Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


Download 128.22 Kb.
bet27/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

ВЕНОЗ ГЕМАНГИОМА
Клиникаси каверноз гемангиомага ўхшаш. Морфологияси: бириктирувчи веноз томирлардан иборат, баъзида силлиқ мушак, фиброз тўқима ва ёғ тўқима элементларини ҳам учратиш мумкин.
Тизимли гемангиоматоз – ўсмасимон ҳосила бўлиб, бунда бир ёки ундан кўп аъзолар зарарланади. Бу гуруҳга Рандю-Ослер-Вебер касаллиги (қонайдиган телеангиэктазия), Стерджо-Вебер касаллиги киради. Стерджо- Вебер касаллиги триада симптомлари билан характерланади. Юздаги тери ангиомаси, невралгик
белгилар – эпилепсия ва олигофрения, заифлик ва яна кўздаги ўзгаришлар – кўз босимининг ошиши, кўришнинг пасайиши, конъюнктивит каби белгилар билан ифодаланади.
Даволаш – симптоматик. Рандю-Ослер-Вебер касаллигида қонаётган телеангиэктазиялар коагуляция қилинади, чунки тез-тез қонаш ҳолатлари гипохром анемияга олиб келиши мумкин.
Лимфангиоманинг капилляр, каверноз ва кистоз (гигрома) турлари фарқланади. Булар орасида энг кўп тарқалган тури каверноз лимфангиома ҳисобланади. Клиник кўриниши бўйича гемангиомаларга ўхшайди, лекин тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ранги ўзгармайди
Лимфангиомалар оғиз ёки лаб шиллиқ қаватларининг жароҳатланиши ва инфекция тушиши ҳисобига тез яллиғланади. Лаб соҳасида учрайдиган лимфангиомалар – макрохейлитга, тилда жойлашса – макроглосситга олиб келади. Лимфангиомалар пальпация қилинганда, оғриқсиз, қаттиқ бўлиб, яллиғланиш белгилари қўшилгандагина оғриқ сезилади. Пункция қилинганда тиниқ суюқлик, баъзида – лойқаланган қон аралаш суюқлик олинади.
Даволашда ўзгарган тўқималарни кесиб олиб ташлаш тавсия этилади. Катта ҳажмдаги лимфангиомалар хирургик йўл билан боқичма – босқич олиб ташланади.

2)Маҳаллий тўқималар билан пластика қилиш: Лимберг учрашувчи учбурчакли лахтаклар .



3)Фантомда юқори жағ резекцияси операция этапларини ўтказиш



БИЛЕТ № 14

1)Амелобластома . Клиникаси, ташҳислаш ва даволаш.


Амелобластома – хавфсиз эпителиал ўсма ҳисобланиб, инвазив ўсиш хусусиятига эга. Амелобластома жағ суяклари ичида ривожланиб, микроскопда кўрилганда эмаль органининг ўсишига ўхшайди. Амелобластома кўпинча ўрта ёшли беморларда учраб, 80 % ҳолатларда пастки жағ суякларини зарарлайди. Ўсма асосан катта озиқ тишлар, пастки жағ бурчаги ва шох соҳаларида жойлашади. Адабиётларда кўрсатилишича, амелобластома жағларда учрайдиган хавфсиз ўсма ва ўсмасимон ҳосилаларнинг 6-7% ини ташкил этади. Амелобластоманинг келиб чиқиш сабаби кўпинча ноаниқ ва тортишувли ҳисобланади. Айрим муаллифлар, бундай ўсмалар тиш фолликуласи ривожланишининг бузилиши натижасида келиб чиқади десалар, бошқалари, оғиз бўшлиғи эпителийсидан, яна баъзи бирлари эса – одонтоген эпителий қолдиқларидан (Малассе оролчаларида) ёки фолликуляр кисталарнинг эпителийси қобиғидан ўсади, деб тушунтирадилар.
Адабиётларда амелобластоманинг турли хил номлари учрайди: адамантинома – кўп камерали кистома, марказий парадентал киста, адаматинум ва ҳ. к. Айрим адабиётларда адамантинома атамасидан ҳам фойдаланилади. Ҳозирги вақтда Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия бўйича амелобластома атамаси ишлатилиб келинмоқда (Б. Кабаков, 1978).
Клиник кўриниши. Касаллик жуда секин ривожланиб, бир неча йиллар давомида клиник белгиларсиз кечади ва кўпинча яллиғланиш жараёнлари қўшилганда ёки рентгенологик текширишлар вақтида тасодифан аниқланади.
Касаллик кўпинча оғриқсиз шиш билан бошланиб, жағлар шаклининг бузилишига олиб келади. Амелобластомада яллиғланиш белгиси бўлмаса, терида ўзгариш кузатилмайди.
Оғиз даҳлизида ўтув бурманинг силлиқланиши, пастки жағ олдинги қирғоғининг бироз кенгайиши кузатилади (Расм 125). Зарарланган тарафдаги оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати атроф шиллиқ қават тўқимаси рангидан фарқ қилмайди. Оғиз ичидан бўртиб шишиб турган жой пайпаслаб кўрилганда, жағ суяги кортикал пластинкасининг ичига ботиб кириши, баъзида – пергамент қоғоз симптоми ва баъзида – суякнинг емирилиши натижасида флюктуация белгиси кузатилади. Баъзан ўсма жағ суякларидан ташқарига чиқиб, юмшоқ тўқималарга ҳам тарқалиши мумкин. Н. Н. Мазалова (1974) нинг кузатувлари бўйича, 5% амелобластома хавфли ўсмага айланган.
В. З. Зорин (1964) амелобластоманинг 4 хил рентгенологик кўринишини ажратган:
 бир камерали;
 кўп камерали;
 катакли;
 тиш сақловчи.
Амелобластоманинг йирик турларида жағларда патологик синиш ҳолатини кузатиш мумкин.
Амелобластомани клинико-рентгенологик кўриниши тиш сақловчи киста, бирламчи одонтоген киста, гигант ҳужайрали ўсма ва амелобластик фибромага ўхшаш бўлганлиги учун ташхис қўйиш жараёнида етарлича қийинчилик туғдиради.
Амелобластомага ташхис қўйишда цитологик текширув усуллари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Пастки жағнинг оғиз даҳлизига қараган деворини энг юпқалашган жойидан пункция қилинади. Олинган суюқлик лабораторияда текширилиб,унинг миқдорига , рангига, таркибида холестерин бор ёки йўқлигига, шунинг билан бирга ҳужайра структурасига эътибор берилади. Суюқлик рангининг тиниқ сарғимтир рангда бўлиши ва ялтираб туриши, таркибида холестерин тутиши ва шприцга эркин тортилиши амелобластомага хос белги бўлиб ҳисобланади.
Амелобластомаларнинг гистологик тузилишида бириктирувчи тўқимадан иборат бўлган строма ва эпителиал тўқимадан иборат бўлган паренхима кузатилиб, бу тўқималар стромага ўсиб кириб, унда катакчалар ҳосил қилиши кузатилади.
Бу катакчаларнинг четларида баланд цилиндрсимон ҳужайралар, ўртасида эса юлдузсимон ҳужайралар жойлашган. Бу гистологик кўриниш ривожланаётган тишнинг эмаль органига ўхшайди.
Макроскопик кўздан кечирилганда амелобластоманинг кистоз ва кам учрайдиган йирик-яхлит тури тафовутланади (adamantinoma solitim) (adamantinom cysticum). Кистоз амелобластомада бириктирувчи тўқимали строманинг кам рельефлилиги кузатилади.
Қиёсий ташхис. Амелобластома гигант ҳужайрали ўсма, одонтоген киста, тиш сақловчи кистомалар ва амелобластик фибромалар билан қиёсий ташхисланади.
Даволаш. Амелобластомаларни даволаш учун жуда кўп усуллар тавсия этилган, лекин бу борадаги энг кўп қўлланиладиган ва радикал усул жағларнинг зарарланган қисмини кесиб олиш (резекция) ва суяк пластикасини ўтказиш ҳисобланади. Жағларда резекциядан сўнг ҳосил бўлган нуқсонларни тўлдиришнинг жуда кўп усуллари тавсия этилган. М. М. Соловьев аралаш трансплантатлар – аллоген трансплантат ва аутоген суякнинг майдаланган турларидан фойдаланган. Бу остеогенезнинг фаоллигини оширади.
Амелобластомада радикал резекция ўсма қайталанишининг олдини олади. Амалиётчи олимлар В. Наумов (1965) тежамкор-резекция ўтказиш усулини таклиф этган.
Бизнинг клиникада амелобластома резекциясидан кейин ҳосил бўлган суяк нуқсонларини бартараф этишда шиша-керамика имплантатларидан унумли фойдаланилмоқда (Ш. Ю. Абдуллаев, 2001).

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling