З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Назорат саволлари: 
1. ОТнинг асосий характеристикалари айтиб ўтинг. 
2. Хавфсизликнинг қандай синфларини биласиз. 
3. NDS нинг вазифаси нима (NetWare каталоглари хизматлари). 


133 
12-Маъруза. Замонавий ОТ лар обзори. 
Режа: 
1. UNIX ОТи оиласи. 
2. Умумий характеристикаси ва архитектура хусусиятлари. 
3. Фойдаланувчи интерфейси. 
4. Асосий хусусиятлари. 
Энди ОТ ларга тегишли асосий тушунчалар билан танишганимиздан
ҳисоблаш 
жараёнларини 
ташкил 
этиш 
аниқ 
механизмларини 
ўрганганимиздан сўнг, қисқача замонавий ОТ лар хусусиятларини кўриб 
чиқамиз. 
Шуни таъкидлаш лозимки, энг замонавий бўлиб, ҳозирги вақтда MS 
компаниясининг Windows оиласига мансуб ОТ лар ҳисобланади. Бу Windows 
95/98/ME, Windows NT/2000 ва Windows XP/2003 янги авлодидир. 
Ҳозир эса, биз, MS махсулотига мансуб бўлмаган ОТ лар, UNIX га 
ўхшаш Linux ва Free BSD, QNX ва OS/2 ларни кўриб чиқамиз. Биз, UNIX 
оиласи ОТ ларининг архитектура хусусиятларини кўриб чиқамиз. QNX 
тизими эса жуда таниқли ва энг яхши, реал вақт тизимларига мансубдир. 
OS/2 ОТи эса, амалда ишлатилмаяптган бўлса ҳам, у энг биринчи, бир нечта 
операцион муҳитни қўлловчи тўлақонли ва ишончли мультидастурли ва 
мультимасалали ОТ дир. 
UNIX ОТ лар оиласи. 
UNIX, энг яхши амалга оширилган, мультидастурли ва ва 
кўпфойдаланувчили оддий ОТ дир. Ўз вақтида, у, дастурий таъминотни 
ишлаб чиқувчи инструментал тизим сифатида лойихалаштирилган эди. UNIX 
нинг ҳар хил хусусиятларга эга бўлган версиялари, унинг қийматини 
оширади. Биринчи версияси, жуда кичик оператив хотирага эга бўлган, 
компьютерларда фойдаланиш мумкин бўлган бўлса, унинг иккинчи 
версиясини ишлаб чиқишда, мутахассислар, ассемблер тизимидан воз кечиб, 


134 
нафақат тизимли, балки амалий дастурларни ҳам ишлаб чиқиш мумкин 
бўлган, юқори даражали тилни (стили) ишлаб чиқдилар. Шунинг учун ҳам 
нафақат UNIX тизимли, балки унда бажарилувчи иловалар ҳам енгил 
кўчириб ўтказилувчи (мобил) хусусиятига эга бўлди. С тилидан ўтказувчи 
компилятор, ҳамма дастурларга, тизимдаги ресурслардан самарали 
фойдаланиш имконини берадиган кодни беради. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling