва кулларига таянишни таъминлаш. Биринчи галда АБ ни бузмай веноз конни оркага кайтишини чекловчи олд кучайишини камайтирувчи резинка /жгут, турникет/, оёкларга боглашдан фойдаланиш. Шу максадда вазодиллятаторлар: тил остига ва вена ичига нитроглицерин, в/и нитропруссид натрий БУЛАРНИ ИШЛАТГАНДА ЭХТИЕТ БУЛИШ КЕРАК, чунки хаддан зиёд гипотония миокард ишемиясини кучайтириб рефлектор тахикардия пайдо килади. Альвиолаларга суюклик киришини камайтириш ва упка вентиляциясини яхшилаш учун пуфак учирувчилар /этил спирти/, бурун катетори оркали кислород хидлатиш, стероид гармонлардан фойдаланиш керак. Наркотик аналгетиклар ва нейролептиклар жуда яхши таъсир курсатади: в/и физиологик эритмада морфин 1% 0,5 мл, промедол 1% 1-2 мл, фентанил 0,005% 1-2 мл, дропередол 0,25% 2-4 мл юборилади. Миокард кискариш кобилиятини кучайтириш максадида ЎМИ ва миокардитларда юрак гликозитлари юборилади. Юрак гликозитлари юбориш мумкин булмаса ёки улар яхши ёрдам бермаса гликозг.диас инотроп кардиотониклар, диуретиклар ва бронхолитиклар ишлатилади, аммо улар биринчи галда ишлатилмаслиги керак. 7. Инсультли беморлар ва хомиладорларда наркотик анальгетик ва нейролептиклар ишлатилмайди. Утакетган митралстенозли беморларда ЮГ упка шишини кучайтириши мумкик Митрал стеноз ва хафаконли беморларда куп микдорда кон чикариш мумкин. Юкори коринча пароксизмал тахикардияси ёки булмачалар милтиллашида /мерцание предсердий/ мосланмаслик йук булса ЮГ юбориш мумкин. Коринча аритмиясида лидокаин ва ЭИТ ишлатилади. 10. АБ баланд булганда вазодилятатор ёки диуретиклар юборилади. 11. Упка шиши огир шакллари курама /комбинирланган/ даъвони талаб килади. 12. Упка шишини кайтаргандан кейин упка шамоллашининг олдини олиш максадида антибиотиклар юборилади. 13. Клиник ва рентгенологик назорат синчковлик билан олиб борилиши керак. Окибат. М.Я.Руда /1982/ маълумотига қараганда УАУШ беморлари 5-6 йил яшайди. УИУШ нисбатан яхши. УМИ УШда /улим 30-50%/ жуда огир, агар КШ кушилса улим 95% ва ундан ортигини ташкил этади. КОН АЙЛАНИШИНИНГ СУРУНКАЛИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ /КАСЕ/ Патогенези. КАЕ асосан юрак чикаришининг пасайиши, орган, тукималарнинг кон билан таъминланишининг пасайишига ва катор йулларни кушилишига олиб келади. Буйракларнинг кон билан таъминланиши ёмонлашади, симпатико адренал система фаоллиги ошади, гиперкатехоламинемия /асосан норадреналин хисобига/ артериола ва венулаларнинг тарайишига олиб келади. Ренин ангеотензин альдостерон система фаоллиги ошади. Ангиотензин-П ортикча чикиши артериола ва венулалар торайишини ошириб альдостерон чикишини кучайтириб, натрий реабсорциясини оширади, кон плазмасининг осмолярлиги ошади, вазоприсин антидиуретик гормон /АДГ/ махсулоти ортади. Юкори даражада чиккан АДГ кон айланиш хажмининг ошишига, органкзмда сувнинг ушланиб колишига, шишнинг пайдо булишига. веноз босим ошишига сабабчидир. АДГ /норадреналин ангеотензин-П билан бирга/ олисдаги томирлар торайишини оширади. Веноз коннинг юракка кайтишини кучайишидан кичик дойра кон айланиш томирлари тулиб шикастланган чап коринча диастолик тўлиши ортади. Бу хол коринчанинг янада кенгайишига юрак чикариши миокард кискариши пасайишига олиб келади. Бу эса юракнинг ички гемодинамикаси бузилишига ва кичик дойра томирлари кон айланишининг узгаришига олиб келади. Кон чикаришнинг камайиши колдик систолик хажмни купайтиради, дилятация ривожланади ва чап коринчанинг охирги диастолик хажми ортишидан миокард кискариши кучаяди ва юрак чикаришини баробарлаштириб миокардиал толаларни узайтиради /миоген дилятация/. Бунда юрак купли кискара олмайди натижада кичик дойра босими ортиб бошланишида унг коринча гипертрофияси сунг дилятациясидан катта кон айланиш доирасида тургунлик аломатлари пайдо булади. Клиникаси. Асосий куринишлари: тахикардия, цианоз, нафас кисиши, шиш ва бошкалар. Бу белгиларнинг тушунтиришга утишдан олдин нафас олиш ва юрак томир системаси фаолияти тугрисида тухталиш керак. Упкалар томонидан куздан кечирганда билинар-билинмас нафас олишнинг тезлашиши /тахипное/ ва узок тургунликда эмфизема ва пневмосклероз ривожланади: пастги чегараси тушади. упка экскурсияси пасаяди, перкуссияда пастги булимларда бутик тимпаник товуш, аускультацияда дагал нафас, курук хириллаш, гохо пастги булимларда тургун майда пуфакли нам хириллашлар ЮТС томонидан миоген дилятация ривожланишидан юрак кулами кенгаяди, аввалига 1-чи тоннинг сусайиши, кейинчалик от чопиш ритми, тонларнинг пасайиши аникланмаслиги, тахикардия, органик шовкинларнинг пасайиши, митрал, трикуспидал клапанларининг нисбий етишмовчилигидан систолик шовкинлар, артериал систолик босимнинг пасайиши, дистоликкинг камрок кутарилиши, артериал гилертензия, лекин КАСЕ даволанганда пасаяди. Тахикардия /юрак уришининг тезлашиши/ бошланишида камрок жисмоний мехнатда пайдо булади, аммо томирнинг уриши зурайиши тухтагандан кейин, тахминан 10 дакикадан кейин кайтади. КАЕ кучайганда тинч холатда хам булаверади. У бушликли веналар огзининг кенгайишидан Бейнбридж рефлекси натижасида келиб чикиб зарблик ва дакикалик хал:мни тулдириш /компенсаиия/га каратилган. Тери ва шиллик пардалар цианози олдинига олисрок /периферия/ кон юриши секинлашган /кул оёк, кулок юмшоги/ жойларда яхши билинади. Кенгайган капилярларда кон юриши секинлашганда кислород фойдаланиши /утилизация/ кучайиши ва кондаги тикланган гемоглобин микдори ортиши хамда упка каппилярларида етарлик артериализация руй бермайди. Юрак етишмовчилигида «совук цианоз булади» /упка касалликларда учрайдиган иссик цианозга нисбатан/. Нафас кисиш- тургун бронхлар, камрок чап булмачанинг кенгайишидан курук йутал билан бирга келади. Балгамда «юрак иллати хужайралари» учрайди. Кичик доираларда тургунлик ташки нафас олиш фаолиятини бузади. Нафас олиш маркази гиперкопния ва ацидозга нафас олишня тезлаштиришни ва чукурлатишни гипоксияда факат тезлатиш билан жавоб беради. Юрак етишмовчилигининг огир шаклларида айланиб юрган кон хажмининг ортишидан нафас кисиш хуружи-юрак астмаси /ЮА/ пайдо булади. Горизонтал холатда кон кундузи веноз ва каппиляр босим ортиши окибатида тананинг пастги кисмидаги тукималарда йигилган яшириш шишлар, хужайра ташкарисидаги суюклик, деподан кон томирларига утади, гохо АБ кутарилиш сабаб булади. Нафас олиш фаолияти сусаяди, газ алмашиши пасаяди, адашган нерв фаолият] ортади, кечаси кузатиладиган билинар билинмас бронхоспазм /бронхиал астмага караганда камроқ. Бемор утирган холатни эгаллайди. ЮА УШ га утиши мумкин. Шишлар хужайра ташкарисидаги суюклик ва натрийнинг ошикча йиғилиши, аввалги яширин /5л.гача билинмайди/ булиб бемор тана огирлигининг ортиши ва сийдик чикаришни камайиши билан богланган. Шишлар оёкларда, ётганларда белда, кейинчалик бутун тери ости клетчаткасини эгаллайди /анасарка/, улар оёкларда жинсий органлар, корин девори, белда яхши билинади, шиш суюклиги-транссудат сероз бушликларида хам йигилади. Плевра оралиғи йигилган суюклик купинча унг томонда /катталашган жигарнинг эзилишидан/ юкори копка вена ва упка веналари тургунлигидан келиб чикади. Асцит кардиал цирроздан портал гипертензияси перикард пардалари ёпишишидан, гидроперикард перикардни бушатувчи веналардаги гидростатик босимнинг ортишидан булади. Унг коринча етишмовчилиги ва веноз тургунликдан келиб чиккан шишлар кенг куламли, пайпаслаганда зич, териси юпкалашган, цианоз ва трофик узгаришли булиб жигар катталашгандан кейин пайдо булади. Шишлар чап коринча етишмовчилигида хам булиши мумкин, аммо бунда улар веноз тургунликдан пайдо булиб унча катта эмас. юмшок, кучувчан, юракдан олисдаги тана кисмларида пайдо булиб унинг устидаги териси окарган. Шиш сабаблари: капилярдаги гидростатик босимнинг ошиши 25-40 мм с.у. /меёри 20-25мм у.е.гача етади конда оксил микдори албумин хисобига камайиши /онкотик босим хам, альбуминурия сув туз алмашиши буйраклар фаолиятининг бузилишидан, коптокча утказувчанлигининг пасайиши, каналчалар меёрида ва ошикча ишлайди, гиперальдостеронизм руй беради, окибатда натрий организмда ушланади, калий чикиб кетади, гипофиз АДГ ни ошикча ишлаб чикаради. Жигар. Унг коринча етишмовчилик аломати унг булмача ва бушлик веналар босимининг ортиши хамда олисдаги кон окишининг секинлаши жигарнинг катталашишига олиб келади. Жигар вена ва капиллярлари лик тулади, жигар зурикиб огрийди жуда хам катталашади, кирраси уткирлашади, тургун морфологик узгаришлар, жигар хужайра /гепотоцитлари/ дистрофияси мезинхимал тукима шиши ва индурацияси, бириктирувчи тукима кенг куламда /диффуз/ ривожланишидан чандик юрак циррози /жигар мускати/ руй беради. Тери ва шиллик пардалар сариклашиши-диспротеинемия келиб чикади. Веноз босимининг кутарилиши, буйин веналарининг буртиши ва уришига, тугри ичак веналарининг ортикча тулишига олиб келади. Ошкозон ичак йўли. Тургун гастрит ошкозон безлари атрофияси билан. Беморлар кунгил айниш, иштаха пасайиши, метеоризм, кабзият, харакатнинг сусаиши, ингичка ичакда сурилишнинг пасайиши, диспепсик бузилишларнинг кучайиши, кахексия ривожланади. Буйрак. Буйрак артериолаларнинг рефлектор торайиши ва буйрак веналари босимининг ортишидан буйракда кон окиш пасаяди, копток фильтраиияси пасаяди, каналчалардан натрий ва сув кайта сурилиши ортади /реабсорция/, бунга альдостерон ва АДГ ошикча ишлаб чикарилиши кумаулашади. Диурез кам ва солиштирма огирлиги юкори, камрок микдорда оксил ва эритроцитлар билан. Сийдик чикариш купинча кечаси руй беради. Чунки шу вактда буйракда кон билан таъминланиши хамда горизонтал холатни эгаллашда яхшиланади. Диагноз. Клиник, лаборатория асбоб ускуна текшириш маълумотларига асослакади. Лаборатория анализлари кон, сийдик ва биохимия текширишларида у ёки бу касаллик хамда КАЕ га оид узгаришларни билдиради. Асбоб ускуна текшириш усуллари. Рентгенология текширганда КАЕ ни келтириб чикарувчи сабабчисидан мустасно юрак чегараларининг кенгайиши, юрак канча куп катталашса миокарднинг кискариш фаолияти жиддий пасаяди, упка гипертензияси белгиси яккол ойдинлашади. Download 279.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling