Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1,69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пародонтал синдром
- Пародонтомалар
Пародонтоз – бу пародонтнинг дистрофик зарарланишидир.
Турлари: 1. Альвеоляр ўсиқ суяк тўқимасининг деструкциясига қараб: енгил, ўрта ва оғир. 2. Касалликнинг кечишига қараб: сурункали ва ремиссияланувчи. 3. Тарқалишига кўра: генераллашган. Пародонтознинг характерли белгилардан бири – бу пародонт чегарасида тишлар бўйин қисмининг яллиғланиш белгиларисиз яланғочланиб қолиши, пародонтал чўнтаклар ва понасимон 17 нуқсонларнинг пайдо бўлишидир (расм 4). Бундай ҳолатларда тишлар чидамли бўлиб, ҳатто суяк тўқимасининг III даражали емирилишида ҳам уларда қимирлаш кузатилмайди. Рентген тасвирида жағларнинг суяк тўқимасида резорбция белгилари кузатилмайди. Тишлараро тўсиқ чегаралари ҳам бир меъёрда бўлади. Тўсиқ баландлигининг пасайишида остеопороз ўчоқлари кузатилмайди, периодонтал ёриқ бўйин олди соҳаларида кенгаяди. Суяк тузилмаларининг зичлиги сақланади. Расм 4. Пародонтоз. Пародонтознинг енгил даражасида тиш бўйни яланғочланади ёки илдизининг 1/3 қисмигача очилиб қолиши мумкин. Рентген тасвирида жағларнинг суяк тузилмалари склерозланган, тишлараро тўсиқ баландлигининг 1/3 қисми пасайган. Пародонтознинг ўртача оғирлик даражасида тиш илдизларининг 1/2 қисми яланғочланади ва тишлараро тўсиқ баландлиги шунга мос равишда пасаяди. Тишларда I даражали қимирлаш кузатилиши мумкин. Пародонтознинг оғир даражасида эса тиш илдизининг 1/2 дан кўпроқ қисми яланғочланган ва тишлараро тўсиқ баландлиги сезиларли камайган бўлади. Тишларда II - III даражали қимирлаш кузатилиши мумкин. Пародонтознинг ўрта ва оғир даражалари кўпинча пародонтдаги яллиғланиш жараёнларининг юзага келиши ва тишларнинг патологик қимирлаши билан асоратланади. Пародонтал синдром. Бу синдромга пародонт тўқимасининг қандли диабет, эозинофил гранулёма, сурункали ва даврий нейтропения сингари касалликларда, шунингдек, ҳомиладорлик даврида юзага келувчи зарарланишлар киради. Уларнинг клиник кўринишлари суяк тўқимаси деструкциясининг жадал кечиши 18 билан характерланади. Уларга кўрсатилган даволаш муолажалари қийинчилик билан таъсир этади. Пародонтомалар – пародонт тўқимасидаги ҳосил бўлувчи ўсма ва ўсмасимон жараёнлардир. Бу гуруҳга одатий ҳолатларда учрайдиган эпулис ва милк фиброматозлари киради. Download 1,69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling