З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

FAT файл тизими
FAT файл тизими, ўз номига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган 
оддий жадвал орқали эга бўлган: 
- файл ёки унинг фрагментлари учун ажратилган, мантиқий дискнинг 
бевосита адресланувчи қисмлари (участкалари); 
- диск макони бўш соҳалари; 
- дискнинг дефектли соҳалари (бу соҳалар дефект жойларига эга бўлиб, 
маълумотларни ўқиш ва ёзишни хатосиз бажаришга кафолат 
бермайди). 
FAT файл тизимида, ихтиёрий мантиқий диск икки соҳага: тизимли 
соҳа ва маълумотлар соҳасига бўлинади. 
Мантиқий 
диск 
тизимли 
соҳаси, 
форматлаш 
вақтида 
инициаллаштирилади, кейинчалик эса, файл структураси билан ишлаганда 
янгиланади. Мантиқий диск, маълумотлар соҳаси оддий файл ва файл 
каталогларни ўз ичига олади; бу объектлар иерархияни ташкил этади, бу 
объектлар илдиз каталогга бўйсунади. 
Каталог элементи файл объектини тавсифлайди, у оддий файл ёки 
файл- каталог бўлиши мумкин. Маълумотлар соҳасига, тизимли соҳадан 
фарқли равишда, ОТ нинг фойдаланувчи интерфейси орқали мурожаат 
қилинади. Тизимли соҳа қуйидаги ташкил этувчилардан иборатдир 
(мантиқий адрес соҳасида кетма-кет жойлашган): 
- юкланиш ёзуви (Boot Record, BR); 
- резервланган секторлар (Reserved. Sectors, Res.Sec); 


102 
- файлларни жойлаштириш жадвали (FAT); 
- илдиз каталог (Root Directory, R Dir). 
Файлларни жойлаштириш жадвали 
Файлларни жойлаштириш жадвали, жуда муҳим маълумотлар 
структурасидир. Айтиш мумкинки, у, маълумотлар соҳасининг ҳолати ва 
унинг у ёки бу файл объектига мутаносиблиги тавсифланадиган маълумотлар 
соҳаси адрес картасидан иборат. 
Маълумотлар соҳаси, кластерларга бўлинади. Кластер бу мантиқий 
диск адрес маконида бир ёки бир нечта айқаш секторлардан иборатдир 
(аниқроғи-фақат маълумот соҳасида). Кластер, файлга ажратиладиган, хотира 
дискининг адресланадиган минимал бирлигидир. Кластерлар, мантиқий 
дискнинг маълумотлар соҳасидаги адресланадиган бирлиги сонини 
камайтириш учун киритилгандир. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling