Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Китобда еритилган терминлар учун қискартириш


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Китобда еритилган терминлар учун қискартириш
белгилари.
БФ– бакелито–фенол
ГА – гидроксилапатит
ГБО– гипербарик оксигенация
ДНК–дизоксирибонуклеин кислота
ОБШҚ–оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати
РНК– рибонуклеин кислота
УТ – ультра товуш
ЧПЖБ– чакка-пастки жағ бўғими
ЭОД– электроодонтодиагностика
ЎХГТ– ўсмаларни халқаро гистологик таснифи


13
I БОБ. ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ХИРУРГИЯСИ
Пародонт – бу тиш атрофини ўраб турувчи ва унинг жағ
суякларидаги 
фиксациясини 
таъминлаб 
турувчи 
тўқималар
йиғиндисидир. Пародонт таркибига милк, периодонтнинг толали
аппарати, альвеоляр ўсиқ суяклари ва тиш илдизлари цементининг
юза қавати киради.
Пародонт касалликлари.
Бу касалликларига пародонтни битта, бир неча ёки ҳамма
тўқималарини яллиғланиши, дистрофияси ва ўсма табиатига эга
бўлган патологик ҳолатлар киритилади.
Этиологияси, патогенези ва клиникаси. Пародонт тўқимасининг
яллиғланиш оқибатида зарарланишининг бевосита этиологик
омили – бу микробдир. Милк олди соҳасида тўпланган микроб
ажратмалари, яъни кислоталар, ферментлар ва токсинлар маълум
вақтгача милк суюқлиги ва сўлак таркибидаги ҳимоя ҳужайралари
ҳамда зардоб бирикмалари томонидан нейтралланиб туради.
Микробли қатламлар сонининг ортиши билан сўлакдаги ноорганик
тузларнинг чўкиши асносида, фаол микроблар қатлами устида «тош
қалқон» сингари тиш чўкмалари кўринишида ҳимоя воситаси
шаклланиб 
боради. 
Унинг 
таркибида 
пародонтопатоген
ҳисобланган, атроф тўқимага нисбатан янада заҳарли таъсир
қилаоладиган токсин ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар жадал
кўпая 
бошлайди. 
Қачонки, 
уларнинг 
зарарловчи 
кучи
тўқималарнинг ҳимоя механизмлари, қондаги ҳужайра ва зардоб
бирикмаларидан 
устун 
келган 
ҳолларда 
клиник 
жиҳатдан
аниқланувчи яллиғланиш белгилари юзага келади.
Патогенези. Микроорганизмларнинг борлиги яллиғланиш


14
реакциясининг 
ривожланиши 
учун 
зарурдир. 
Аммо 
унинг
кечишига бир неча омиллар қаршилик кўрсатади:
- биринчидан, сўлак таркибидаги антимикроб бирикмалар:
резорцин, В-лизинлар;
- иккинчидан, тўқиманинг ҳужайравий ҳимоя элементлари ва
тўқималараро суюқлик, шунингдек, зардоб ҳамда қоннинг шаклли
элементлари;
- учинчидан эса, суяк тузилмасининг индивидуал тузилиши ва
пародонт бириктирувчи тўқимасининг ҳосилалари, улардаги
метаболик жараёнлар.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling