З. Абдикаримова Урганч давлат университети таянч докторанти


Давлатнинг давлат-хусусий шериклик бўйича иштироки


Download 65.73 Kb.
bet2/7
Sana25.06.2023
Hajmi65.73 Kb.
#1654919
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Жамият ва бошкарув (4) (6)

Давлатнинг давлат-хусусий шериклик бўйича иштироки





Давлат-хусусий шериклик муносабатларида ҳуқуқий база ҳар бир мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳолатга кўра фарқланади. Лекин умумий жараён маълум бир қонунларнинг мавжуд бўлишини тақазо қилади. Бу хусусий сектор учун давлат хизматларини тақдим этиш ва фойдаланувчидан муайян даромад ундиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ҳуқуқий базанинг мавжудлиги давлатга қуйидагиларни таъминлашга имкон беради:

  • ўзининг сиёсий мажбуриятини аниқ қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйиш;

  • шартномавий келишувлар, тармоқ чекловлари ва бошқа параметрлар (лойиҳа ҳажми, шартнома муддати) нуқтаи назаридан давлат-хусусий шериклик муносабатлари доирасини аниқлаш;

  • ҳукуматнинг турли органларининг роли ва ваколатларини аниқлаштириш;

  • инвесторларга лойиҳа хатари бўйича кафолат бериш.

Шуни унутмаслик керакки, давлат-хусусий шериклик бўйича янги қабул қилинадиган қонунлар мавжуд қонунчилик нормаларига мос тушуши ва уларни инкор қилмаслиги керак.
Ҳукумат ислоҳотлар стратегиясининг институционал талабларини қондиришда бир қатор асосий саволларга жавоб топиши керак. Бу саволларга қуйидагилар киради:

  • шериклик муносабатларини қўллаб-қувватлаш учун институционал ва қонунчилик асослари мавжудми? Шериклик муносабатларини ривожлантиришда қандай тўсиқлар мавжуд?

  • манфаатдор томонларнинг автономлиги ва жавобгарлик даражаси уларнинг мажбуриятига мос келадими?

  • ҳукуматнинг тегишли даражалари ўз вазифаларидан воз кечишга ёки қайта кўриб чиқишга тайёрми?

  • ҳукуматнинг тегишли даражалари айрим назоратни хусусий секторга топширишга тайёрми?

  • ҳар бир ташкил этилган институтда зарур маблағлар, ходимлар, ўқитиш ва жиҳозлар мавжудми?

  • ҳар бир муассаса ўз ролини тушунадими ва жараёнларни қандай ишлаб чиқишни биладими?

Давлат-хусусий шериклик механизмини қуришда иқтисодиётда секторлар фаолиятини қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Чунки бунда хусусий сектор амалда давлат томонидан таъминлаб келинаётган хизматни бажаришга киришади ва давлат асосий жараёнларнинг бошқарувчиси ва тартибга солувчисига айланади. Кўплаб мамлакатлар давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш борасида айнан институционал дастакларнинг мавжуд эмаслигидан оқсамоқда.
Умуман олганда давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришда лозим бўладиган институцонал бирликларга қуйидагилар киради. (2-чизма).

Download 65.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling