Оилавий корхона:
ОК иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас.
ХК:
Ходимларни ёллаш бўйича чеклов йўқ. Бунда фаолият туридан келиб чиқиб солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашда чекловлар мавжуд.
|
МЧЖ:
Ходимларни ёллаш бўйича чеклов йўқ. Бунда фаолият туридан келиб чиқиб солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашда чекловлар мавжуд.
|
Инвестицияларни жалб қилиш
|
Инвестицияларни соф ҳолда жалб қилиш мумкин эмас. Кредит, қарз ёки лизинг сифатида жалб қилиш мумкин.
|
Оилавий корхона:
Инвестицияларни соф ҳолда янги иштирокчилари (оила аъзолари) томонидан устав жамғармасига ҳисса қўшиш йўли билан жалб қилиши мумкин. Кредит, қарз ёки лизинг жалб қилиш ҳам мумкин.
|
ХК:
Инвестицияларни соф ҳолда жалб қилиш мумкин эмас. Бироқ кредит, қарз ёки лизинг жалб қилиш мумкин.
|
МЧЖ:
Инвестицияларни соф ҳолда янги иштирокчилари томонидан устав жамғармасига ҳисса қўшиш йўли билан жалб қилиши мумкин.
Шунингдек, кредит, қарз ёки лизинг жалб қилиш ҳам мумкин.
|
Ҳисоботлар
|
Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоби ва якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим этилади.
|
Оилавий корхона:
Белгиланган бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларини топшириш лозим.
|
|