Ювал Нора Харрининг “Сапинес” асари


Download 42.48 Kb.
Sana14.05.2023
Hajmi42.48 Kb.
#1458951
Bog'liq
tarix falsafasi mustaqil talim


Ювал Нора Харрининг “Сапинес” асари.
Асар муаллифи исроиллик тарихчи хамда Куддус яхудий университети профессори
Сапинес китоби Исроилда 2011- йилда яхудий тилида хамда 2014-йилда инглиз тилида чоп етилган.
Асарда Homo sapiens янада хавотирлироқ сирни яширган. Бизнинг нафақат бир талай маданиятсиз амакиваччаларимиз бор, балки бир вақтлар бир нечта акаларимиз ва сингилларимиз бўлган. Биз ўзимизни дунёдаги ягона одамлар деб биламиз, бунга сабаб охирги 10 минг йил ичида ҳақиқатдан ҳам биз одамнинг ягона тури бўлганмиз. Аммо одам сўзининг асл маъноси “Homo уруғига мансуб жонзот” деганидир, ва бу уруғда Homo sapiensʼдан бошқа тур йўқ эди. Бундан ташқари, китобнинг охирги бобида айтиб ўтилганидек, яқин келажакда биз сапиенс бўлмаган (non-sapiens) одамлар билан яна рақобатлашишимизга тўғри келиши мумкин. Аниқроқ қилиб айтсак, мен Сапиенс (Sapiens) терминини Homo sapiens турига мансуб жонзотларга нисбатан, “одам” сўзини эса Homo уруғига мансуб бўлган барча турларга нисбатан ишлатаман.
Бу билан нима демокчи болади?
Ҳозирги кунда бизнинг катта миямиз жуда яхши фойда бермоқда, чунки
биз автомобил ва қурол-яроғ ишлаб чиқара оламиз, бу эса бизга шимпанзелардан анча тезроқ ҳаракат қилишни ва улар билан курашиш ўрнига
хавфсиз масофадан туриб ўққа тутиш имконини беради. Аммо автомобил ва қурол-яроғ яқинда пайдо бўлди. Одамзоднинг нерв тармоқлари 2 миллион йилдан ортиқ вақт мобайнида ўсган, аммо чақмоқ тошдан қилинган пичоқлар ва учли таёқлардан бўлак мақтанишга арзигулик жуда оз қимматли нарсалари бўлган. Ўша 2 миллион йил давомида одам мияси йириклашишига нима туртки бўлди экан? Очиғи сабабини билмаймиз.
Дунёнинг турли чеккаларида ҳукмдорлар, зодагонлар пайдо бўлиб, улар деҳқонларнинг тўплаган захирасини истеъмол қилишар, деҳқонларнинг ўзларига эса арзимас егуликни қолдиришар эди. Ортиқча егулик тараққиётнинг ёқилғиси бўлиб хизмат қилди. Шу туфайли сиёсат, уруш, санъат ва фалсафа дунёга келди. Уларнинг ҳисобидан саройлар ва қўрғонлар, ҳайкаллар ва ибодатхоналар қад ростлади. Яқин авлодларгача одамзоднинг 90 фоизини тонг саҳардан кўзини очиб, оқшомгача қора тер тўкиб ишлаган деҳқонлар ташкил қилган. Озчиликни ташкил қилувчи подшоҳлар, амалдорлар, жангчилар, коҳинлар, рассомлар ва олимлар деҳқонлар ишлаб чиқарган ортиқча егуликдан тўйиниб тарих саҳифаларидан жой олишган. Тарих яратувчиларининг сони жуда оз бўлиб, қолганлар ўша пайт ер ҳайдаш ва челакда сув ташиш билан овора бўлишган.84 б
Америкаликлар, албатта, ўзларининг ҳақлиги ҳақидаги фикрда туриб олиб, Хаммурапини ноҳақ деб ҳисоблайдилар. Табиийки, Хаммурапи ҳам
ўзининг ҳақлигини исботлаб, америкаликлар адашаётганликларини таъкидлаган бўлар эди. Хаммурапи ҳам, Американинг асосчилари ҳам умумий ва ўзгармас бўлган, хоҳ тенглик, хоҳ иерархия бўлсин, адолат мезонлари ҳукм сурувчи олам ҳақида тасаввурга эга бўлганлар. Аммо мазкур мезонлар сапиенсларнинг бой тасаввурларидагина, ўзлари ўйлаб топиб бир-бирларига айтган афсоналаридагина мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар иккиси холис ҳақиқат эмасдир. 93-б
Тўғри, бугунги яҳудийлар, арманлар ва грузинлар маълум даражадаги адолат билан ўзларининг қадимги Яқин Шарқ халқлари авлодлари эканликларини даъво қилмоқдалар. Шунга қарамай, бу даъволар қоидаларни тасдиқлайдиган истиснолардан иборат ва ҳатто бироз бўрттирилган ҳам. Айтиш жоизки, замонавий яҳудийлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий амалиётлари учун қадимги Яҳудия қироллигидан кўра сўнгги икки минг йиллик давомида улар яшаган империялардан қарздордирлар. Агар шох Довуд ҳозирги кунда Қуддус шаҳрида жойлашган ултраортодоксал синагогада пайдо бўлиб қолганида эди, у Шарқий Европа кийимларини кийган, немисча (идиш) лаҳжада сўзлашаётган ва Вавилон матнининг (Талмуд) маъноси ҳақида тўхтовсиз баҳслашаётган инсонларни кўриб, жуда қаттиқ ҳайрон бўларди. Қадимги Яҳудияда на синагога, на Талмуд тўпламлари ва на Тора ўрамалари мавжуд бўлган.
Милодий VII аср ўрталарида ташкил этилганида империя араб-мусулмон бўлган элита ва бўйсундирилган мисрликлар, сурияликлар, эронликлар ва варварлар ўртасидаги кескин бўлинишга асосланган эди. Империянинг кўплаб субъектлари аста-секин мусулмон эътиқодини, араб тилини ва гибрид империал маданиятини қабул қилдилар. Қадимги араб элитаси ўзининг ноёб мақомини ва ўзига хослигини йўқотишдан қўрқиб, бу тирранчаларга қаттиқ душманлик қилган. Ғазабланган ислом динига кирганлар империяда ва исломдунёсида тенг ҳуқуқни талаб қилишди. Охир-оқибат улар ўз айтганларини қилдиришди. Мисрликлар, сурияликлар ва месопотамияликлар тобора кўпроқ “араблар” деб қаралишни бошладилар. Араблар, ўз навбатида –Арабистондаги ҳақиқий арабларми ёки янги ташкил этилган Миср ва Суриядаги араблар (?) – араб бўлмаган мусулмонлар, хусусан, эронликлар, турклар ва варварлар томонидан тобора кўпроқ бошқарилиб келинганди. Араб империяси лойиҳасининг катта ютуғи шундан иборат эдики, у яратган империал маданият кўпгина араб бўлмаган халқлар томонидан чин юракдан қабул қилинган эди, улар мусулмон маданиятини қўллаб-қувватлашда, ривожлантириш ва ёйишда давом этишган – ҳатто дастлабки империя қулаганидан кейин ҳам ҳамда араблар этник гуруҳ сифатида ўз ҳукмронлигини йўқотганларида ҳам бу ҳолат давом этди.166-б
Тарихни мунтазам равишда яхши ва ёмон одамларга ажратишга бўлган мойиллик бор, императорларнинг барчасини ёмон одамлар қаторига қўшишган. Чунки империяларнинг аксарияти қон тўкишлар орқасидан бунёд бўлган ва ўз ҳукмронликларини зулм ва уруш орқали ушлаб туришган. Аммо ҳозирги маданиятларнинг аксарияти империя меросига асосланган.
Агар биз олдин мавжуд бўлган “асл” маданиятларни қайта тиклаш ва ҳимоя қилиш умидида шафқатсиз империя меросидан бутунлай воз кечсак ҳам, эҳтимол барча биз ҳимоя қиладиган нарсалар эски ва шафқасизликда қолишмайдиган империянинг меросидан бошқа нарса бўлмай қолиши мумкин. Британия Ҳиндистони томонидан ҳинд маданиятининг бузилишига норози бўлганлар Мўғуллар империяси ва Деҳли султонлигининг меросларини беихтиёр муқаддаслаштиради. Кимки “ҳақиқий ҳинд маданияти”ни бегона мусулмон империяларининг таъсиридан қутқаришга ҳаракат қилса, у Гупта империяси, Кушон империяси ва Маврия империясининг меросини муқаддаслаштиради. Агар экстремал ҳинд миллатчиси Мумбайнинг асосий темир йўл станцияси сингари инглиз босқинчилари томонидан қолдирилган барча биноларни вайрон қилса, Ҳиндистоннинг мусулмон босқинчилари томонидан қолдирилган иншоотларини, масалан, Тожмаҳал кабиларни нима қилади? Ҳақиқатан ҳам, ҳеч ким маданий мерос билан боғлиқ мураккаб масалани қандай қилиб ҳал қилишни билмайди. Қайси йўлни танлашимиздан қатъий назар, биринчи қадам – бу дилемма мураккаблигини ва ўтмишни оддий тарзда яхши ва ёмон одамларга бўлиш ҳеч нарсага олиб келмаслигини тан олишдир. Албатта, агар биз ёмон одамларнинг етакчисига эргашаётганимизни тан олишга тайёр бўлсак.
Политеистлар, ҳаттоки улкан империяни забт этган бўлса-да, аҳолини ўз эътиқодига ўзгартиришга уринишмаган. Мисрликлар, римликлар ва ацтеклар
бошқа мамлакатларга миссионерларни Осирис, Юпитер ёки Уицилопочтлига сажда қилиш учун юбормаган ва бу учун армияларни тузишмаган. Бўйсундирилган халқлардан худоларни ва маросимларни сўзсиз ҳурмат қилиш талаб этилган, ахир айнан шу худолар ва маросимлар империяга қонунийлик берган. Бир вақтнинг ўзида ҳеч кимни маҳаллий худолар ва одатлардан воз кечишга мажбурламаган. Ацтеклар қироллигида бўйсундирилган халқлар Уицилопочти ибодатхоналарини қуришга мажбур бўлишган, бироқ бу ибодатхоналарни маҳаллий худолар уйлари ўрнига эмас, унинг ёнидан қурилган. Тез-тез империал элиталар ҳам ажнабий худоларни ва уларга бағишланган маросимлари билан бирга қабул қилишган. Худди шундай римликлар ҳам ўзларининг пантеонларига Осиё маъбудаси Кибела ва Мисрнинг Изиду худосини мамнуният билан қўшишган.
Аммо худди политеизм ичида анимизм унсурлари сақланиб қолганидек, монотеизм ичида ҳам политеизм яшарди. Олий кучнинг ўз қизиқишлари ва иштиёқлари борлигига ишонишингиз билан бошқа худоларга ишониш мисоли бефойдадек туюлади. Президент қабулхонаси очиқ турганда, ким ҳам амалдорга мурожаат қиларди? Ростдан ҳам монотеизм олий Худодан ташқари бошқа худоларни мавжудлигини рад этади ва ўша худоларга эътиқод этганларга жаҳаннам оловини ёғдиради. Лекин илоҳиёт назариялари ва тарихий ҳақиқатлар орасида доимо бўшлиқ мавжуд бўлган. Одамларнинг кўп қисми монотеизмни қабул қилишга қодир эмас бўлиб чиқди. Улар оламни “биз” ва “улар”га ажратишда давом этишди, ва олий куч улар учун жуда йироқ, бегона ва кундалик эҳтиёжларга эътиборсиз бўлиб туюларди. Монотеистик динлар бутун пантеонни фанфаралар жаранги остида эшикдан ҳайдаб солишди, аммо худолар шу заҳоти ойнадан суқилиб киришди Насронийлик яратган авлиёлар пантеонига сажда қилиш бутпарастлар саждасидан деярли фарқ қилмайди. Худди Юпитер Римни, Уицилопочтли эса ацтеклар империясини ҳимоя қилгани каби ҳар бир насроний қиролликнинг қийинчиликлар ва жангларда ғолиб бўлишда ёрдам берадиган ўзининг илоҳий ҳомийлари пайдо бўлган. Англияни авлиё Георгий, Шотландяни –авлиё Андрей, Францияни – авлиё Мартин ҳимоя қилган. Шаҳарлар ва қишлоқлар, касблар, ҳаттоки иллатларнинг ҳам ўз авлиёлари бор. Милан авлиё Амвросияга таянган, Венецияга эса авлиё Марк қараган. Қувур тозаловчиларга авлиё Флориан мадад бўлган, солиқ йиғувчиларни эса авлиё Матфей муаммолардан халос этиб турган. Бош оғриғидан азият чекаётганда авлиё Агапияга, тиш оғриғида эса унга эмас, балки авлиё Аполлонияга мурожаат қилиш керак.
Download 42.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling