З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


V FAT ва FAT 32 файл тизимлари


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

V FAT ва FAT 32 файл тизимлари 
FAT бошланғич файл тизими муҳим характеристикалардан бири файл 
номлари 8.3 форматидан фойдаланишдир. FAT стандарт тизимига (FAT 16 
кўз тутилмоқда) яна 2 та, кенг тарқалган MS ОТ – Windows 95 ва Windows 
NT учун кўринишлари: V FAT (FAT виртуал тизими) ва FAT 32 тизимидир. 
Ҳозирги вақтда FAT 32 – Windows Millennium Edition, Windows 2000 ва 
Windows XP томонидан қўлланилади, бу FAT 32, тизимининг Windows NT ва 
Linux учун ҳам ишлаб чиқилган версиялари мавжуддир. 
FAT ва V FAT файл тизимлари асосий камчилиги, мантиқий дискнинг 
катта ўлчамларидаги кластерлашдаги йўқотишлар ва мантиқий диск 
ўлчамига бўлган чегараланишлардир. Шунинг учун ҳам MS Win 95 OEM 
Service Release 2 учун FAT 32 келди. У тўлиқ мустақил 32 разрядли файл 
тизимидир ва у олинги версияларга нисбатан кўп мукаммаликларга эгадир. 
Энг асосийси, FAT 32 диск соҳасини самарали сарфлайди. 


103 
HPFS файл тизими. 
HPFS файл тизими (High File System – юқори унумдорликка эга бўлган 
файл тизимидир) биринчи марта OS/2 ва Law Manager ОТ ларида пайдо 
бўлди. Бу файл тизими, IBM ва MS компания мутахассислари томонидан 
MVS,VM/EMS файл тизимлари ва виртуал мурожаат усули тажрибаси 
асосида ишлаб чиқилди. HPFS кўп масалалик режими файл тизими сифатида 
яратила бошлади ва катта ўлчамли дисклардаги файллар билан ишлашда 
юқори унумдорликни таъминлаш учун мўлжалланган эди. 
HPFS асоси қилиб олинган файлларни дискда жойлаштириш принципи, 
файл тизимини унумдорлигини, ва унинг ишончлилиги ва бузилишларга 
қатъийлилигини оширади. 
HPFS файл тизими, FAT билан таққослаганда қуйидаги устунликларга 
эгадир: 
- юқори унумдорлик; 
- ишончлилик
- файл ва каталогларга мурожаатни мосланувчи ҳолда бошқариш 
имконини берадиган кенгайтирилган атрибутларни қўллаш; 
- диск маконидан самарали фойдаланиш. 
Бу устунликлар HPFS структурасидан келиб чиқади. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling