З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Операцион тизимлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Админстрлаш
Амалий дастурлар сервери
Негадир иловалар сервери тўғрисида гап кетса, МБ сервери тушунилади. Тўғри МБ сервери муҳим, аммо бу фақат мумкин бўлган 129 иловалардан биридир. Нима учун иловалар сервери билан МБ серверини чалкаштириш керак. Биз ОТ ни иловалар сервери дастурий таъминоти учун дастурий платформа сифатида фойдаланишни кўриб ўтамиз, м-н, ҳисоблашлар сервери сифатида. Кўп фойдаланувчили интерфейс хусусияти қўшиб ишлаб чиқилмагани учун Windows NT бу хизмат жуда яхши тўғри келмайди. NetWare тўғрисида бу ҳақда гапирмаса ҳам бўлади. Дейлик, жуда қиммат ва катта ресурс талаб қиладиган дастурлар (яъни жиддий, лойиҳалашни автоматлаштирувчи тизимлар FAT учун, ёки ядро реакторида динамик жараёнларни тасвирлаш ва ҳисоблаш дастури), кучли, “Nunber Crashing” (сонларни майдаловчи) категориясидаги ҳисоблаш техникаси керак бўлади. Албатта, унга UNIX ни ўрнатишади, чунки шу ҳолдагина уни кучли ҳисоблаш хусусиятидан бир вақтда, бир нечта фойдаланувчилар фойдалана олишлари керак. Бунинг учун, одатда турли типдаги терминаллар, ишчи станциялар ёки ШК даги терминал эмуляторларидан фойдаланамиз. Албатта Windows NT ва XWin System ни қўйиб кўриш мумкин. Балки бу арзонроқ ҳам тушади. Фақат NT га зарур дастур топилиши ҳам муаммодир (Alpha процессори учун). Кучли график пакетлар билан ишлаш бу ҳолда қийиндир. Аммо Windows NT да ўз устунликлари ҳам бор, м-н Network OLE ни қувватлашдир. UNIX учун бундай спецификациялар энди ишлаб чиқилмоқда, ва улар Windows асосидаги мижоз ўринлари билан қандай ишлаши маълум эмас. Админстрлаш 130 Админстрлашнинг қулай ва соддалиги, администратор утилиталарининг хусусиятларига эмас, балки ОТ нинг ўзининг имкониятларига ҳам боғлиқдир. NetWare 4.1 қулай утилиталарининг мажмуасига эга бўлса ҳам, Windows NT Server 4.0 –рақобатдан четдадир. Чунки у яхши ўйлаб чиқилган интерфейс ва қўшимча, утилиталарнинг бой имкониятлари уни қулай бўлишига олиб келган. Аммо бу ОТ ларда кўпгина муҳим утилиталар мавжуд эмас (м-н, UNIX даги shell каби команда процессори). UNIX да аҳвол бутунлай бошқача. Бу ОТ утилиталарининг бой ва катта тўпламига эгаки, улар бир нечта бошқа ОТ ларга ҳам етар эди. Фақат команда процессорларининг ўзигина, минимум 3 тадир. Аммо UNIX дастурлари ҳар хил ташкилотлар ва одамлар томонидан ишлаб чиқилган учун, баъзида бир-бири билан фойдаланувчи интерфейси мос тушмайди. Уларнинг кўпчилиги, ҳозиргача команда қатори билан ишлайди. Бундан ҳам ёмони шундаки, битта утилита, UNIX нинг ҳар хил версияларида аргумент ва опцияларнинг турли мажмуаларига эгадир. Шунинг учун ҳам, Solaris администраторини AIX нинг администраторига ўтказиш учун, уни олдин қайта ўргатиш зарурдир. Яна шуни айтиш керакки, UNIX нинг ҳолати ҳозир яхши томонга ўзгариб бормоқда. Ҳозир умумий стандартларга мос равишда, бу ОТ нинг кўп версиялари, график интерфейсли яхши ўйланган администратор утилиталари билан таъминланган. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling