Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


Download 128.22 Kb.
bet4/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

Хондрома. Ўсма суякни пайдо қилган тоғайнинг қолдиқлари ёки тоғай тўқимасидан ривожланади. Шунинг учун хондрома ўзига хос жойлашиш жараёнига эга. Юкори жагда ўрта сохада жойлашади , пастки жагда камдан кам холатда учрайди.
10 йил ичида хондрома юз скелетини кам холларда зарарлайди. Кўпинча ўрта ва қари ёшдаги одамларда учрайди. Хондрома икки гуруҳга бўлинган: эндохондрома, бу жағга нисбатан интраоссал жойлашган бўлади ва экзохондрома у жағнинг ташқари деворида жойлашган. Хондрома биттали ёки кўп бўлади. Хондрома хавфсиздан хавфлига айланиши мумкин.
Кўпинча ўсма тепа жағнинг ўрта чокида жойлашади. Бош суякларида у синхондроз сохасида учрайди. Пастки жагда хондрома баъзи инглиз адабиётларда бўғим ўсиғи ва тож ўсиқларида жойлашиши хақида этиб ўтилган. Хондрома ўсиши секин, лекин катта хажмгача бўлиши мумкин.
Рентгенда тўлқинсимон чегарага эга бўлган думалоқ шаклдаги патологик соя кўринади.
Қиёсий ташхис. Ташхисни остеома, фиброз дисплазия, хондросаркома билан ўтказиш керак. Жойлашган жой жуда ахамиятли хисобланади.
Хондромани даволаниши жаррохлик ёрдами билан. Касаллик қайталамаслиги учун қисман ёки бутунлай резекция қилиш тавсия қилинади.Агрессив шаклида операциядан сўнг максимал холатда сиқилади.

2)Оёқчали лаҳтаклар турлари.
Озиқлантирувчи оёқчали лахтак – бу атроф тўқималардан тери ости ёғ клетчаткаси билан ажратилган ва озиқланиш мақсадида улар билан оёқча ёки оёқчалар воситасида боғланиб турадиган терининг чегараланган қисмидир.
Маҳаллий пластика операциясини ўтказишда нуқсон атрофидаги тўқималарнинг етишмаслиги, нуқсон устига ўтқазилган тўқималарнинг сезиларли даражада чандиқланиши, жароҳатланган қисмлар контурини ва баъзи бир ҳолларда нуқсонларнинг ички юзасини ҳосил қилиш мазкур усулни қўллаш борасидаги асосий кўрсатма ҳисобланади (лаб-лунж бурмасининг дубликатланган лахтаги воситасида ўтказиладиган бурун қаноти нуқсони пластикаси).
Оёқчали лахтакларнинг бир неча тури фарқланади.

  • Transpozitsion

  • Rotatsion

  • Interpolyatsion

  • Diblikatlangan

  • Ag’dariluvchi

  • Arteriyalangan

Ko’proq 1oyoqchali va 2oyoqchali turi keng qo’llaniladi.


Бир оёқчали озиқланувчи лахтак. бунга ҳинд усулида пешона соҳасида бичилган оёқчали лахтак ёрдамида ўтказиладиган ринопластика мисол бўла олади. Ҳозирда амалиётда кенг қўлланаётган Диффенбах, Брунс, Израэл, Седилло, Аббе, Слуцкая, Косих, Иванов усуллари лаб ва буруннинг учи соҳасидаги нуқсонларни бартараф этишда ижобий натижалар олиш имконини бермоқда. Жағ ва энгак ости, бўйиндан олинган лахтаклар билан лаб, лунждаги нуқсонлар бартараф этилади. Чакка, чакка-пешона соҳасидан олинган лахтаклар билан эса қовоқдаги нуқсонлар бартараф этилади.
Икки оёқчали озиқлантирувчи лахтак. Кўп ҳолларда бу лахтакни кўприксимон лахтак дейишади. Кенг қўлланиладиган А. Г. Лапчинский лахтаги — пастки лабдаги нуқсонни бартараф этиш учун энгак ости соҳасидаги тўқималардан; юқори ва пастки лабни шакллантириш учун қўлланиладиган Лексер бўйича лахтак эса калла тепаси соҳасидан бичилади ва улар нуқсон соҳаларига ўтқазилади.
Ўтқазилган лахтакни шундай шакллантириш керакки, бунда лахтак асоси нуқсон четида жойлашиши ва кейин 180° ли бурчак остида нуқсон ичига буриладиган бўлиши лозим. аксарият ҳолларда бундай жарроҳлик ҳаракатлари икки босқичли бўлиб, лахтак асосий жароҳат юзасида битгандан сўнг, 14- ёки 21- кунлари озиқлантирувчи оёқчалар кесилиб, олдинги ҳолатга қайтарилиб тикилади.
Артериялашган лахтак — бу бир оёқчали бир қаватли лахтак бўлиб, унда катта озиқлантирувчи артериал қон томири жойлашган бўлади. Бу турдаги дастлабки операцияларга Сабатини - Эстландер усули мисол бўлади. Бурчак артерияси асосида — лаб-лунж бурмасида, юза чакка артерияси асосида — чакка ва энса артерияси асосида энса соҳасида артериялашган лахтакларни шакллантириш мумкин. Асосида айлана артерияси ва оғиз венаси бўлган лахтак Abbe томонидан таклиф қилинган бўлиб, 1898 йили ушбу операция техникаси матбуотда тўлиқ ёритилган.

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling