З. Суннатов. Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси


Винтли кудук туби двигателлари


Download 0.49 Mb.
bet11/43
Sana13.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1192762
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43
Bog'liq
НГКБ-kitob

Винтли кудук туби двигателлари.
Винтли кудук туби двигателларининг вазифаси, худди турбобургиникидек-хар хил геологик шароитларда кудукни бургилашдир. Д1-195 винтли кудук туби двигателини иш принципини куриб чикамиз. Бу двигатель диаметри 215,9-244,5 мм булган,120 С дан юкори булмаган кудукларини бургилаш учун мулжалланган. Д1-195 винтли кудук туби двигатели хажмли (гидростатик) харакатдаги машиналар турига киради. Бошка кудук туби двигателлари билан солиштирганда, винтли кудук туби двигателлари бир канча афзалликларга эга: двигатель валидаги юкори айланиш моментида бургининг бир рейси давомида (турбобургига нисбатан) бургилаш хажми ошади; бургилаш насосининг устун кувурида босим узгаришидан двигателни ишлашини назорат килиб туриш имконияти ошади;
Винтли кудук туби двигатели ( -расм) Д1-195 – куйидаги асосий кисмлардан иборат : двигател секцияси 2, шпинделли секция 4, куйиш клапани 1 ва кардан вал 3. Режага



5-Мавзу: Кудукни ювиш ва бургилаш эритмалари.
Циркуляцион системанинг технологик схемаси.

Р е ж а :


  1. Бургилаш эритмасининг вазифалари.

  2. Кудукни ювиш учун ишлатиладиган бургилаш эритмасининг турлари.

  3. Циркуляцион системанинг технологик схемаси.

  4. Бургилаш эритмаларини шлам ва газдан тозалаш

PgUp
Бургилаш эритмасининг вазифалари
Кудукни бургилаш жараенида бургилаш эритмалари куйидаги асосий технологик вазифаларни бажариши шарт

  1. Кудукларни турли хил тог жинсларининг парчаларидан, заррачаларидан тозалаш ва ер юзасига олиб чикиш..

  2. Бургилаш эритмасининг система буйлаб айланма харакати тухтатилган пайтда бургиланган тог жинси заррачаларини ва парчаларини эритмада муаллак тутиб туриш.

  3. Бургиланаетган атроф катлам жинсларининг парчаланишини енгиллаштириш ва бургини совитиб туриш.

  4. Кудук деворларига таъсир этувчи гидравлик босим хосил килиш, яъни газ ва сув отилиб чикиш хавфини бартараф килиш.

  5. Кудук деворларининг баркарорлигини ошириш максадида кудук деворларига физик-кимёвий таъсир утказиш билан бирга унинг емирилишидан хабардор килиши ёки олидини олиш.

  6. Турбинали усул билан бургилаш жараени учун турбобургини энергия билан таъминлаш.

  7. Нефт ва газ махсулотларини сакловчи ер ости катламини очиш даврида унинг табиий утказувчанлигини саклаб туриш ва бошка технологик вазифаларни бажариш

Кудукларни бургилаш жараёнида содир буладиган турли салбий ходисалар: фаввора, упирилиш, тог жинси катламининг емирилиши - эритмаларнинг технологик хоссаларига боглик булади. Эритмани солиштирма огирлиги бургини харакатлантирувчи курилманинг кудук деворига ёпишишининг ортиб бориши ёки огир эритмалар фонтан ва эритмани кудук ичидаги махсулотнинг уз-узидан отилиб чикишларидан дарак берса, солиштирма огирлиги хамда ковушкоклиги юкори булган эритмалар эса кудук деворининг емирилишидан дарак беради.
PgUp

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling