З. Т. Нишанова д. С. ҚАршиева экспериментал психология
Тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари
Download 284.5 Kb.
|
Экс псих.маърузалар
6.2.Тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари
Натижаларни таърифлашнинг кейинги шакли - геометрик таърифлашдир. Геометрик (фазовий, ҳаётий, образли) таърифлаш илмий маълумотларни кодлаштириш анъанавий усули ҳисобланади. Геометрик таърифлаш матнни тўлдирганлиги ва тушунтирганлиги сабабли у тил орқали тасвирлашга «боғлангандир». Геометрик таърифлаш кўргазмалидир. У бир вақтнинг ўзида тажрибаларда ўрганилаётган алоҳида ўзгарувчилар ўртасидаги муносабатлар системасини тасаввур этишга имкон беради. Геометрик таърифлашнинг ахборот ҳажми жуда катта. Психологияда илмий ахборотларни график тақдим этишнинг бир неча асосий шаклларидан фойдаланилади: характеристикаларига таянувчи топологик ва метрик. Топологик тавсифлашдан фойдаланувчи ахборотларни етказиб бериш анъанавий усулларидан бири - бу графиклардир. Қирралари билан (йўналтирилган ёки йўналтирилмаган қисмлари билан) бирлаштирилган кўп сонли нуқталар «чўққилар» графиклар ҳисобланади. Графикларни фазовий йўналтирилган ва йўналтирилмаган, боғланган ва боғланмаган турларга ажратилади. Психологик тадқиқотларда графиклардан натижаларни тасвирлашда жуда кўп фойдаланилади. Кўплаб назарий моделларни тадқиқотчилар графиклар кўринишида беришади. Масалан, Д. Векслернинг иерархик модели ёки Ч.Спирменнинг интеллект модели: улар дендритик, симметрик бўлмаган графиклар шаклида берилган. П.Х. Анохиннинг функционал системаси схемаси, В.Д.Шадриковнинг фаолият психологик функционал системаси схемаси, Е.Н. Соколовнинг концептуал рефлекторли ёйи модели - йўналтирилган графиклари мисол бўла олади. Натижаларни тарифлашга ўтамиз, йўналтирилган графиклардан кўпинча боғлиқ бўлмаган, қўшимча ва боғлиқ бўлган ўзгарувчилар ўртасидаги сабабий боғлиқликлар системасини таърифлашда фойдаланилади. Йўналтирилмаган графалар психиканинг ўрганиш хусусиятлари ўртасидаги коррекцион алоқалар системасини тасвирлаш учун қўлланилади. «Чўққилари» билан хусусиятлари, «қирралари» билан коррекцион боғлиқлиги ифодаланади. Боғланишлар характеристикаси одатда график қирраларини тасвирлаш турли вариантлари билан кодлаштирилади. Ижобий алоқалари тўғри чизиқлар билан (ёки қизил ранг билан), салбий боғлиқликлари – пунктир (ёки ҳаво ранг билан) тасвирланади. Алоқанинг кучи ва аҳамияти чизиқнинг қалинлиги билан кодлаштирилади. Энг муҳим белгилари (бошқалари билан энг кўп боғлиқликка эга бўлгани) марказда жойлаштирилади. Кенгроқ аҳамиятга эга бўлган белгилари атрофга жойлаштирилади. Коррекцион алоқалар системасидан текисликда белгилари ўртасидаги «масофаларни» акс эттиришга ўтилади. Масофалар маълум формула бўйича ҳисобланади: D=(1- r) |2 бу ерда d –масофа, r - коррекция белгилари масофалар ўхшашлигини, фарқини акс эттиради. Бу ҳолатда топологик тасвирлашдан метрик тасвирлашга ўтамиз, чунки графанинг чўққилари ўртасидаги масофа белгисини ҳисобга олган ҳолда коррекция катталикларига пропорционал бўлади: r =1 бўлганида масофа максимал бўлади, d = 1, r =1,бўлганида масофа минимал: d= 0. Йўналтирилган ва йўналтирилмаган графалар кўпинча шахсий ва ижтимоий психологик тадқиқотлар натижаларини тасвирлашда қўлланилади. Хусусан, социометрик тадқиқотлар: социограмма бу йўналтирилган графа. Ҳар қандай график- схема матрицага ўхшаш бўлади. Тушуниб олиш қулай бўлиши учун натижаларни тасвирлашда 10-11 чўққидан кўп бўлган графиклардан фойдаланиш тавсия этилади Графиклар билан бир қаторда психологияда фазовий-график тасвирлаш ҳам ўрнатилади, унда элементлар ўртасидаги муносабатлар ва параметрлари тузилиши ҳисобга олинади (ёки метрик ёки топологик). Бунга Д.Гилфорднинг «куб» номи билан маълум бўлган интеллект тузилишини тасвирлаш мисол бўлади. Фазовий тасвирлашни қўллаш бошқа бир варианти - В.Вунт бўйича эмоционал ҳолати, кенглиги ёки бўлмаса Г.Айзенк бўйича шахс турини тасвирлашни мисол сифатида келтириш мумкин. Агарда белгилар майдонида метрика аниқланган бўлса, унда маълумотларни янада аниқроқ беришдан фойдаланилади. Чизиқда кўрсатилган нуқтанинг жойлашиши белгилар майдонидан унинг ҳақиқий координаталарига мос келади. Шундай усул билан кўп шкалалар, факторли анализ, патент тузилишли анализ ва кластерли анализнинг баъзи вариантлари берилади. Ҳар бир омил майдонда ўқ чизиқ билан акс эттирилади, биз ўрганган ўтказилиш параметри эса - бу майдонда нуқта билан кўрсатилади. Бошқа ҳолларда хусусан дефференциал психологик тадқиқотлар натижаларини тасвирлашда нуқталар билан синалаётганлар, ўқ чизиқлари билан эса асосий омиллари тасвирланади. Маълумотларни дастлаб бериш учун бошқа график шакллардан фойдаланилади: диаграмма, гистограммалар ва тақсимлаш полигонлари ҳамда турли графикларни қўллаш мумкин. Маълумотларни тақдим этишнинг бошланғич усули тақсимлашни тасвирлаш ҳисобланади. Танлаб олинган текширишларда ўзгарувчининг ўрганиш кўрсаткичларини тасвирлаш учун гистограмма ва полигонлардан фойдаланилади. Тажриба ва назорат гуруҳларида кўрсаткичларни тақсимлаш кўргазмали бўлиши учун уларни бир расмда тасвирланади. Download 284.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling