З. Суннатов. Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси


Бургилаш эритмаларининг турлари


Download 0.49 Mb.
bet12/43
Sana13.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1192762
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43
Bog'liq
НГКБ-kitob

Бургилаш эритмаларининг турлари,
Бургиланадиган ер катламининг геолого-техникавий хоссаларига кура ва техник жараён талабига асосан хозирги даврда ишлатиладиган бургилаш эритмаларини иккита алохида синфга булиш мумкин.

  1. Сув асосида тайёрланадиган бургилаш эритмалари.

  2. Нефт ва углеводородлар асосида тайёрланадиган эритмалар.

Сув асосида олинадиган бургилаш эритмалари нефт ва газ конларини кидириш ва уларни ишлатишда жуда кенг кулланиб келинмокда. Нефт ва нефт махсулотлари хамда углеводородлар асосида тайёрланадиган эритмалар таннархи нисбатан киммат булгани учун хам махсус талаб килинган холларда, яъни сув асосида тайёрланган эритмалар самара бермайдиган шароитдагина ишлатилади.
Бургиланаётган майдонларда бургилаш эритмаларини хоссаларини бошкариб ва назорат килиб туриш учун махсус кучма тажрибахоналар мавжуд. Бундай тажрибахоналар махсус кичик бинода жойлашган булиб, у дала шароитида ишлатиш керак булган стандарт асбоб-ускуналар билан жихозланган. Булардан ташкари тажрибахона бургилаш эритмаларига сиздириш курсаткичини босим остида аникловчи курилма (фильтр пресс), харакатланувчи вискозиметр (ротацион вискозиметр,ВСН-3) ва эритманинг мухитини аникловчи рН-метр, эритмаларининг зичлигини аникловчи ричагли тарози каби асбоблар билан таъминланган.
PgUp

Циркуляцион системанинг технологик схемаси.
Циркуляцион системанинг технологик схемаси куйидагиларни бажариши шарт:

  1. Берилган катталиклардаги бургилаш эритмасини тайерлаш;

  2. Эритмани шлам ва газдан тозалаш;

  3. Эритманинг катталикларини бошкариб туриш;

  4. Берилган режимда эритмани айлантириш (циркуляция);

  5. Эритманинг асосий катталикларини назорат килиб туриш;

  6. Сифатли эритма захираларини саклаш;

1-расм. Цирлуляцион системанинг технологик схемаси.


1-бурги, 2-кудук, 3-бургилаш кувури, 4-металл арикча, 5-тебранма галвир,
6-тиндиргич, 7-гидроциклон жихози, 8-газ ажратгичлар, 9-кабул килувчи
идиш, 10-бургилаш насослари, 11-хайдовчи тармок.
PgUp
Бургилаш эритмаларини шлам ва газдан тозалаш.

Кидирув йули билан олиб бориладиган бургилаш жараёнида ювиш суюкликлари тог жинси булакларидан уз вактида ва сифатли тозаланиши - бургилаш жараёнининг самарадорлигини таъминлаб беради.Ювиш эритмаларида шламларнинг йигилиб колиши унинг сифатини ёмонлаштиради.Бунинг натижасида эритманинг тупрокланиши ёмонлашиб, кудук деворларида калин катлам хосил булиб, упирилиш кузатилади. Шлам аралашган ювиш эритмалари ишлатилганда халка хосил булиб, бургилаш тизмаси кисилиб колади, бургилаш насосларининг емирилиши ва бошка жихозларнинг ишдан чикишига сабаб булади.
Ювиш эритмасининг зичлиги оширилганда, бургилаш тезлиги камаяди ва эритманинг ютилиши кучаяди.
Табиий суюкликлардаги йирик заррачалар бургилаш жараени даврида бургилаш кувурининг ишлашига карши таъсир курсатиб, нохуш асоратларга олиб келади. Структурага эга булмаган ва паст ковушкокликка эга булган ювиш эритмалари шламлардан осонрок тозаланади. Ковушкокликнинг ортиши ва тузилишга эга булган эритмаларда тозаланиш жараёни ёмонлашади. Бундай суюкликлар кудукда айланма харакат килаётганда, казилганда ажралган жинсларни мувозанат холатда ушлаб туриш ва уни ташкарига олиб чикишда ёрдам беради, лекин ювиш эритмаларини кушимча моддалардан тозалаш жараёнини кийинлаштиради.br>
Ювиш эритмаларини шламдан тозалашни куйидагича синфлаш мумкин:

  1. Табий-тарнов турида ёки чуктиргичларда;

  2. Мажбурий;

  3. Гидравлик-центрифугалаш ёки гидроциклонлар ёрдамида;

  4. Механик усул - элак ёрдамида;

  5. Юкорида саналган йулларнинг кушилиши.


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling