Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Пародонт касалликларини замонавий хирургик даволаш
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Пародонт касалликларини замонавий хирургик даволаш
усуллари. Пародонт касалликларини замонавий хирургик даволаш усуллари: лахтакли операциялар ва остеогингивопластика (аутосуяк, лиофилизацияланган ва деминерализацияланган аутосуяк, брефосуяк, коллаген сақловчи материаллар, биоситаллар). Пародонт тўқималарининг йўналтирилган регенерацияси учун ишлатиладиган сунъий мембраналар. Даволаш: пародонтит ва пародонтоз касалликларини қайси хирургик усулда даволашни танлаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичларга аҳамият берилади: милк қирраси ва суяк тўқимасининг ҳолати, пародонтал чўнтаклар чуқурлиги, тишларнинг қимирлаш даражаси, тишларларни шакллантириш таклиф этилган. нисбати ва организмнинг умумий реактивлик ҳолати (расм 15). Яллиғланиш жараёнининг тури ва оғирлик даражасига қарамасдан, даволаш муолажалари, аввало, тиш тошларини олиш ва микробларга қарши маҳаллий терапияга қаратилган бўлиши керак. Касалликнинг бошланғич даврларида булар асосий даволаш усули бўлса-да, аммо пародонтитда мазкур усул энг биринчи ва бажарилиши шарт бўлган босқич ҳисобланади. 32 Иккинчи босқич – бу тишнинг механик зўриқишини бартараф этишдир, бунинг учун Женкельсон усулида танлаб чархлаш амалиёти ўтказилади. Бу усул ёрдамида супраконтактлар ва жароҳат ўчоқлари бартараф этилади. Расм 15. Пародонтологик чўнтак ва унинг чуқурлигини зонд ёрдамида ўлчаш. Агар танлаб чархлашни гингивит даврида ўтказилса, суякда кузатиладиган ўчоқли деструкциянинг олидини олиш мумкин. Суяк деструкцияси ривожланганда, танлаб чархлаш ва босимни тўғри тақсимлаш натижасида пародонт тўқималарининг деструкцияси даражасини пасайтириш билан бир қаторда бошқа даволаш усуллари ҳам биргаликда қўлланилса, бу ҳолда жараённинг турғун ремиссиясига эришиш мумкин. Пародонт тўқималарида ўтказиладиган операциялар турли - туман бўлиб, аниқ мақсадга қаратилгандир, булар жараённинг оғирлик даражаси ва пародонтнинг бир қатор анатомик хусусиятларига боғлиқдир. Лахтакли операциялар патологик тиш милк ва суяк чўнтакларини ҳамда тишларнинг патологик қимирлашини бартараф этиш учун, шунингдек, милк чети нуқсонлари ва жароҳатланган тўқималарни тиклаш учун қўлланилади. Лахтакли операциялар тезкор масъулиятли жараён ҳисобланиб, тор доирадаги хирург - пародонтологлар томонидан бажарилади. Энг кўп қўлланиладиган лахтакли операция Цещинский-Видман-Нейман операцияси бўлиб, муаллифлар уни худди шундай кетма-кетликда, яъни 1914, 1918 ва 1920 йилларда таклиф этишган. Бу операцияни ишлаб чиқишдан мақсад шундан 33 иборатки, бунда турли хил кюретаж усуллари ёрдамида альвеоляр ўсиқ суяк тўқимасининг сезиларли даражадаги деструкциясида операция майдонини тафтиш этишни таъминлаш ва милк чўнтакларига сифатли ишлов бериш имконияти юзага келади. Аниқроқ қилиб айтганда, мазкур операция кюретажнинг такомиллаштирилган усулидир. Операция майдонида ўтув бурмасигача ўтказиладиган қўшимча вертикал кесимлар, тиш қаторларидан икки томонда шиллиқ қават–суяк усти пардаси лахтакларининг ажратилиши шифокорга қўшимча имкониятлар яратиб беради. Операция техникаси. Операциядан аввал тишлар даволанади, яллиғланишга қарши терапия ва танлаб чархлаш амалиётлари бажарилади. Дори - дармонлар ёрдамида даволаш билан бир қаторда, пародонтал чўнтаклар микрофлорасининг сезгирлигини аниқлаган ҳолда, антибактериал даволаш ҳам буюрилади. Беморни оғиз бўшлиғи гигиенасига ўргатиш ҳамда уни назорат қилиб туриш керак. Маҳаллий оғриқсизлантиришдан сўнг, олдиндан белгиланган кесув чизиқлари бўйлаб, милк сўрғичларидан четроқдан ўтув бурмасигача иккита вертикал кесув ўтказилади. Сўнг милк қиррасидан 1,5–2 мм. масофада тил ва лунж томондан горизонтал кесувлар ўтказилади. Милк қиррасининг ўзгарган қисми кесиб ташланади. Тишлараро сўрғичлар кесилади. Лунж томонда ўтув бурмасигача, тил томондан 4-5 мм. узунликда шиллиқ қават – суяк усти пардаси лахтагини распатор ёрдамида ажратилади. Натижада, шифокор альвеоляр суякдан грануляцион тўқималарни олиш ва суяк чўнтакларига етарли даражада ишлов бериш имкониятига эга бўлади (расм 16). Бунинг учун махсус кюреткалар, илмоқлар ҳамда лазер ва радиоактив таъсирларни қўллаш мумкин. Сўнг қайта медикаментоз ишлов ўтказилади. 34 Бундан кейин лахтаклар жойига қўйилади. Бу мақсадда хар бир тиш атрофида В. Р. Гольбрайх (1964) П – симон “муфта-манжет” чоклар куйиш усулини таклиф этди. Тишларнинг бўйин қисми операциядан кейин яланғочланиб қолишининг олдини олиш учун лахтакларни иммобилизациялашнинг бир қанча усулларини қўлласа бўлади: бунинг учун альвеоляр ўсиқлар асосида суяк усти пардасини кесиш, лахтак четларидан қўшимча горизонтал ёки диагонал кесувлар ўтказиш ҳамда ажратилган ёки қисман ажратилган лахтакларни ишлатиш мумкин. Расм 16. Лахтакли операцияни ўтказиш чизмаси. а) операциягача; б) тишлараро сўрғичлардан ўтказилган вертикал кесмалар; в) шиллиқ қават – суяк усти пардали лахтак ҳосил қилиш ва некрозланган тўқималар кесиб олиб ташлаш; г) лахтак жойига қўйилади ва чоклар билан маҳкамланади. Бундан кейин, лахтакларни тиш бўйин қисмларига иложи борича яқинлаштирган ҳолда, аввал – вертикал кесувлар соҳасида, сўнг – ҳар бир тиш оралиғида фиксация қилинади. Бириктирувчи тўқимали тиш милк бирикмасининг шаклланиши ҳамда периодонт ва суяк тўқимасини бириктирувчи аппарати регенерациясининг самарасини ошириш (оғиз бўшлиғи эпителийси ўсиб киришининг олдини олиш натижасида эришилади) учун ҳар бир тиш атрофида ва, асосан, фронтал тишлар соҳасида (Гольбрайх В. В., 1964) «манжет» ли чоклар қўйилади. Лахтакли операциялар суяк тўқимасининг юқори даражадаги деструкциясида қўлланганлиги учун, операциядан кейин тишларнинг қимирлаб қолиши кузатилади. Бунинг олдини олиш 35 мақсадида, операциядан олдин шу соҳадаги тишлар олдиндан пластмасса, эвикрол ёки нурда қотадиган массалар ёрдамида шиналанади. Баъзи ҳолларда шиналар операциядан олдин тайёрланиб, операциядан кейин тишларга маҳкамланади. Лахтакли операцияларнинг турли - туман усулларини изоҳлаш шарт эмас. Шуни эсда тутиш керакки, келтирилган усуллар, амалда мавжуд бўлган операция нуқсонларини камайтириш мақсадида қўлланилади. Бир қатор ҳолларда янгиликларнинг кириб келиши, тўқималар репарацияси ва регенерацияси механизмларига таъсир этиш имкониятининг пайдо бўлиши, яъни лазер - скальпель ва радиоскальпельнинг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ. Чунки янги техник мосламаларнинг пайдо бўлиши операциянинг травматиклигини пасайтириш ва операциядан кейинги даврнинг яхши кечиш имкониятини беради. В. И. Лукьяненко (1977) лахтакли операцияларни мукаммаллаштириб, шиллиқ қаватда вертикал кесувларни қўлламайди ва горизонтал кесувлар (вестибуляр ва орал) милк қирраси шакли сақланган ҳолда, милк қиррасидан суяккача 350ли бурчак остида ўтказилади (натижада, патологик чўнтаклар деэпителизацияси амалга оширилади). Мазкур усулнинг бир қатор камчиликлари мавжуд. Булардан энг асосийси, бу усулда периодонтал тўқималарнинг тўлиқ репарациясига эришиб бўлмайди. Кейинчалик, тўқималар ретракцияси натижасида, бирламчи косметик кўриниш йўқолади. Бунинг асосий сабаби шундаки, пародонтит сурункали дистрофик жараён ҳисобланади ва шу туфайли периодонтал, юмшоқ ва суяк тўқималарида яллиғланиш жараёни бартараф этилгандан кейин ҳам дистрофик жараён асоратлари қолади. Бундан ташқари, суяк тўқимасини деструкция даражаси, беморнинг ёши ва барча 36 тўқималар регенерация қобилиятининг пасайиши табиий равишда ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Пародонт тўқималарининг, яъни периодонт, суяк ва эпителий регенерация хусусиятининг фарқи ҳамда улардан қайси бири олдинроқ ва тезроқ қайта тикланиши ўртасидаги фарқлар ўтказилган хирургик муолажаси натижасига боғлиқ. Агар биринчи бўлиб эпителий шаклланадиган бўлса (унинг регенераторлик хусусияти бошқаларга нисбатан устунроқ), пародонтал чўнтак кам миқдорда бўлса ҳам тикланади, аммо биринчи бўлиб суяк тўқимаси тикланадиган бўлса, у ҳолда суяк-суяк бирикмаси (анкилоз) шаклланади. Энг самарали ҳолат биринчи бўлиб периодонт тўқималари тикланганда кузатилади, аммо бундай жараён камдан-кам ҳолларда учрайди (Schroder W., 1982). Тиш илдизларининг патологик чўнтак ичидаги яланғочланган юзасининг ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга: уларнинг микроб токсинлари ва оқсилларнинг патологик бирикмалари билан чуқур пенетрацияси периодонт тўқималарининг тиш цементи юзаси билан бирикишига салбий таъсир кўрсатади. Йўқотилган суяк тўқимасини максимал қайта тиклаш учун органик ва ноорганик моддалар ва тўқималар ўрнатиш тавсия этилади. Тиш милк бирикмасининг шаклланиш самарасини ошириш мақсадида, тиш илдизлари юзасига ишлов бериш учун турли моддалар синалган. Пародонт тўқималарида озиқланиш жараёнининг фаоллигини яхшилаш мақсадида кўп миқдорда физик ва фармакологик моддалар ҳамда қўшимча хирургик усуллари таклиф этилган (мисол учун, суяк усти пардаси остида туннель шакллантириб унга турли остеопластик моддаларни жойлаштириш). Даволаш натижалари суякнинг емирилиш даражасига ва 37 патологик суяк чўнтакларининг шаклига боғлиқ. Агар суяк нуқсонлари уч томондан – альвеоляр суяк ва бир томондан тиш илдизи юзаси билан чегараланган бўлса, у ҳолда улар тўрт деворли нуқсонлар деб аталади. Патологик чўнтак икки томондан альвеоляр суяк ва бир томондан тиш илдизи юзаси билан чегараланган бўлса, бундай нуқсонлар уч деворли нуқсонлар деб номланади. Уч ва тўрт деворли нуқсонлар даволанганда самара юқори бўлади. Агар икки томонли нуқсон кузатилса, яъни илдизлараро суяк (бифуркация, трифуркация) емирилиши ва вертикал емирилиш ўчоқлари билан бир қаторда горизонтал емирилиш ўчоқлари ҳам кузатилса, бу ҳолда хирург- пародонтологнинг иши оғирлашади ҳамда клиник ўзгаришлар тенглигида ва операциянинг тўғри ўтказилганлигида даволаш самарадорлиги турли одамларда ҳар хил бўлади. Юқорида келтирилган сабаблар нафақат ҳар хил одамларда, балки битта беморда ҳам турли соҳадаги пародонт тўқимасида бир хил даволаш усулини қўллаш учун қатор қийинчиликларни туғдиради. Шунинг учун амалиётчи шифокорлар ва олимлар асосий даволаш усулларига доимо янгиликлар киритиб туриши мақсадга мувофиқдир. Янги ишлаб чиқилган усуллардан остеопластик материаллар, мембраналар ёрдамида пародонт тўқималарининг йўналтирилган регенерациясини қўллаш ҳамда тиш илдизларига кимёвий ишлов бериш яхши натижа бермоқда. В. А. Киселев (1970) радикал остеогингивопластика усулини таклиф этган бўлиб, унинг моҳияти қуйидагилардан иборат: аввал патологик чўнтак чуқурлигида вертикал кесувлар ўтказилади, сўнг шиллиқ қават суяк–усти пардаси лахтаги ажратилиб милк ости тиш тошлари, грануляцион тўқималар олиб ташланади, кюретаж ва гемостаз ўтказилади, ундан кейин шиллиқ қават–суяк усти пардаси 38 лахтаги деэпителизация қилинади. Остеопластика учун лиофилизацияланган суяк ишлатилади (патологик суяк чўнтаклари ичига жойлаштирилади), сўнг чоклар қўйилади. Бу усулнинг бошқа усуллардан устунлик томони шундаки, бу усулда патологик ўзгарган милк қирраси сақланиб, лахтак жароҳат юзасидан ўткир фреза ёрдамида деэпителизация қилинади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling