Оилавий корхона:
Шарт.
ХК:
Шарт..
|
МЧЖ:
Шарт.
|
Таъсисчилар сони
|
Ягона таъсисчи (жисмоний шахс)
|
Оилавий корхона:
Оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоға ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин. Фақат муомалага лаёқатли шахслар оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин.
ОК иштирокчиларининг энг кам сони 2 кишидан оз бўлмаслиги керак.
|
ХК:
Ягона таъсисчи (жисмоний шахс)
|
МЧЖ:
Бирта ва бир нечта таъсисчи бўлиши мумкин.
|
Мулкий жавобгарлик
|
Ўз мажбуриятлари бўйича қонунга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради.
|
Оилавий корхона:
ОК ўз мажбуриятлари бўйича қонунга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради.
ОК иштирокчилари корхона мол-мулки етарли бўлмаганда оилавий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
|
ХК:
ХК ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
ХК мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
|
МЧЖ:
МЧЖнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.
Жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
Жамиятнинг банкротлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
|
|