Пул маблағларини олиб чиқиб кетиш
|
Пул маблағларини эркин тасарруф этиш мумкин (солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан).
Пул маблағларини олиб чиқиб кетишда қўшимча солиқлар тўланмайди.
|
Оилавий корхона:
Ишлаб топилган маблағлар оилавий корхонанинг мулки ҳисобланади.
Бунда таъсисчи ўз фойдасини икки хил усулда, яъни иш ҳақи ёки солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан сўнг қоладиган фойда суммасини улуш сифатида олиши мумкин. Бунда ушбу суммага қўшимча солиқлар ҳисобланмайди.
|
ХК:
Ишлаб топилган маблағлар хусусий корхонанинг мулки ҳисобланади.
Бунда таъсисчи ўз фойдасини икки хил усулда, яъни иш ҳақи ёки солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан сўнг қоладиган фойда суммасини улуш сифатида олиши мумкин.Бунда ушбу суммага қўшимча солиқлар ҳисобланмайди.
|
МЧЖ:
Ишлаб топилган маблағлар жамиятнинг мулки ҳисобланади.
Бунда таъсисчи ўз фойдасини икки хил усулда, яъни иш ҳақи ёки солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан сўнг қоладиган фойда суммасини улуш сифатида олиши мумкин.
Бунда олинадиган фойда суммасини улуш ҳисобига дивидент солиғи ҳисобланади.
|
Фаолият турлари
|
Қонунчиликда хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати белгиланган.
ЯТТ ушбу Рўйхатда келтирилган фаолият турларидан бошқа фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
|
Оилавий корхона:
ОК қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
ОК фаолиятнинг айрим турларини фақат махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин.
ОК акциз солиғи тўланадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмалар кавлаб олишни, шунингдек юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ёки ягона ер солиғи тўлаш назарда тутилган фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.
|
ХК:
ХК қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
ХК фаолиятнинг айрим турларини фақат махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин.
|
МЧЖ:
МЧЖ қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
МЧЖ фаолиятнинг айрим турларини фақат махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлганда амалга ошириши мумкин.
|
|