З. Б. Исламова Ўзбекистон МиллийУниверситети б ф. н проф. Л. А. Гофурова Обзорная статья
Download 40.64 Kb.
|
мақолааа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Обзорная статья посвящена влиянию водохранилища на почву. (Suv omborining tuproqqa tasiriga bagishlangan sharh maqolasi) Кириш.
Сув омборлари ва уларнинг экотизимдаги роли Ўзбекистон МиллийУниверситети тадқиқотчиси З.Б. Исламова Ўзбекистон МиллийУниверситети б.ф.н. проф. Л.А.Гофурова Обзорная статья посвящена влиянию водохранилища на почву. (Suv omborining tuproqqa ta'siriga bag'ishlangan sharh maqolasi) Кириш. Ҳар бир қарич ер ва тупроқ қоплами қимматбаҳо табиий ресурс бўлиб, ҳар бир давлатнинг маҳсулот, озиқ-овқат ишлаб чиқариш манбаидир.Ердан фойдаланиш ва ердан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнида ерлардан тўғри фойдаланилганда тупроқ унумдорлиги ошиб боради1. Қишлоқ хўжалигини ва иқтисод тармоқларининг ривожланиши, аҳоли сонининг ошиши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун сувга бўлган эҳтиёжни ошишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида сув ресурсларини тежаш ва уларни сақлаш бўйича чора тадбирларни ишлаб чиқишни тақозо этади. Ўзбекистон табиий иқлим шароитида сув ресурсларини тўплаш, уларни сақлаш аграр соҳадаги сувга бўлган талабни қондириш учун сув омборларини қуриш, уларидан оқилона фойдаланиш заруратини туғдиради. Сув омборларининг ижобий томонлари кўп бўлишига қарамай, улар турли ҳолларда атроф муҳитнинг турли қисмларига салбий таъсири ҳам мавжуддир. Сув омбориларида маълум ҳажмдаги сувнинг тўпланиши, унинг тўғонларидаги режавий йўқотиш орқали сув сизилиши натижасида тўғон атрофидаги сизот сувларини кўтарилишига ва ҳудудларни ботлоқлашишига олиб келади. Тадқиқотимизнинг асосий мақсади Каттақўрғон сув омборинингэкотизимга таъсирини ўрганиш. Сув омборининг таъсирида тупроқнинг ортиқча намланиши энг аввало сизот сувларининг сатҳини кӯтаради ва бу жараён тупроқларни намлантиради. Тупроқлар намланиши тупроқнинг механик таркибига, тупроқнинг умумий физик хоссаларига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Тупроқ унумдорлигини самарали бошқаришда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ-физик шароитларни оптималлаштириш катта рол ўйнайди.2 Ер ости сувлари сатҳининг динамик ўзгариши сув омбори таъсирида аморф тупроқларини шаклланишида асосий рол ўйнайди. Каттақўрғон сув омбори таъсирида автоморф тупроқларини шаклланиши асосан лалми ва қуриқ ерларга тўғри келади. Бу ерлар асосан 4 та режимда яъни, автоморф, ярим автоморф ва ярим гидроморф ҳамда гидроморф намланиш жараёнларини кузатилган3. Ф.Р. Зайдельман гидроморф тупроқларни ӯрганиб, бу тупроқларни ўрганиш нураш қобиғининг гипергенези хусусиятлари очиб беришини айтган. Гидроморф тупроқларни ўрганиш натижасида бу тупроқларнинг долзарб масалаларини, яъни мелеорациялаш ва қишлоқ хӯжалигида ишлатиш муаммосини ечимини беришини такидлаган.4 Сув омборининг ерларга таъсирини ўрганган олимлардан Т.С.Манькова 5 Рибинский сув омбори таъсирида ўттиз йил давомида сув тошқини содир бўладиган зоналарида тупроқда содир бўлган жараёнларни ҳар томонлама ўрганиб чиққан, сув омбори таъсирида ўзгарган(трансформацияга учраган) тупроқларни аниқлаган ва унинг замонавий чегараларини ўрнатган.6Куйбишев сув омборининг ерларга таъсирини В. И. Кулагина (1995) илмий изланишлар олиб борган. Куйбишев сув омбори атрофидаги оролларнинг тупроқ қопламини ўрганилган, барча тупроқ турлари аниқлаган ва тизимлаштирган Тупроқларнинг тарқалиши ороллар юзасининг тузилиши ва келиб чиқишига ҳамда, тупроқ ҳосил қилувчи қатламларнинг литологик хусусиятларига боғлиқлигини тузилган картографик материаллар кўрсатган. Сув омборининг тўғони қурилганидан сўнг ороллар тупроғи Куйбишев сув омбори билан чамбарчас боғлиқлиги аниқланиб, сув омбори атрофидаги тупроқларнинг ривожланиш йӯналишига сув омборининг таъсир қилиш йўллари очиб берилган. Aдигея Республикасидаги Краснодар сув омбори таъсирини Б.С. Ципинова7(2002) қирғоқ бўйи ҳудудларининг екологик ва ижтимоий жиҳатларини ўрганган. Сув омбори таъсири туфайли ер қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган. Маълум бўлишича, ердан фойдаланиш шаклининг ўзгариши инсон фаолиятининг ўзгаришига сабаб бўлиб, ижтимоий муаммоларни келтириб чиқарган. Соҳил бўйи ҳудудларидаги тупроқлар ер ости сувларининг таъсири ва ёғингарчиликнинг айрим йилларда 650-700 мм дан 1000 мм гача кўтарилиши натижасида, ер бошланғич унумдорлигини тез йўқотаё тганлиги такидлаган. 8Кўлларнинг тупроқ ҳосил бўлишига таъсири Хакас чўлининг кӯл бўйидаги ландшафтларида ўрганилган. Тупроқларнинг кўп қиррали хусусияти гидроморф тупроқ шаклланишининг дастлабки босқичларидан бошлаб черноземлар ва каштан тупроқлари билан ифодаланган тўлиқ етук зонал тупроқларга қадар малумот берилган. Тупроқ ривожланишининг ўзига хос шароитлари кўлнинг ривожланиши ва гидрологик ҳолати билан чамбарчас боғлиқлиги, гидрологик ҳолати эса иқлим намлигининг ўзгарувчанлиги билан белгиланиши аниқланган. Кўлнинг сув сатҳининг ўзгариши натижасида содир буладиган замонавий тупроқ шаклланишининг хусусиятлари аниқланган. Download 40.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling