Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Гингивит – милкнинг яллиғланиши бўлиб, бу жараён умумий
ва маҳаллий салбий таъсиротлар билан ифодаланади ҳамда
тиш-милк 
бирикмаси 
яхлитлигининг 
бузилмаслиги 
билан
характерланади. Унинг катарал, гипертрофик (расм 1) ва ярали
кўринишлари фарқланади. Гингивит турлари кечишига қараб:
енгил, ўрта ва оғир даражада бўлиши мумкин. Даврлари: ўткир ва
сурункали, ремиссия ва ўткирлашув. Тарқалишига кўра, локал
(ўчоқли 
чегараланган) 
ва 
генераллашган 
(тарқоқ) 
турлари
кузатилади.
Расм 1. Гипертрофик гингивит.
Пародонтит – пародонт тўқимасининг яллиғланиши бўлиб,
тиш-милк бирикмасининг зарарланиши билан бошланади ва
пародонт тўқимаси, тишлараро суяқ тўқимали тўсиқларнинг
деструкцияси билан характерланади. Енгил, ўрта ва оғир
даражалари фарқланади. Ўткир ва сурункали, ўткирлашган,
ремиссия даврлари кузатилиши мумкин. Пародонтит ҳам локал
(ўчоқли) ёки генераллашган (тарқоқ) бўлиши мумкин. Пародонтал


15
чўнтаклар 
чуқурлиги, 
альвеоляр 
ўсиқ 
суяк 
тўқимасининг
деструкция даражаси ва бунинг оқибатида қимирлаб қолган
тишлар яллиғланиш жараёнининг оғирлигини баҳолаш мезонлари
бўлиб хизмат қилади. Санаб ўтилган белгилар хирургик даволашга
бўлган кўрсатмалар асосини ташкил этади.
Пародонтитнинг енгил даражасида пародонтал чўнтакнинг
чуқурлиги
3–5мм. га етади, улар асосан тишлар оралиғида жойлашади,
тишларнинг қимирлаши кузатилмайди, индуцирланган қонаш
ҳолатлари аниқланиши мумкин. Беморнинг умумий аҳволи эса
ўзгармайди.
Рентгенологик текширувларда – альвеолалараро тўсиқлар
қирраларининг учида доғли остеопороз кўринишидаги ўчоқлар
аниқланади. Альвеолалараро тўсиқ қирраларининг баландлиги
пасаяди (суяк тўқимаси деструкциясининг бошланғич босқичи) ва
уларнинг чегаралари нотўғри ҳамда ноаниқ шаклга ўтади.
Пародонтитнинг ўрта даражасида чўнтаклар чуқурлиги 5мм. га
етади (баъзан йирингли ажралмалар ҳам кузатилиши мумкин).
Тишларда 
I-IIдаражали 
патологик 
қимирлаш 
мавжудлиги
аниқланади, тишлар ўз ўрнидан силжиши, улар орасида тремалар
ва, оқибатда, травматик окклюзиялар пайдо бўлиши мумкин.
Рентгенологик текширувларда – тиш илдизи узунлигининг 1/3дан
1/2гача бўлган қисмидаги суяк тўқимасинтнг деструкцияси
натижасида альвеолалараро тўсиқ қирралари баландлигининг
пасайиши аниқланади.
Пародонтитнинг оғир даражасида эса чўнтаклар чуқурлиги
5мм. дан ортади, тишларнинг патологик қимирлаши I-IIдаражали
бўлиб, улар ўз ўрнидан силжиган бўлади. Бунда травматик
артикуляция кузатилиб, тишлар орасида тремалар ва тиш қаторида


16
нуқсонлар пайдо бўлади (расм 2).
Расм 2. Пародонтит. Оғир даража.
Рентгенологик текширувларда – тиш илдизи узунлигининг
1/2дан ортиқ қисмигача бўлган суяк тўқимасининг деструкцияси
натижасида альвеолалараро тўсиқ қирралари баландлигининг
пасайиши аниқланади. Баъзи ҳолатларда тишлараро тўсиқнинг
бутун узунлиги бўйлаб емирилиб кетиши кузатилади (расм 3).
Расм 3. Пастки жағнинг тўғри проекциядаги катталаштирилган
панорам рентген тасвири. III даражали пародонтит.
Ўзгаришларнинг оғир даражасида кўпинча пародонтда чуқур
суяк чўнтаклари ҳосил бўлиб, илдиз атрофидаги суяк тўқимаси
сезиларли даражада емирилади. Ўрта ва оғир даражадаги
пародонтитларда 
чўнтакдан 
кўпинча 
йиринг 
оқиши 
ёки
абсцессланиш кузатилади. Барча юқорида келтирилган белгилар
касалликнинг фаол даврига хосдир.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling