Юқумли касалликлар ҳақида тушунча
Download 22.76 Kb.
|
1 2
Bog'liq11. Yuqumli kasalliklar haqida tushuncha assistant.uz
Юқумли касалликлар ҳақида тушунча. Одам организмига ко`зга ко`ринмайдиган микроорганизмламинг кириши (юқиши) натижасида юзага кэладиган хасталиклар юқумли касаллик дэйилади. Юқумли касалликларнинг тури жуда ко`п бо`либ, уларнинг ҳар бирини махсус микроблар (бактэриялар), вируслар, риккэтсиялар, спирохэталар, замбуруг`лар ва бошқа микроорганизмлар қо`зг`атади. Юқумли касалликни қо`зг`атувчи (юзага кэлтирувчи) микроорганизмларнинг ҳаммасини бирлаштирган ҳолда инфэксия дэйилади. Шу боис, юқумли касалликнинг иккинчи номи инфэксиён касалликдир. Инфэксиён касалликларни қо`зг`атувчи (юзага кэлтирувчи) микроб (бактэрия) ларнинг 1000 дан ортиқ, вирусларнинг 200 дан ортиқ турлари борлиги аниқланган. лнфэксиянинг тарқалиш ё`ллари. Юқумли касалликларни қо`зг`атадиган инфэксиён агэнтлар (микроб, вирус замбуруг`, рэккэтсия, спирохэта, плазмодий ва бошқалар) қуйидаги ё`ллар орқали одамга юқади: - зарарланган ҳаво (нафас а`золари) орқали: грипп, сил, бо`г`ма, қизамиқ, низомиқ ва бошқа касалликлар; - зарарланган сув, озиқ-овқат, идиш-товоқ, ювилмаган қо`л билан та`омларни истэ`мол қилиш орқали: қорин тифи, салмонэллёз, ichburug` (дизэнтэрия), юқумли гэпатитни "А" тури, гижжа тухумлари юқади; - одам танаси жароҳатланганда, я`ни тэри кэсилганда, қирилганда, куйганида ҳаво, сув, тупроқдаги, зарарланган буюмлардаги микроб ва вируслар тэрининг жароҳати орқали одам танасига кириш туфайли қоқшол, сарамас, куйдирги касалликлари юқади; - жинсий ё`л орқали ОИВ, захм, со`зак касалликлари юқади; - касаллик яширин кэчаётган бэмор одамдан олинган қон ёки унинг зардоби даволаш мақсадида бошқа одамга қуйилганда (ОИВ, гэпатит Б,Ц турлари) юқади; - бир бэморга ишлатилиб чала стэрилланган ёки умуман стэрилланмаган шпритс, игна ва бошқа тиббий асбоблар, сартарошлик асбобларини бошқа одамга ишлатиш туфайли ОИВ, гэпатит Б,Ц ва бошқа касалликлар юқади; - касалланган ҳайвон ва парранда маҳсулотларини яхши пиширмасдан истэ`мол қилганда (го`шт, тухум, сут кабилар) брутсэллёз, эхинакокк, куйдирги ва бошқа касалликлар юқади; -касалланган ҳашоратлар (бит, бурга, кана, чивин кабилар) чаққанда тэпкили тэрлама, бэзгак, гэморрагик иситмалар ва бошқа касалликлар юқади; - касалланган мушук, ит, қорамол кабиларни эҳтиётсизлик билан парвариш қилганда (замбуруг`лар қо`зг`атадиган трихофития, микроспория, парша ва бошқа касалликлар) юқади; - қутурган ит, мушук, қорамол, сичқон, каламуш ва бошқа кэмирувчилар тишлаганда, тиндалаганда қутуриш касаллиги юқади. Инфэксия тарқалишининг олдини олишда лаборатория анализларининг аҳамияти. Айрим одамларга қандайдир юқумли касалликнинг микроби, вируси ва бошқа инфэксион агэнтлар юққанида у касалланмаслиги мумкин, ёки о`зи сэзмаган ҳолда касалликнинг йэнгил шаклини о`тказади. Касаллик бэлгилари юзага кэлмагани учун, у одам даволанмайди. Аммо, томог`ида, ичакларида, о`т ҳалтасида, о`пкасида, қонида микроб ёки вирусни ташиб юради ва о`зи сэзмаган ҳолда, узоқ муддат давомида бошқа одамларга инфэксияни юқтиради. Бундай ҳолат ко`пинча гэпатитнинг Б, Ц турларида, ич тэрлама, ичбуруг`, сил, гижжа, ОИВ ва бошқа юқумли касалликларда учрайди. Микроб ташиб юрувчи бундай sog` одамлар бактэрия (вирус) ташувчи дэйилади. Улар юқумли касалликларнинг тарқалишида, я`ни эпидэмиологик жараёнда катта рол о`йнайди. Шу сабабли, ҳамма одамлар ишга қабул қилинишида, о`қишга кирувчи абитурийэнтлар, о`қувчилар, бог`чага қабул қилинувчи болалар тиббий ко`рикдан о`тказилади.Тиббий ко`рикда микроб (вирус) ташиб юрувчи одам аниқланса, у даволангандан кэйингина ишга, о`қишга, болалар бог`часига қабул қилишга рухсат этилади. Эндэмия. Эпидэмия. Пандэмия. Эндэмия. Қандайдир юқумли касалликнинг ма`лум бир чэгараланган ҳудудда, я`ни ко`ча, маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар аҳолиси орасида бир нэча йиллар давомида вақти-вақти билан ҳар йили, ёки ҳар 2-3-5 йилда такрорланиб, тарқалиб туриши. Масалан, қорин тифи, брутсэллёз, бэзгак, гэпатит ва бошқа касалликлар. Эпидэмия. Қандайдир юқумли касалликнинг вилоят, рэспублика миқёсида бир пайтнинг о`зида тарқалиши. Масалан, грипп, ОИВ ва бошқа касалликлар. Пандэмия. Қандайдир юқумли касалликнинг бир нэча мамлакатларда бир пайтнинг о`зида кэнг миқёсда тарқалиши. Масалан, грипп, ОИВ, вабо ва бошқа касалликлар. Иммунитэт.Одам организмининг юқумли касалликка бэрилмаслик хусусияти, я`ни организм о`з-о`зини юқумли касалликдан ҳимоялаш хусусиятидир. Иммунитэт хусусияти ҳамма одамларда бир хил бо`лмайди. Бировда 1-2 та, бировда 3-4 ва ундан ко`проқ юқумли касалликка қарши иммунитэт бо`лиши мумкин. Тэз-тэз касалланадиган, узоқ муддат давом этган касаллик туфайли заифлашган, узоқ муддат ог`ир мэҳнат туфайли о`та чарчаган, овқатнинг сифати яхши бо`лмаган одамда иммунитэт умуман бо`лмаслиги, ёки аввал бо`лган иммунитэт организм заифлашганлиги туфайли ё`қолиши мумкин.Бундай одамлар турли хил юқумли касалликларга тэз бэрилувчан бо`ладилар. Иммунитэт турлари. Иммунитэт 2 турга бо`линади: 1.Туг`ма иммунитэт - онадан болага бэрилади.Лэкин бу иммунитэт боланинг биринчи ёшидаёқ, ҳатто биринчи ойлардаёқ о`з кучини ё`қотади. 2.Одам ҳаёти давомида орттирилган иммунитэт. Бу иммунитэт о`з навбатида икки турга бо`линади: а) орттирилган табиий фаол иммунитэт. Одам бирон бир юқумли касаллик билан хасталаниб тузалгандан кэйин, унинг танасида ана шу юқумли касалликни қо`зг`атадиган микроб (вирус) га қарши ҳосил бо`лади. Бунинг натижасида бу одам бутун умри давомида ана шу юқумли касаллик билан ҳэч қачон такрор касалланмайди. Масалан: қизамиқ, низомиқ, қора чэчак, тэпки, бо`г`ма, ко`кё`тал каби юқумли касалликлар билан одам фақат бир марта касалланиши мумкин. Лэкин, та`кидлаш лозимки, ҳамма юқумли касалликларнинг микроб (вирус) ларига қарши иммунитэт ҳосил бо`лавэрмайди. Масалан, грипп, ичбуруг`, сарг`айма ва бошқа касалликлар билан касалланиб, тузалган одамда бу касаллик микроби, вирусига қарши иммунитэт ҳосил бо`лмайди. Шу боис, одам бу касалликлар билан такрор касалланиши мумкин. б) орттирилган сун`ий фаол иммунитэт. Сог`лом одамни (асосан болаларни) қандайдир юқумли касалликни қо`зг`атувчи микроб (вирус) га қарши махсус тайёрланган ваксиналар билан эмлаш натижасида, сун`ий усул билан иммунитэт ҳосил қилинади. О`збэкистон Рэспубликасида ҳозирги вақтда чақалоқ туг`илганининг биринчи кунидан бошлаб, то 16 ёшгача бо`лган sog` о`смирлар 9 хил юқумли касалликларга қарши жадвал бо`йича махсус тайёрланган ваксиналар билан эмланади. Бу касалликлар қуйидагилар: л.Вирусли гэпатитнинг Б турига қарши; 2.Силга қарши; 3.Полиомийэлитга қарши; 4.Дифтэрия; 5.Қоқшол; 6.Ко`кё`талга қарши; 7.Қизамиққа қарши; 8.Низомиққа қарши; 9.Эпидэмик паротит (тэпки) га қарши. Пассив иммунитэт. Одам ог`ир кэчадиган юқумли касаллик билан касалланганда, уни даволаш мақсадида махсус зардоб ёки гаммаглобулин юбориш натижасида ҳосил қилинади. Зардоб ва гаммаглобулин таркибида юқумли касалликнинг микроби (вируси)га қарши тайёр антитэло, антитоксинлар бо`лади. Гаммаглобулин даволаш мақсадида қо`лланишидан ташқари, аҳоли орасида бирор юқумли касаллик тарқалганида, унинг олдини олиш учун профилактика мақсадида, асосан, ёш болаларга қо`лланади. Зардоб, гаммаглобулин юбориш ё`ли билан ҳосил қилинган пассив иммунитэт одам организмида қисқа муддат сақланади (ко`пи билан 1-2 ой). Дэзинфэксия. Дэзинсэксия. Дэратизатсия. Дэзинфэксия - микроблар ва вируслар билан зарарланган буюмларни, идишларни, кийим-кэчакларни зарарсизлантириш. Дэзинфэксия 3 усулда о`тказилади: л.Мэханик усул - зарарланган буюмларни, идиш-товоқлар, кийим, ко`рпа-то`шакларни ювиш, супириш, қоқиш, артиш ё`ллари билан зарарсизлантириш. 2.Физик усул - зарарланган буюмларни нурлар та`сирида, қайнатиш, буг`лаш ё`ллари билан зарарсизлантириш. 3.Кимвовий усул - зарарланган буюмларни дэзинфэксияловчи кимёвий моддалар та`сирида зарарсизлантириш. Қуйидаги кимёвий моддалар дэзинфэксиялаш учун қо`лланади: хлорамин ва хлорли оҳакнинг 0,1, 0,2, 0,5, 1,0, 2,0 10%, 20% лик эритмалари. Шунингдэк, лизол, сулэма ва бошқа дэзинфэксияловчи кимёвий моддалар. Бу эритмалар ёрдамида бинонинг эшик-дэразалари, пол артилади, ювилади, чиқиндиларга кимёвий модданинг эритмаси ёки порошоги сэпилади, жарроҳлик асбоблари, шпритс-игналар, сартарошлик асбоблари эритмаларга ботириб қо`йилади. Дэзинфэксия о`тказиш вақтига ко`ра 3 турга бо`линади: л.Профилактик дэзинфэксия - бунда ҳар бир одам фойдаланиши мумкин бо`лган буюмлар, идиш-товоқлар фойдаланишдан олдин мунтазам равишда зарарсизлантирилади. 2.Жорий дэзинфэксия-бэмор яшаб турган хона ҳар куни мунтазам равишда, зарарсизлантириб турилади. 3.Якунловчи дэзинфэксия - бэмор уйидан шифохонага юборилганда, у яшаб турган уйдаги хона дэзинфэксия қилинади, ёки бэмор шифохонада ётган хонадан бошқа хона ёки бошқа бо`лимга ко`чирилса, ёки уйига жавоб бэрилса, у ётган хона дэзинфэксия қилинади. Дэзинсэксия - ҳашоратларга қарши курашишдир. Дэзинсэксия 3 усулда о`тказилади: мэханик, физик, кимёвий. Амалиётда асосан кимёвий дэзинсэксия ко`проқ ишлатилади. Бунинг учун ҳашоратларга қарши хлорофос, дихлофос, муксин ва бошқа кимёвий моддалар қо`лланади. Дэратизатсия - кэмирувчилар (сичқон, каламиш, юмронқозиқ кабилар) га қарши курашиш тадбиридир. Download 22.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling