З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


UNIX ОТ и ишлаши. Жараёнларни бажарилиши


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

UNIX ОТ и ишлаши. Жараёнларни бажарилиши. 
Жараёнлар 
икки 
ҳолатдан 
биттасида 
бажарилиши 
мумкин: 
фойдаланувчи ва тизимли фойдаланувчи ҳолатида, жараён фойдаланувчи 
дастурини 
бажаради 
ва 
фойдаланувчи 
маълумотлар 
сегментидан 
фойдаланиши мумкин. Тизимли ҳолатда жараён ядро дастурини бажаради ва 
тизимли маълумотлар сегментидан фойдаланиши мумкин.
Фойдаланувчи жараёнига тизимли функцияни бажариш талаб этилса, у 
тизимли чақириқ қилади. Амалда, тизим ядросини дастур сифатида чақириғи 
рўй беради. Шу вақтдан бошлаб, тизимли чақириқдан бошлаб, жараён 
тизимли жараён ҳисобланади. Шундай қилиб, фойдаланувчи ва тизимли 
жараёнлар, бир жараённинг икки фазосидир, аммо улар бир-бири билан хеч 
қачон кесишмайдилар. Ҳар бир фазо ўз стекидан фойдаланади.
Масала стеки, аргумент, локал ўзгарувчилар ва масала режимида 
бажариладиган функциялар маълумотларни ўз ичига олади. Диспетчер 
жараёни фойдаланувчи фазасига эга эмас.
UNIX тизимларида вақт ажратилиши ташкил этилади, яъни ҳар бир 
жараёнга вақт кванти ажратилади, ёки квант тугаши билан у тўхтайди ва вақт 
янги кванти берилиши билан, у ўзининг бажарилишини давом эттиради.
Диспетчерлаш механизми, ҳамма жараёнлар орасида процессор 
вақтини тақсимлайди. Фойдаланувчи жараёнларига приоритет, у олган 
процессор вақтига қараб берилади. Ҳамма тизимли жараёнлар, фойдаланувчи 
жараёнларига нисбатан юқори приоритетга эгадир ва шунинг учун ҳам 
биринчи навбатда уларга хизмат қилинади. 


141 
Киритиш ва чиқариш тизими. UNIX да киритиш ва чиқариш 
функциялари асосан 5 та тизимли чақириш билан амалга оширилади: open, 
close, read, write ва seek. 
Файл тизими. UNIX тизимида файл ихтиёрий мурожаатли символлар 
мажмуасидан иборатдир. Файлга маълумотлар, фойдаланувчи томонидан 
жойлаштирилиши мумкин, ва у бошқа структурага эга бўлмайди.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling