Солиққа тортиш тартиби
|
Бошқа солиққа тортиш тартибини танлаш ҳуқуқисиз солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби.
|
Оилавий корхона:
ОК қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона солиқ тўловини тўловчидир.
|
ХК:
Солиққа тортишнинг исталган тартибини танлаши мумкин.
|
МЧЖ:
Солиққа тортишнинг исталган тартибини танлаши мумкин.
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
|
Қатъий белгиланган солиқ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаши шарт.
Якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида қатъий белгиланган солиқ тўлаш билан бир қаторда қуйидагиларни тўлайдилар:
1) божхона тўловлари;
2) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
3) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - сув ресурсларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилганда;
4) акциз солиғи - акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарилганда;
5) давлат божи;
6) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.
|
Оилавий корхона:
Ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловни тўлаши шарт.
Тўлов манбаида солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ушлаб қолиш мажбуриятлари ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади:
тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи;
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;
акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган акциз солиғи;
ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
қонун ҳужжатларида белгиланган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
божхона тўловлари;
давлат божлари;
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.
|
ХК:
Танланган солиққа тортиш тартибига асосан солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлайди.
|
МЧЖ:
Танланган солиққа тортиш тартибига асосан солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлайди.
|
Ишчилар
|
Ходимларни ёлламай ҳам тадбиркорлик фаолиятинини амалга оширса бўлади.
Шунингдек қонунчиликда фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи ҳам берилган.
|
|