З. Абдикаримова Урганч давлат университети таянч докторанти


Техник ёрдам кўрсатувчи бирлик


Download 65.73 Kb.
bet4/7
Sana25.06.2023
Hajmi65.73 Kb.
#1654919
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Жамият ва бошкарув (4) (6)

Техник ёрдам кўрсатувчи бирлик. Ҳукумат давлат-хусусий шериклик шартномаларини тузишда етарли тажрибага эга бўлмаса, ҳукуматни қўллаб-қувватлаш мақсадида адвокатлар, молиявий таҳлилчилар, битим бўйича маслаҳатчилар, иқтисодчилар, социологлар каби мутахасислар ёрдамидан фойдаланиши мумкин. Ҳукумат техник ёрдам кўрсатувчи бирликни жамоа ёки якка тартибда ёллаш мумкин, у ҳолда мувофиқлаштириш жамоа ўртасида таъминланиши керак. Маслаҳатчилар жадалликни сақлаб қолишда, ҳукумат томонидан кўриб чиқиладиган стратегийларни ишлаб чиқишда, давлат-хусусий шериклик жараёнларини таҳлил қилишда, тендер ва музокара жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Умуман олганда ушбу жараён яхши ташкил этилган, сиёсий жиҳатдан яхши ҳимояланган ва кўзланган натижага олиб келиши лозим.
Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда, ДХШни ташкил этшнинг ҳуқуқий-институционал механизмларини қуйидагича тасвирлаш мумкин (3-чизма).
Давлат-хусусий шериклик тушунчаси ижтимооий ва инфратузилмавий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг ҳуқуқий воситаси сифатида Ўзбекистон учун нисбатан янги ҳодиса ҳисобланади.
Осиё тараққиёт банки ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантиришга ялпи ички маҳсулотининг 7,4 фоизини (тахминан 3,6 миллиард АҚШ доллари) сармоя киритиши керак. Транспорт, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, ичимлик суви ва канализация, тиббиёт, таълим ва бошқа муҳим соҳаларга эҳтиёж сезилмоқда. “Ўзбекистон Республикасининг 2023-йилги Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, таълим соҳасига 58,4 триллион сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 28,4 триллион сўм, маданият соҳасига 2,5 триллион сўм, спорт харажатлари 2,3 триллион сўм ва фанни ривожлантириш 1,8 трлн сўмни ташкил этади.
3-чизма



ДХШ ни ташкил этишнинг ҳуқуқий-институционал механизмлари




Давлат-хусусий шериклик муносабатларини ташкил этиш ва назорат қилиш борасида давлат сиёсати доирасини яратиш

Тўсиқларни камайтириш учун зарур бўлган ҳуқуқий ислоҳатларни амалга ошириш

Давлат-хусусий шериклик муносабатларининг қонуний-норматив асосларни яратиш



Download 65.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling