З. Абдикаримова Урганч давлат университети таянч докторанти


Download 65.73 Kb.
bet5/7
Sana25.06.2023
Hajmi65.73 Kb.
#1654919
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Жамият ва бошкарув (4) (6)

Ҳуқуқий механизмлари

Юридик ва тартибга солиш режимига мос келадиган давлат-хусусий шериклик жараёнини ишлаб чиқиш

Институционал механизмлари


Соҳадаги ҳар бир муассасага тегишли даражадаги ваколатлар бериш

Талаб қилиниши мумкин бўлган янги институтларни яратиш

Ўтиш даври учун техник ёрдам кўрсатиш

Янги функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган қўлланмалар, стандартлар ва бошқа воситаларни ишлаб чиқиш

Ҳодимларни янги вазифаларни бажаришга тайёрлаш

Кўриниб турибдики, ижтимоий соҳани молиялаштиришда давлат бюджетига етарлича юк юкланган. Танганинг бошқа томонига назар ташлайдиган бўлсак, иқтисодиётнинг мавжуд тармоқларида инфратузилма ва хизмат кўрсатиш сифати қониқарли эмаслигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бунда давлат-хусусий шерикликни имкон қадар тезроқ жорий этиш давлат бюджетига енгиллик бериши шунингдек кўрсатилаётган хизматнинг сифати ошишига эришилиши мумкин.


Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 5-апрелдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги” ПҚ-3651-сон қарори билан биринчи марта қонунчилик даражасида ДХШ консепсияси яратилди. Шунга қарамай, ҳали муносабатларни қўллаб-қувватловчи алоҳида институтлар мавжуд эмас эди. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, давлат-хусусий шериклик муносабатларини йўлга қўйишда ушбу муносабатларни назорат қилувчи, бошқарадиган ва албатта мувофиқлаштирувчи ваколатли орган бўлиши шарт.
Кейинчалик давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 20-октабрдаги ПҚ-3980-сон қарори билан Молия вазирлиги ҳузурида янги давлат муассасаси – Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. давлат муассасаси ҳисобланади ва мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади. Ташкил этилган агентлик лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлашда ёрдам беради. Иккинчидан, кадрлар тайёрлаш ва лойиҳаларни мониторинг қилиш, тендер савдоларини ўтказиш, ҳар икки томоннинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, инвесторлар, халқаро молия ва донор ташкилотлар, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик соҳасидаги бошқа иштирокчилар билан ҳамкорликни ташкил этиш. Умуман олганда, у лойиҳа билан боғлиқ барча муносабатларда инвесторни қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019-2022-йилларда умумий қиймати 12,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 437 та давлат-хусусий шериклик (ДХШ) республика лойиҳалари амалга оширилди.
Ҳар қандай инфратузилма лойиҳасини амалга оширишда хусусий сектор ўз зиммасига олиши керак бўлган хавфлар мавжуд. Шу боис хусусий тадбиркор лойиҳани амалга оширишдан аввал ўз ҳуқуқларининг қонуний кафолатларига аҳамият беради. Шу мақсадда 2019-йил 10-майда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни имзоланди. Ушбу йирик ҳуқуқий ҳужжат давлат ва хусусий секторнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Унда ҳар икки томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган. Қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида тайёрланган. Шунингдек, Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки Халқаро молия корпоратсияси экспертларининг фикр-мулоҳазалари ҳам қўлланилди. Дунёнинг етакчи давлатлари: АҚШ, Германия, Франсия, Россия, Қозоғистон, Беларус тажрибаси ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60-сон Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган Давлат дастурининг 105-бандига мувофиқ, давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга қиймати қарийб 14 млрд.доллардан иборат бўлган 154 та давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.


4-чизма
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига кўра амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар сони1:



Хулоса қилиб айтганда, ДХШ - мамлакатда барқарор иқтисодий-ижтимоий молиялаштириш муҳитни таъминлаш мақсадида, инфратузилма ва бошқа хизматларни, лойиҳалаштириш, таъмирлаш, бошқариш ва назорат қилишни таъминловчи давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик шакли ҳисобланади. Давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳар бир давлатнинг иқтисодий ҳаётида ва ижтимоий хизматларни етказиб беришда муҳум рол ўйнайди. Давлат бюджетининг чекланганлик шароитида ва аҳолининг хизмат кўрсатиш сифати ва нормал ҳаёт кечиришга бўлган талабининг чексизлик ҳолатида ушбу муносабатларни ривожлантириш мамлакат иқтисодиёти учун асосий вазифа бўлиб қолади. Давлат томонидан ДХШ ни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳатларнинг самарадорлигини таъминлашда шериклик муносабатларининг ҳуқуқий-институционал механизми муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатда ДХШ муносабатларининг ҳуқуқий-институционал механизми риожлантиришда юқоридагларга қўшимча тарзда қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

  • Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикчилик муносабатларининг
    келгусида кўплаб соҳалар бўйича амалга оширилишини инобатга олган ҳолда, ушбумуносабатлар доирасидаги лойиҳаларни баҳолаш ва мониторингини таъминлаш мақсадида алоҳида шаклдаги лойиҳалаш институтлари ташкил қилиниши керак;

  • Ўзбекистонда давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини самарали
    ташкил этиш борасида кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратиш лозим. Бунда олий ўқув юртларида шериклик муносабатлари бўйича алоҳида
    дарсликларни яратиш ва тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш керак;

  • Аҳоли ўртасида тадбиркорликнинг алоҳида кўриниши сифатида ушбу
    муносабатларни ташкиллаштиришнинг аҳамияти бўйича тушунтирув-маслаҳат лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни ушбу шериклик муносабатларидан кенгроқ хабордор қилиш лозим;

  • Давлат томонидан хусусий шерикнинг қамров даражасига
    қараб имтиёзлар тизимини кенгайтириб бориш.


Download 65.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling