Юракнинг ишемик касаллиги


Нейролептаналгезия - фентанил


Download 279.5 Kb.
bet13/17
Sana17.06.2023
Hajmi279.5 Kb.
#1543042
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Yurak ishemik kasallogi

Нейролептаналгезия - фентанил (0,005 фоизли эритмасидан 2 мл - 0,1 мг) билан дроперидол (0,025 фоизли эритмасидан 2 мл-5 мг) ёки уларнинг тайёр аралашмаси таламонални (2 мл-2мг) глюкозада (40 фоизли эритмадан 10 мл) вена томирига қуйилади. Агар огриқ тўхтамаса кўрсатилган дорилар 20-30 дақиқадан сўнг мушак орасига қайта юборилади.


Тож артерияларда қон оқимини тиклаш.
Тромболитиклар - қон томир деворидаги тромбни эритиб, қон оқимини тиклаш ва шу орқали шикастланган ўчоқ ҳажмини чегаралаш хусусиятига эга.
Фибринолизин - 60 000 - 80 000 ТБ 500 мл изотоник эритмада вена томирига томчи ҳолида 5-6 соат давомида юборилади. Фибринолизинни фаоллаштириш учун стрептокиназадан фойдаланади.
Стрептокиназа (1 млн ТБ) 100 мл физиологик эритмада томчилаб 1 соат мобайнида венага қуйилади. Стрептокиназа беморга юборилганда қонда фибриноген миқдорини, протромбин вақтини, тромбоэластография кўрсаткичларини текшириб туриш керак. Стрептокиназа 1 марта юборилади. Стрептокиназанинг қон оқиши, пироген ва токсик реакциялар каби хавфли асорталарининг олдини олиш учун антигистамин дорилар қўлланилади. Тромболитиклар фақат миокард инфарктининг биринчи кунида қўлланилади, чунки 1 суткадан ортиц вақтда ҳосил бўлган тромб, янгига нисбатан, ёмон эрийди. Тромболитиклар билан бир вақтда қон ивиш вақтини узайтириш мақсадида антикоагулянтлар ҳам қўлланилади.
Антикоагулянтлар - таъсир қилиш механизми бўйича 2 гуруҳга бўлинади.

  • Гепарин - қон ивиши омилларига бевосита таъсир қилади, фибринолизинни фаоллаштиради, тромбоцитлар мивдорини ва уларнинг агрегацияга ва адгезияга мойиллигини пасайтиради, тож артерияларда қон айланишни яхшилайди. Гепарин 10 000 - 15 000 ТБ да, кейинчалик 5 000 - 10 000 ТБ да вена томирига кунига 4-6 марта (Кундалик дозаси 30 000 - 60 000 ТБ) 5-7 давомида қўлланилади.

  • Неодикумарин, синкумар, фенилин, пелентан - қон ивишига билвосита таъсир кўрсатади. Мазкур антикоагулянтларнинг яширин таъсир қилиш даврини ҳисобга олиб, гепарин қабулини тўхтатишдан 2 кун олдин тадбиқ қилинади.


  • Download 279.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling