З. Суннатов. Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси


Мавзу №2:Бургилаш усуллари хакида тушунча. Бургилаш ишларини бошкариш ва кудукларни сифатли куришда куйиладиган асосий талаблар


Download 0.49 Mb.
bet3/43
Sana13.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1192762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
НГКБ-kitob

Мавзу №2:Бургилаш усуллари хакида тушунча. Бургилаш ишларини бошкариш ва кудукларни сифатли куришда куйиладиган асосий талаблар.
Р е ж а :

  1. Бургилаш усуллари хакида тушунча.

  2. Бургилаш ишларини бошкариш.

  3. Кудукларни сифатли куришда куйиладиган асосий талаблар.

PgUp
Тог жинсларини парчалаш бир неча турларга булинади:
1) Механик усулда;
2) Термик усулда;
3) Физик-кимёвий усулда;
4) Электроискра ва бошка усулларда.
Механик усулда тог жинсларини парчалашда кул кучидан ёки двигателлардан фойдаланилади. Кул кучидан факатгина мухнадислик-геологик текширув ишларидагина фойдаланилади.
Кутариб уриш ёрдамида бургилаш – казиш механизми кривошин – шатун оркали балансирни харакати ёрдамида вертикал кутариб - тушиш харакати оркали амалга оширилади. Казилган тог жинслари юкорига желонка оркали олиб чикилади.
Айлантириш оркали бургилаш. Бу усулда кудукни бургилаш, бургига ук буйлаб огирлик бериш ва уни айланма харакати натижасида кудук чукурлаша боради. Бургига айланма харакат ротор оркали берилади. Роторга эса харакат чигир оркали берилади.
Айлантириш оркали бургилашнинг иккита усули бор:
1. Ротор ёрдамида;
2. Кудук туби двигателлари ёрдамида бургилаш.
Уз навбатида кудук туби двигателлари уч турга булинади:
1) Турбобургилар;
2) Винтли кудук туби двигателлари;
3) Электробурлар.
Турбобур ва винтли кудук туби двигателлари билан бургилашда бургилаш эритмасининг окими хосил киладиган гидравлик энергия-механик энергияга айланиб бургуни харкатга келтирилади. Электрбурда- электр энергияси оркали электродвигател харакатга келиб бургига айланма харакат беради.
PgUp
Бургилаш ишларини бошкариш.
Бургилаш ишларини олиб боришда мехнат мухофазаси ва атроф-мухит мухофазаси коидаларига катъий амал килиш керак. Кудукларни куриш даври деб - пармалаш ускунасини бургилаш майдончасига олиб келиб, урнатиб пармалаш ишларини бошлаб, кудукни текшириб, синаб куриб, аник маълумотларни олгандан кейин, бургилаш ускуналарини демонтаж килиб, курилиш майдончасидан олиб чикиб кетиш ва майдончани текислаб, кудукдан фойдаланиш даври-кудукларни куриш даври дейилади. Бу давр етти боскичга булинади:
1. Хужаликдаги ер хужжатлаштириб олинади ва 4 гектар жой текисланади;
2. Шу ерда бургилаш ускуналарини олиб келиб урнатилади, монтаж килинади;
3. Бургилаш ишларига тайёргарлик куриш даври;
4. Кудукни бургилаш, унга йулланма, кондуктор, оралик тизма ва ишлатиш тизмасини тушириш-бургилаш даври дейилади:
5. Шу кудуклардан махсулот олиш даври:
6. Бургилаш ускуналарини демонтаж килиш ёки бошка жойга кучириш даври:
7. Демонтаж килингандан кейин, майдонни текислаб, ишлаб-чикаришга тайёрланади.
Шулардан 1-2-3-6 ва 7-боскичларни минора куриш (вышкомонтаж) бригадаси бажаради.
4-боскични бургилаш бригадаси бажаради.
5-боскични, яъни кудукдан махсулот чикариб аниклаш ишларини текшириб куриш бригадаси бажаради.
Бургилаш минораси остидаги майдончани куриш, бургилаш ускунасини келтириш учун трассани тайёрлаш, олиб келувчи йуллар, электр энергияси тармоклари, алокалар, сув билан таъминлаш учун кувурларни тортиш, ер омборлари, тозалаш мосламалари, шламни олиб чикиш ишлари махсус талабга жавоб бера оладиган холда амалга оширилади.
Кудукни куриш тугатилгандан кейин барча омборлар ва траншеялар кумилиши, бургилаш майдончаси рекультивация килиниши керак.
Олтингугурт-водород гази, ис гази, нефт, минерал сувлар чикканда катта майдонларни ифлосланиши олдини олиш учун барча чоралар курилиши керак.
Олтингугурт гази чикканда усимликлар дунёси нобуд булади, хайвонотлар захарланади, бургилаш ускунаи, асбоби, химоя кувурлари жуда хам тез емирилади (коррозияга учрайди). Шунинг учун кудукни бургилаш лойихасида барча химояланиш чоралари: газни йигиш, ёки юбориш, кимёвий ишлаш ва зарарли моддалардан тозалаш чоралари курилади.
PgUp

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling