Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Кюретаж – бу асосий даволаш усулларидан биридир. У
бажарилиши жиҳатдан ҳам нисбатан оддий усул ҳисобланади (расм
8). Оддий ва милк ости кюретажлари фарқланади. Бундай амалиёт
чўнтакларнинг чуқурлиги 3-4 мм бўлганда бажарилади. Бир сеансда
одатда 3-4, 4-5 дан ортиқ бўлмаган тишларда ишлов ўтказилади;
жараёнга ҳамма тишлар аралашганда муолажа тахминан 8 марта
қатнашда – ҳафтасига 3 маротаба бажарилади. Кюретаж учун махсус
асбоблар йиғмасидан фойдаланилиб, унинг таркибига ҳар хил
ўлчамдаги экскаваторлар, тиш тошларини олиш учун илмоқлар,
суяк қошиқчалари киради.
Расм 8. Кюретаж


27
а) милк ости тошларини тозалаш; б) емирилган суяк тўқимасини
тозалаш;
в) грануляцияланган ва ўсган эпителийни қириб ташлаш.
Шифокор асбоб ёрдамида милк ости тиш чўкмаларини
аниқлай олиши ва сезиши лозим. Милк ости тиш чўкмаларини
олишда алоҳида синчковлик талаб қилинади. Кюретаж маҳаллий
оғриқсизлантириш (масалан, интралигаментар оғриқсизлантириш)
остида олиб борилади. Муолажа кўринарли тиш чўкмаларини
олишдан бошланади, сўнгра аста - секинлик билан бўйин ва милк
ости қисми орқали чўнтак ичига ўтилади. А. И. Евдокимов
таърифига кўра, тиш чўкмалари олингандан сўнг, тиш худди
«ялтиратилгандек» бўлиши керак. Патологик чўнтакдаги барча
грануляцион ва унинг ичига ўсиб кирган эпителий тўқималари
қириб 
олинади. 
Ҳосил 
бўлган 
қонли 
лахтак 
жароҳатни
ифлосланишдан сақлайди ва унинг битиши учун қулай шароит
яратади.
Чўнтакни эмульсиялар, пасталар, биологик фаол моддалар ва
биокерамик воситалар билан тўлдириш мумкин. Яллиғланишга
қарши воситаларни қўллаш ва остеоинтеграцияни кучайтириш ҳам
яхши натижа беради. Ўлчами 4 мм. дан чуқур бўлган чўнтакларда
махсус вакуум аппарат ёрдамида вакуум-кюретаж ўтказилади.
Бунга қўшимча равишда қоннинг ивишини ошириб, тўқималарни
бирлаштирадиган диатермокоагуляциядан фойдаланилади.
Расм 9. Очиқ кюретаж ўтказиш чизмаси.
а) даволашгача бўлган милк ости тошлари тўпланган
пародонтологик чўнтак ҳолати; б) чўнтак атрофидаги милк
сўрғичлари очилиб, чўнтак ички юзаси тозаланади; в) чўнтак


28
деворлари ўз ўрнига қўйилиб, чоклар билан маҳкамланади.
Суюқ азот, фреон, карбонат кислота, кислород билан
криодеструкция ўтказиш гемостатик самара беради. Кейинги
йилларда очиқ кюретаж қўлланилиб, бунда пародонтал чўнтакни
кўздан кечириш учун нисбатан яхши шароит яратиш мақсадида
тиш сўрғичлари бирикиш нуқтасидан ажратилади (расм 9).
Гингивотомия 
– 
пародонтал 
чўнтакни 
кесиш 
ва 
уни
кюретажлаш – кўпинча пародонтал абсцесслар ривожланганда
қўлланилади (расм 10). Операциядан сўнг патологик чўнтак қолиши
мумкин ва уни биологик фаол моддалар ва биоматериаллар билан
тўлдирилиб, даволовчи боғламалар ёрдамида маҳкамланади.
Тишнинг яланғочланган бўйин ва илдизларини ҳамда чўнтакларни
беркитишда 
пластика 
усулларидан 
фойдаланиш 
мақсадга
мувофиқдир.
Расм 10. Гингивотомия.
а) милкда вертикал кесув ўтказиш; б) лахтак ажратилгандан
кейинги холат.
Гингивоэктомия 
чуқур 
пародонтал 
чўнтакларнинг
деворларини тубигача кесиб олиш ва кюретажлашдан иборат (расм
11). Оддий гингивоэктомияда – бир тиш соҳасида учбурчаксимон
кесув ўтказилади. Радикал усулда эса – маълум бир тишлар гуруҳи
ёки барча тишларда милк қиррасидан чўнтак тубигача кесув
ўтказилади 
суяк 
тўқимасининг 
вертикал 
резорбциясини
горизонталга ўтказиш учун альвеоляр қирра силлиқланилади.


29
Расм 11. Гингивоэктомия.
Ҳосил бўлган жароҳат йодоформли тампон билан беркитилади.
Бу усулнинг камчилиги тишлар бўйин қисмининг яланғочланиб
қолиши ва тишлар қимирлаш даражасининг ортишидир. Ушбу
операцияни 
кўпинча 
ён 
тишлар 
соҳаларида 
ўтказиш
самаралироқдир. Шу билан бирга, ҳосил бўлган жароҳатнинг
биоматериаллар 
ва 
биокерамика 
билан 
тўлдирилиши
операциянинг яхши тугалланишига қулай имконият яратади.
Видман - Нейман усули (лахтакли операция) нисбатан кенг
тарқалган бўлиб, тишларнинг II даражали қимирлаши, пародонтал
чўнтак мавжудлиги ва унинг ўлчами илдиз узунлигининг 1/2 дан
ошмаган (ўрта ва оғир даражадаги зарарланишлар) ҳолатларда
қўлланилади Бунда 6 та тиш соҳасида милк сўрғичининг
қиррасидан ўтув бурмасигача вестибуляр юзадан иккита вертикал
кесма 
ўтказилади. 
Иккала 
кесма 
тишлар 
оралиғидаги
сўрғичларнинг чўққиларини кесиш йўли орқали бирлаштирилади
(расм). Вестибуляр юзада милк қирраси билан биргаликда ва оғиз
ичидан 0,5 см. ҳажмдаги шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтак
ҳосил қилиниб, ажратиб олинади. Патологик чўнтакда кюретаж
ўтказилади ва унинг тубигача бўлган милк қирғоғи кесиб олинади
(расм 12).
Расм 12. Милк сўрғичлари бўйлаб кесув ўтказиш ва лахтакни
ажратиш.
Лахтак ўз ўрнига жойлаштирилади ва тишлар оралиғи бўйлаб
чоклар билан маҳкамланади (расм 13). Баъзи муаллифлар
операциядан 
кейинги 
жароҳатга 
таркибида 
аспирин,


30
кортикостероидлар, гепарин ва ҳ. к. лар бўлган дентин ва рух
оксиди асосидаги турли даволовчи боғламалардан фойдаланишни
тавсия этадилар.
Видман - Нейман операциясида, яъни суяк пластикасида
шиллиқ қават – периостал лахтак патологик чўнтакнинг тубига
қадар ажратилади ва милк қирралари кесиб олинмайди.
Расм 13. Кюретаж ўтказилгандан сўнг лахтакни ўз ўрнига қўйиш ва
чоклар билан маҳкамлаш.
Яхшилаб кюретаж ўтказилиб, грануляцион тўқима ва чўнтак
деворидаги эпителиал қопламалар қириб олингандан сўнг, унинг
ўрнини 
лиофилизацияланган 
суяк 
уни, 
брефосуяк, 
тоғай,
биокерамика, 
коллаген 
остеопласт 
ҳамда 
формалинга
тўйинтирилган суяк қириндиси ва шағаллари кўринишидаги
материаллар билан тўлдирилади.
Операцияни ҳар бир тиш оралиғига чок қўйиш орқали
тугатилади. 
Пародонтитларни 
комплекс 
даволаш 
таркибига
кирувчи суяк пластикасининг оператив усулларини танлаш шу
майдондаги суяк емирилиш шакли, чўнтаклар чуқурлиги ва
альвеоляр ўсиқ атрофиясининг даражасига боғлиқ бўлади.
Френулотомия тил юганчасининг калталигида уни кесиш
орқали амалга оширилади. Операцияни иложи борича эртароқ,
яъни кўкрак эмадиган ёшда ёки болалик даврида ўтказиш мақсадга
мувофиқдир.
Френулоэктомия – диастема ривожланиши мумкин бўлган тил
ёки лабнинг калталашган юганчаларида ўтказилади. Бунда иккита


31
ярим овал вертикал жойлашган кесмалар ўтказилади, юганча кесиб
олиниб, бир вақтнинг ўзида компактостеотомия амалга оширилади.
Шиллиқ қават ўз ўрнига жойлаштирилиб, тикилади (расм 14).
Расм 14. Френулоэктомия операцияси.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling