З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва
Архитектура умумий характеристикаси ва хусусиятлари
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Операцион тизимлар
Архитектура умумий характеристикаси ва хусусиятлари
Бу тизимни ишлаб чиқишда биринчи асосий мақсад соддаликка эришиш ва функцияларни минимал миқдори билан иш олиб бориш эди. Ҳамма реал муаммолар, фойдаланувчи дастурларга қолдирилди. Иккинчи мақсад эса – умумийликдир бу дегани кўп ҳолларда, бир хил усул ва механизмлардан фойдаланишлик хусусияти, м-н: - файлларга, киритиш-чиқариш қурилмалари ва жараёнлар аро маълумотлар буферига мурожаатлар, бир хил примитивлар ёрдамида бажарилади; - номловчи, альтернатив ном берувчи ва хуқуқсиз (несанкционированный доступ) мурожаат механизмлари, ҳам маълумотлар файлларига, ҳам каталог ва қурилмаларга ҳам ишлатилади; - бир хил механизмлар, ҳам дастурли, ҳам интегралланувчи узилишларга нисбатан ҳам ишлатилади. Учинчи мақсад эса, мураккаб масалаларни ечишда, мавжуд кичик дастурлардан биргаликда фойдаланиб, яъни уларни янгидан ишлаб чиқмасдан ечиш имкониятини яратиш эди. Ва ниҳоят 4-чи мақсад эса, нафақат процессор вақти, балки қолган бошқа ресурсларни ҳам тақсимловчи, самарали механизмли-мультитерминал ОТ ни яратишдан иборат эди. Мультитерминал ОТларда, биринчи ўринда, 135 ҳисоблаш жараёнларини бошқа ҳисоблаш жараёнлари аралашувидан ҳимоя масалалари туради. UNIX ОТ и, файл тизимига боғлиқ бўлмаган кучли ва содда команда тилига эгадир. Бундай имкониятни амалга оширишнинг энг муҳим ҳусусияти, шундан иборатки, бир дастур натижаси, иккинчи дастур учун бошланғич маълумот бўлиши мумкин. Бу дегани, катта дастур композициялари, мавжуд кичик дастурлар ёрдамида яратилиши мумкинлигидир. Бунда янги дастур яратишга хожат йўқлигидир. UNIX – тизими тизимли ва амалий дастурларига, матн редакторлари, команда тилининг дастурловчи интерпретаторлари, бир нечта оммавий дастурлаш тиллари компилятори (С, С++, ассемблер, PERL, FORTRAN ва ҳ.к.лар), компановкачилар (дастурлараро алоқа редакторлари), созловчилар (отладчики), кўпсонли тизимли ва фойдаланувчи дастурлари кутубхонаси, маълумотлар базасини юритиш ва ажратиш воситалари, кўп сонли администрловчи ва хизмат қилувчи дастурлар киради. Бу дастурларнинг анчайин қисми учун хужжатлар мавжуд бўлиб, дастур матнлари яхши изохлангандир. Бундан ташқари, хужжат ва тавсифлардан фойдаланувчи интерактив режимда фойдалана олиш мумкин. Тўлиқ ҳимояга эга бўлган файл тизимидан фойдаланилади, қурилмалар мустақиллиги таъминланади. UNIX тизими марказий қисми-ядродир (kernel). У кўп сонли модуллардан иборат бўлиб, архитектура жиҳатдан монолит ҳисобланади. Аммо, ядрода ҳар доим 3 та тизимни ажратиш мумкин: жараёнларни бошқариш; файлларни бошқариш; марказий қисм ва периферик қурилмалар ўртасида киритиш ва чиқариш амалларини бошқариш. Жараёнларни бошқариш тизими жараёнларни диспетчерлаш, ва бажаришни, уларни синхронлаштиришни ва ҳар турли жараёнлар аро алоқани ташкил этади. Жараёнларни бошқариш асосий функцияси – бу 136 оператив хотирани бошқариш ва (замонавий тизимлар учун) виртуал хотирани ташкил этишдир. Файлларни бошқариш тизими, жараёнларни бошқариш тизими билан ҳам, драйверлар билан ҳам қатъий боғлангандир. Компьютер таркибидаги қурилмаларга ва ечилаяпган масалаларга қараб, ядро қайта компиляция қилиниши мумкин. Ҳамма драйверлар ҳам ядро таркибида бўлмаслиги мумкин, бир қисми ядродан чақирилиши мумкин. Бундан ташқари, тизимли функцияларининг жуда кўпчилиги, ядрога кирмайдиган, аммо ядродан чақириладиган тизимли дастур модуллари ёрдамида бажарилади. Ядро, бошқа тизимли модуллар билан бажариши керак бўлган функциялар қатъий равишда стандартлаштирилган. Юқорида айтилганлар ҳисобига, UNIX нинг турли версиялари ва турли аппарат таъминоти ўртасидаги кодларни кўчириб ўтказувчанликка эришилади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling