Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


БИЛЕТ № 2


Download 128.22 Kb.
bet3/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

100






БИЛЕТ № 2
1)Остеоген ўсмаларнинг этиология ва патогенези.
Суяк ҳосил қилувчи ўсмалар бирламчи суякда ҳосил бўлиб, суяк таркибига кирувчи бириктирувчи тўқима элементларидан ривожланади. Бундай турдаги ўсмаларга остеома, остеоид-остеома, остеобластома ва суякланувчи фиброма киради
Остеома - етук суяк тўқимасидан ривожланган хавфсиз ўсма ҳисобланади.
Остеомалар жойлашиши бўйича юқори ва пастки жағда кузатилади. Камдан-кам ҳолатларда бурун, ёноқ ва пешона суякларида ҳосил бўлади. Остеомалар жойлашуви бўйича: марказий ва периферик турларга бўлинади.
Марказий остеомалар суяк кенглигида жойлашса, периферик остеомалар суяк чегараси бўйлаб жойлашади ва жағ суякларининг деформацияланишига сабаб бўлади
Патоморфологияси. Усти силлиқ ёки ғадир-будур, консистенцияси қаттиқ, пайпаслаб кўрилганда – оғриқсиз, аниқ чегарали ва силжимайдиган бўлади. Уни ташқи томондан қоплаб турувчи шиллиқ қават ранги ўзгаришсиз, ичидаги суяк тўқимаси билан бирикмаган. Ўсма атроф юмшоқ тўқималар билан бирикмаган бўлади ва яллиғланиш белгиларини келтириб чиқармайди. Бундай ўсмалар суяк перифериясида, ҳар хил катталикда ҳамда альвеоляр ўсиқда (тиш олингандан кейин ҳосил бўлганда) жойлашиши мумкин. Улар экзостозлар деб аталади. Экзостозлар бир томонда ёки симметрик жойлашиши ҳам мумкин. Клиникаси. Остеомалар секин, оғриқсиз ўсади, шу боисдан, узоқ вақт давомида аниқланмаслиги, баъзи ҳолатларда рентген текширувлари натижасида тасодифан аниқланиши мумкин. Клиник жиҳатдан остеомалар юз асимметриясини келтириб чиқаради.
Остеоид-остеома. Кам учрайдиган хавфсиз ўсма, суякни ишлаб чиқарадиган бириктирувчи тўқимадан ривожланади. Болаларда учратилмаган.Уни таркибида остеоид структура, қон томир бириктирувчи тўқимадан ташкил топади.
Баъзи бир холатларда, биринчи белгиси бу нохуш хислар бўлиши мумкин. Кейинчалик, бунга секин оғриққа айланадиган қичишиш қўшилади. Тановвул пайтида оғриқ кучаяди ,айникса ўсма альвеоляр ўсиқ кортикал қаватида жойлашган бўлса. Суякни юмшок каватида жойлашган остеоид-остеома хеч қандай ўзгаришлар келтириб чикармайди.Альвеоляр ўсиқ кортикал каватида жойлашган ўсмада шиллик каватда қизариш , шу сохада оғриқ кузатилиши аникланади.
Касалликнинг бошланғич босқичида, рентгенда ноаниқ, нотўғри шаклга эга, 0,5-1 см катталикда эга бўлган деструкция ўчоғи аниқланади. Атрофдаги суякда склерозлаш жараёни кечади.Кортикал қаватни қалинлашуви кузатилади. Остеоид-остеомани марказида остеолитик жараён кечиб ўрнига янги суяк тўқимаси тўлади, шунинг учун рентген нурини кам ўтказади.
Бошланғич босқичида остеоид-остеома мезенхимал хужайра ва томирларига бой бўлади. Марказида бир ядроли остеобластлар, атрофида остеоид модда булади,баъзида орасида кўп ядроли остеобласт хужайралар хам кузатилади.Кейинги босқичларда, остеоид тўқимасининг соҳаси қўпол суяк устунчаларнинг аралашмасига айланади ва охири остеома куринишида бўлади.
Даволаниши жаррохлик йўли билан: ўсмани атрофидаги склерозланган суяк билан олиб ташланади.

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling