З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

NTFS файл тизими 
NTFS (New Technology File System –янги технология файл тизими) 
файл тизими номида янги сўзи мавжуддир. Ҳақиқатда, NTFS файл тизими
таниқли FAT 16 (ва ҳатто FAT 32)га нисбатан сезиларли мукаммалликлар ва 
ўзгаришларни ўз ичига олган. Фойдаланувчи нуқтаи-назаридан қараганда, 
файллар ҳар доимдагидек (олдиндагидек), Windows муҳитида ишлаш вақтида 
кўпинча “папка” деб аталувчи каталогларда сақланади. Аммо унда талай янги 
хусусият ва имкониятлар пайдо бўлди. 


104 
NTFS файл тизими асосий имкониятлари. 
NTFS ни лойиҳалашда алоҳида диққатни ишончлиликка, каталог ва 
файлларга 
мурожаатни 
чегаралаш 
механизмига, 
кенгайтирилган 
функционалликка, катта хажмдаги дискларни қўллашга ва х.к.ларга 
қаратилди. Бу тизим OS/2 V.3 доирасида ишлаб чиқила бошлади, шунинг 
учун ҳам у HPFS файл тизими кўпгина қизиқарли хусусиятларини олган. 
Ишончлилик. Юқори унумдорликка эга бўлган ва биргаликда 
фойдаланиш тизимлари, юқори ишончлиликка эга бўлиши керак. Бу эса 
NTFS тизимининг энг муҳим элементидан иборатдир. NTFS тизими, ўз-ўзини 
тиклашнинг маълум воситаларига эга. Бу воситалар тизим яхлитлиги 
(бутунлиги) ни текширадиган, яъни транзакция журналини олиб борадиган 
турли механизмларни ўз ичига олади. 
NTFS, қайта юкланмасдан тинимсиз ишлашни таъминлаши муҳим 
бўлган сервер файл тизими сифатида ишлаб чиқилгани учун, унда худди 
HPFS даги каби, дефектли секторларни аварияли алмаштириш механизми 
ишончлиликни ошириш учун киритилган. Бошқача айтганда, маълумотларни 
ўқишда тизим рад этса, у ҳолда файл тизими бу маълумотларни ўқишга ва бу 
мақсад учун диск маконини махсус резервлаб қайта кўчиради, дефект 
жойини-секторни белгилаб, унга бошқа мурожаат қилмайди. 
Файл ва каталогларга мурожаат чегаралари. NTFS файл тизими 
Windows NT ОТ и хавфсизлик объект моделини қўллайди ва ҳамма том, 
каталог ва файлларга мустақил объект сифатида қарайди. NTFS тизими 
хавфсизликни файл ва каталоглар даражасида таъминлайди. Бу дегани, том, 
каталог ва файлларга мурожаат ҳуқуқи, фойдаланувчи ҳисоб ёзуви ва у 
мансуб бўлган гуруҳга боғлиқдир. Фойдаланувчи ҳар гал файл тизими 
объектига мурожаат қилганида унинг ҳуқуқи объектнинг мурожаатни 
бошқариш рўйхатидан текширилади (ACL). Агар фойдаланувчи зарур 


105 
ҳуқуқга эга бўлса, унинг сўровномаси қондирилади, акс ҳолда сўровнома рад 
этилади.
Кенгайтирилган функционаллик. NTFS тизими мумкин бўлган 
кенгайтириш ҳисобга олиниб лойиҳалаштирилган. Унда кўпгина қўшимча 
имкониятлар акс эттирилган- юқори даражада бузилишларга қатъийлик, 
бошқа файл тизимлари эмуляцияси, кучли хавфсизлик модели, маълумотлар 
оқимига параллел ишлов бериш ва файл атрибутларини яратиш 
(фойдаланувчи белгилайдиган). 
Windows 2000/XP тизимларида, NTFS файл тизимидан фойдаланишда 
квотлаштиришни киритиш мумкин, бу фойдаланувчилар ўз файлларини диск 
маконининг уларга ажратилган квотаси чегарасида сақлаши мумкин. 
NTFS тизими катта дисклар билан ишлашни ҳисобга олиб яратилган. 
NTFS рухсатлари-бу фойдаланувчиларнинг объектларга мурожаатини 
чегаралаш учун берилган файл ва каталогларнинг махсус кенгайтирилган 
тўплами. Улар фақат NTFS файл тизми ўрнатилган томларда мавжуддир. 
Рухсатлар мосланувчан ҳимояни таъминлайди, чунки уларни ҳам каталог, 
ҳам алоҳида файлларга қўллаш мумкин; улар локал фойдаланувчиларга 
(ҳимояланган папка ва файллар бўлган компьютерларда ишлайдиган) ҳам, 
тармоқ орқали ресурсларга уланадиган фойдаланувчиларга ҳам мансубдир. 
Рухсат ва хуқуқларни чалкаштириб бўлмайди. Булар умуман ҳар хил 
тушунчалардир. 
NTFS рухсатлари, биринчи навбатда, ресурсларни шу ресурс 
жойлашган компьютерда ишлаяпган фойдаланувчидан ҳимоя учун 
ишлатилади. Аммо улардан, масофадаги умумий папкага тармоқ орқали 
мурожаат қилувчи фойдаланувчиларга ҳам ишлатиш мумкин. 
NTFS рухсатлар ҳимояни юқори даражада танлашни таъминлайди: ҳар 
бир папкадаги файлга ўз рухсатини ўрнатиш мумкин. Ҳар бир 


106 
фойдаланувчининг рухсатлари, маълум амаллар бўйича фарқланади. Демак, 
ҳар бир файл объекти ўзининг мурожаатини бошқариш рўйхатига эга. 
Ҳар бир файл объекти мурожаат маскасига эга (access mask-маска 
доступа). Мурожаат маскаси ўз ичига стандарт (standard), махсус (specific) ва 
қариндошлик (generic)-мурожаат ҳуқуқларига эга: 
- стандарт мурожаат ҳуқуқи-ҳамма ҳимоя қилинган объектлар учун 
умумий амалларни аниқлайди; 
- махсус мурожаат ҳуқуқи, файлни объектларга мос бўлган асосий 
ҳуқуқларни кўрсатади; 
- қариндошлик мурожаат ҳуқуқлари тизими томонидан фойдаланилади
улар стандарт ва махсус хуқуқлар комбинациясини аниқлайди. 
NTFS рухсатлари Windows NT 4.0 ва Windows 2000/XP операцион 
тизимлари учун рухсатлар ҳар хил келитирилган. 
NTFS нинг Windows NT 4.0 даги рухсатлари. NTFS нинг файл ва 
каталогларга мурожаати Windows 4.0 даги рухсатлари индивидуал, стандарт 
ва махсус бўлади. 
Индивидуал рухсатлар. Фойдаланувчига у ёки бу типдаги мурожаатни 
бериш имконияти индивидуал рухсатлар дейилади. Windows NT 4.0 да 
бундай рухсатлар 6 та: ўқиш (read), ёзиш (write), бажариш (execute), олиб 
ташлаш (delete), рухсатларни ўзгартириш (Change Permissions) ва эгасини 
ўзгартириш (Take Ownership). 
Стандарт 
рухсатлар. 
Ҳар 
гал 
индивидуал 
рухсатларнинг 
комбинациясидан фойдаланмаслик учун, NTFS нинг стандарт рухсатлари 
киритилган. 
- List - кўриш 
- Add - қўшиш 
- Add & Read – ўқиш ва ёзиш 


107 
- Change -ўзгартириш 
- Full Control – тўлиқ мурожаат. 
Махсус рухсатлар. Бу индивидул рухсатларнинг стандарт рухсатлар 
билан мос келмайдиган комбинациялари: R,W,X,D,P ва O. 
NTFS рухсатларини қўллаш. NTFS рухсатлари фойдаланувчилар ва 
гуруҳлар ҳисоб ёзувларига, худди умумий тармоқ ресусрларига мурожаат 
рухсатлари каби берилади. Фойдаланувчи рухсатни бевосита ёки рухсати 
бўлган битта ё бир нечта гуруҳ аъзоси бўлиб олиши мумкин. 
Windows 2000 ва Windows XP ОТ ларида индивидуал, стандарт ва 
махсус рухсатлар ўрнига, фойдаланувчи интерфейсда 13 та рухсатлар 
мавжуд. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling