З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Аппарат платформаларни қўллаш


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Аппарат платформаларни қўллаш. 
NetWare 4.1, фақат Intel x86 процессорли компьютерларда ўрнатилиши 
мумкин. Бир вақтда Novell фирмаси бу ОТ ни Power PC га ўтказмоқчи бўлди, 
аммо бу фикрдан воз кечишга тўғри келди. 
UNIX ОТ ни ҳар қандай платформаларга ўрнатиш мумкиндек туюлади. 
Аммо бундай эмас, бир платформадан иккинчисига ўтказишда, тизим 
матнларини жиддий ўзгартиришга тўғри келади. UNIX нинг ҳар бир 
версияси одатда бир аппарат платформага мўлжаллангандир. 
Windows NT Intel x86, DEC Aplha, MIPS ва Power PC платформаларда 
мавжуддир. UNIX нинг версияларидан бири бўлмиш Solaris SPARC, x86 ва 
Power PC процессорларида ҳам амалга оширилган. ОТ ларни бошқа 
платформаларида ишлаши учун мослаштирилган (“адаптированный”) 
дастурлар зарур. 
Коммуникациялар сервери 
Уччала системанинг ҳаммаси, масофадаги сервер сифатида 
ишлатилиши мумкин, аммо бунинг учун оддий компьютер эмас, балки м-н 


128 
махсуслаштирилган Access Builder ва х.к. серверлардан фойдаланган 
афзалроқдир. 
Маълумотларга гуруҳли ишлов бериш, электрон почта, факс-
серверлари платформаси сифатида уччала ОТ ишлатилиши мумкин, аммо 
UNIX учун бундай дастурлар анча қимматдир ва уларни бошқариш анча 
мураккабдир. 
Web сервер уччала ОТ ларда мавжуддир. Аммо web-сервер сифатида 
кўпинча UNIX дан фойдаланилади, айниқса Solaris дан фойдаланилади. 
Аммо Россия ва СНГ давлатларида хозирча асосий ўринни Windows NT 
Server 4.0 (ўзининг Internet Information Server и билан) чунки бу илова тизим 
билан бирга текинга берилади, бу эса ўз навбатида кучли фактдир.
Аммо барибир ҳозиргача Internet UNIX –серверлар маконидир. Улар, 
протоколлар ва TCP/IP иловаларнинг максимал сонини қўллайди. Шунинг 
учун ҳам, агар Internet дан жиддий фойдаланмоқчи бўлсангиз, UNIX дан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Локал тармоқларни Internet га улашда муҳим ва асосий ролни - 
брандмауэрлар ўйнайди. Амалда уларнинг деярли барчаси UNIX нинг у ёки 
бу версияси асосида амалган оширилган. 
Маълумотлар 
базаси 
(МБ) 
сервери. 
Сиқиб 
чиқарадиган 
кўпмасалалилик ва хотира химояси бўлмагани учун NetWare МБ серверига 
мос платформа эмас. Windows NT ва UNIX- машиналар ўзларини МБ
сервери сифатида яхши тавсия этганлар, аммо катта масштаблаштириш 
хусусияти, кластер технологияга эга эканлиги учун UNIX кучли МБ 
серверига кўпроқ мосдир. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling