Yuz-jag’ jarrohligi fanidan oraliq nazorat javoblari


Download 128.22 Kb.
bet8/28
Sana28.01.2023
Hajmi128.22 Kb.
#1135195
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
ChLX oraliq javoblari.

Б) Педжет, Блейер, Браун усули бўйича 0.5-0.7 мм қалинликдаги ажратиб олинган трасплантатлар. Дерматомлар ихтиро қилингандан сўнг кенг қўлланила бошланди.
В) Яценко, Краузе, Лоусал усули бўйича 0.8 мм дан қалин бўлган лахтаклар терининг барча қаватини қамраб олади.
3)Фантомда турли хил чоклар қўйиш ва олиш.

БИЛЕТ № 4

1)Эпулис. Клиник кўриниши, ташхислаш, даволаш.


Унинг 3 тури тавофут этилади:

  • гигант ҳужайрали: Гигант ҳужайрали эпулис турли ёшдаги беморларда учраши мумкин. Гигант ҳужайрали ўсма катта ҳажмгача ўсиб кетиб, овқатланишга ва гаплашишга халақит беради. Гигант ҳужайрали эпулисда альвеоляр ўсиқда суяк дистрофияси кузатилади. Альвеоляр ўсиқда периостал реакция кузатилмайди.

  • Фиброзли: Фиброзли ангиоматоз эпулис клиник кўриниши жиҳатидан гигант ҳужайрали эпулисга ўхшайди. Эпулисларнинг шаклланишида периодонт ва альвеола деворлари иштирок этади. Уларнинг ҳосил бўлишида ҳар хил ташқи омиллар, емирилган тишлар билан узоқ вақт давом этувчи механик таъсирлар, айниқса, тишларнинг ривожланиш даврида, ҳамда ҳомиладорлик пайтидаги гормонал мувозанат бузилишининг аҳамияти каттадир.

  • Ангиоматозли: Ангиоматоз эпулис – қон томирларига бой грануляцион тўқимадан тезлик билан ривожланади ва жадал ўсиб, катталашади, айниқса, ҳомиладорлик даврида унинг ўсиши янада тезлашади.

Ангиоматоз эпулисларнинг юза майдони майда доначали бўлиб, тиниқ малина рангига ўхшайди
Рентгенологик текширувда яллиғланиш табиатли эпулисларда альвеоляр ўсиқда бироз остеопороз кузатилади.

Булар ичида фақат гигант ҳужайрали тури ҳақиқий ўсмаларга киради. Уларнинг альвеолар ўсиқда жойлашиши, клиник кўринишини ўхшашлиги ва даволаш услубининг бир хиллиги учун бир хил термин билан эпулис деб аталади. Ўсма альвеолар ўсиқда жойлашиб, думалоқ ёки овал шаклда, тўқ қизил тусда, усти силлиқ бўлиши ҳам мумкин. Ўсма секин ўсади ва оғриқсиз бўлади. Ўсманинг устки қисми кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган бўлиши мумкин. Баъзи ҳолатларда ўсманинг эпителий қатлами антагонист тишлар билан жароҳатланади ва яралар кузатилади. Ўсмани пайпаслаганда юмшоқ эластик консистенцияда, ўсма соҳасида жойлашган тишлар эса қийшайган, баъзида қимирлаган, лекин оғриқсиз бўлади.


Клиник кўриниши жиҳатдан эпулис қўзиқоринга ўхшаб милкда, ингичка ёки кенг оёқчада жойлашади. Кўпинча эпулислар оғизни даҳлиз қисмида ривожланади.
Фиброз эпулислар зич эластик консистенцияга эга бўлиб, кўп қаватли ясси эпителий билан қопланган, оғриқсиз ва тез қонаши кузатилади. Фиброз эпулис секин ўсади
Даволаш. Эпулисларнинг ҳамма турлари фақат хирургик усул ёрдамида даволанади. Ўсмаларнинг ўрни коагуляция қилинади. Эпулис соҳаларидаги тишларнинг илдизлари очилиб, қимирлаб қолганда, улар олиб ташланади.

Download 128.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling