З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Операцион тизимлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланувчи
Асосий тушунчалар
UNIX ОТ ни асосий устунлиги шундан иборатки, бу тизим ҳам сонли тушунчларга асосланади. Виртуал машина. UNIX тизими кўп фойдаланувчилидир. Ҳар бир фойдаланувчига, у рўйхатдан ўтгандан сўнг, виртуал компьютер берилади, бу виртуал компьютер ҳамма зарурий ресурсларга эга: процессор (процессор вақти, доира ёки коруселли, диспетчерлаш ва динамик приоритетлардан фойдаланиб ажратилади), оператив хотира, қурилма, файллар. Бундай виртуал компьютер жорий ҳолати “образ” деб аталади. Жараён-образли бажарилиши дейиш мумкин. Жараён образи қуйидагилардан ташкил топади: - образ хотираси 137 - процессор умумий регистрлари қиймати - файл жорий каталоги - бошқа маълумотлар Фойдаланувчи Юқорида айтиб ўтганимиздек, UNIX ОТ и кўп фойдаланувчили интерактив тизим сифатида назарда тутилган эди. Бошқача айтганда, UNIX мультитерминалли ишлаш учун мўлжалланган. Иш бошлаш учун, фойдаланувчи ўз кириш пароли ва номини (name, login) киритади, бу ҳол ҳисобга олинган фойдаланувчи учун ўринлидир. Янги фойдаланувчини одатда администратор ҳисобга олади. Фойдаланувчи ўз ҳисоб номини ўзгартира олмайди, аммо ўз паролини ўрнатиши ёки ўзгартириш мумкин. Пароллар алоҳида файлда кодланган ҳолда сақланади. UNIX ОТ ядроси ҳар бир фойдаланувчини унинг идентификатори (user Identifier, UID) орқали идентификация қилади. (тизимда ҳисобга олинадиган ягона бутун қиймат орқали). Бундан ташқари, ҳар бир фойдаланувчи маълум гуруҳга мансубдир, бу ҳол ҳам маълум бутун қиймат орқали идентификация қилинади. (Group Identifier, GID). UID ва GID қиймати ҳар бир ҳисобга олинган фойдаланувчи учун, тизим ҳисоб файлларида сақланади ва фойдаланувчи тизимга кирганда ишга команда интерпретатори бажариладиган жараёнга ёзилади. Ва бу қиймат, шу фойдаланувчи номидан ишга тушириладиган ҳар бир жараёнга меърос бўлиб ўтади ва ядро томонидан файлларга мурожаат, дастурлар бажарилиши ҳуқуқини назорат қилиш учун фойдаланилади. UNIX ОТ и файл тизими дарахт структурасига эга. Ҳар бир ҳисобга олинган фойдаланувчи учун, файл тизими маълум каталоги мос келади (бу “домашний” каталог дейилади). Тизимга киришда, фойдаланувчи ўз каталогидаги барча каталог ва файллардан чексиз фойдаланиш ҳуқуқига эга 138 бўлади. Фойдаланувчи ўз каталогидаги каталог ва файлларни яратиши, олиб ташлаши ва ўзгартириши мумкин. Бошқа файлларга мурожаат ҳуқуқига қараб, чегараланган бўлади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling