Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари


Download 128.22 Kb.
bet7/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

2) Эркин тери билан пластика килиш. Эркин лахтаклар турлари.


Тери пластикаси. Терини эркин кўчириш тери пластикасида кенг қўлланиладиган усул ҳисобланади. Кимёвий, иссиқликдан (термик) ёки механик куйиш натижасида терининг чандиқли ўзгариши ҳамда хирургик аралашувдан кейинги чандиқлар туфайли йўқотилган тери қопламини тиклаш бу борадаги муҳим кўрсатмалардан ҳисобланади
Ҳозирги вақтда лахтакнинг қалинлиги бўйича терини кўчириб ўтқазишнинг 3 хил тури маълум.
Биринчи тури – қалинлиги 0,5 мм. гача бўлган юпқа тери лахтаги (К. Тирш) – эпидермал қават ва хусусий терининг юқориги – ўсувчи қаватидан иборат. Бунда эластик толалар кам бўлиб, улар лахтаклар остидаги тўқималарнинг чандиқланиши туфайли бужмайиб қолади.
Иккинчи тури – қалинлиги 0,5 дан 0,7 мм. гача бўлган ажратилган тери лахтаги. Ажратилган лахтакка терининг тўрсимон қаватидаги эластик толаларнинг катта қисми ҳам киради. Бу лахтак турли конструкциядаги махсус дерматомлар пайдо бўлганидан сўнг кенг қўллана бошлади.
Учинчи тури – қалинлиги 0,8 мм. дан ортиқ бўлган қалин лахтак(тўлиқ қаватли), у терининг ҳамма қаватини ўз ичига олади. Юпқа ва ажратилган тери лахтаги олинганида донор майдонининг битиши (эпителизацияси) тери дериватлари эпителийси (ёғ ва тер безлари, соч фолликулалари) нинг ўсиши ҳисобига бўлади. Тўла қатламли тери лахтаги олинган донор майдонида ҳосил бўлган нуқсон пластик аралашув йўли орқали бартараф этилади.
Эркин кўчириб ўтказишни 5 хил тури мавжуд.

  1. Аутоген ( ўз тўқималарини)

  2. Синеген ( генетик жихатдан ўз организмига мос бўлган тўқималардан)

  3. Аллоген (шу хилдаги орган тўқималардан).

  4. Ксеноген ( хайвон тўқималаридан)

  5. Тирик бўлмаган метериалларни кучириб утказиш, агар уларни тукималар тулик копласа – имплантатлар, кисман копласа эксплантатлар дейилади.

Нуқсоннни жойлашаган жойи ва хажмига қараб лахтак ҳар хил қалинликда (скалпел ёки дерматом ёрдамида) олинади.
А) Яценко- Тирш усули бўйича қалинлиги 0.2-0.4мм бўлган юпқа эпидермал лахтак.
Бу лахтакларнинг пластиклиги кам, тортганда буришади, косметик жихатдан қониқарсиз.

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling