З. Т. Нишанова д. С. ҚАршиева экспериментал психология
Download 284.5 Kb.
|
Экс псих.маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Секторли айлана диаграммада
Гистограмма - бу текширилувчи белгиларини частотали тақсимланиши «устунли» диаграммасидир. Гистограммаларни қуришда абциссалар ўқида ўрганиладиган катталик кўрсаткичи жойлаштирилади. Ординаталар ўқида эса частоталар ёки текширилаётган танловда ушбу диапазон катталикларида учрайдиган нисбий частоталар жойлаштирилади. Агарда гистограммада нисбий частоталар акс эттирилса, унда ҳамма устунлар майдони 1 га тенг.
Полигонда белгилари берилган катталикка эга бўлган синовда иштирок этувчилар сонини тақсимлашни нуқталар ва координаталар билан белгилайдилар: Х белгисининг, Y аниқ градация ёки нисбий частоталар( белгилари ана шу градацияларда одамлар сонининг бутун танлаб олинган кўриниши). Нуқталар тўғри чизиқлар билан бирлаштирилади, тақсимлаш полигони ёки гистограммани қуришдан олдин тадқиқотчи белгилар интерваллар ёки нисбатлар шкаласида берилган бўлса, ўрганилаётган катталик диапазонини тенг қисмларга бўлиши керак. 5 тадан кам бўлмаган, лекин 10 тадан кўп бўлмаган градациядан фойдаланиш тавсия этилади. Номинал ёки тартибли шкаладан фойдаланишда бундай муаммо юзага келмайди. Агарда тадқиқотчи турли катталиклар ўртасидаги нисбатларни яқинроқ кўрсатишни ҳоҳласа, масалан, турли сифатли хусусиятдаги синовда иштирок этувчилар нисбатини (эркаклар ва аёллар сони) унда диаграммадан фойдаланиш фойдалироқ бўлади. Секторли айлана диаграммада ҳар бир сектор катталиги ҳар бир турнинг учраши катталигига пропорционалдир. Айлана диаграмма катталигида танлов нисбий ҳажми ёки белгининг аҳамияти акс эттирилиши мумкин. Ахборотларни графикдан аналитикка ўтишини акс эттириш вариантни бериш навбатдаги белгилар функционал боғлиқлигини кўрсатувчи графиклар ҳисобланади. Умуман айтганда, тақсимлаш полигонлари - бу белгининг унинг катталигида учрашига боғлиқдир. Жадвал(график) турларини мазмунига кўра 2 шартли типга ажратамиз : 1. вақтга асосан параметр ўзгаришларига боғлиқликни ифодаловчи; 2. боғлиқ бўлмаган ва боғлиқ бўлган навбатни ифодалаш. Идрок этилган материал ва ўрганилгандан сўнг ўтган вақтга нисбатан идрок этиш материали ҳажмининг ўртасидаги алоқадорликни биринчи бўлиб Г.Эббингауз аниқлаб берган. «Ўрганиш эгри чизиғи », ёки «унутиш эгри чизиғи»нинг кўп сонли муқобилини вақтга кўра фаолият самарадорлигидаги ўзгаришлар кўрсатади. Функционал боғлиқлик жадвали ҳам психологияда учрайди : Фехнер, Стивенс қонунлари (психофизикада). Йеркс-Донсон (психологияда мотивациялар), қонуниятлар, ўз ўрнида (когнитив психология) элементни англаш ва бошқалар. Download 284.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling