З. Т. Нишанова д. С. ҚАршиева экспериментал психология
Download 284.5 Kb.
|
Экс псих.маърузалар
Валидлик – ишончимизнинг даражаси, у ёки бу танланган тест, ўлчов ё эксперимент ҳақиқатан белгиланган вазифани ечишга қодирлиги ёки акси ҳақидаги ишончимиз даражаси.
А) ички валидлик – хақиқатдан ҳам кузатилаётган эффект экспериментал ёндашувнинг натижаси; Б) ташқи валидлик – экспериментимиз ижобий натижага эга бўлган ҳолда ҳам, кенг оммага қўллаб бўлмаслиги. 3. Мазкур ўқув гуруҳида (ёки мазкур синфда) муайян психик ҳолатлар юзасидан ўқувчилардаги индивидуал-психологик фарқлар ҳамда ўртача кўрсаткичларни ўрганиш. 4. Турли ўзига хос психик хусусиятларнинг ифодаланиши ўртасидаги ўзаро алоқаларни аниқлаш. Ишнинг биринчи тури психологик кузатиш олиб бориш малакасини ҳосил қилади. Уни бажараётганда кузатиш режасини тузиб чиқиш, объектларни танлаш, мақсадни белгилаб олиш, алоҳида эътибор берилиши зарур бўлган белгиларни аниқлаб қўйиш лозим; кузатишни вақт бўйича тақсимлаб чиқиш лозим ва ҳоказо. Янги фактларнинг олға сурилиши, эксперимент тарзида текшириб чиқиш талаб қилинадиган янги-янги масалаларни ўртага қўйиш ушбу иш турининг илмий мақсади бўлиши мумкин. Айрим ўқувчиларни, ўқувчилар гуруҳи ёки ўқитувчиларни таърифлаб берадиган маълумотлар тўплаш бу ишнинг амалий мақсади бўлиши мумкин. Ишнинг иккинчи тури муайян методикани эгаллаб олиш билан боғлиқ бўлиб, турли шароитларда синов ўтказиладиган турли кишиларга нисбатан кўп марта тадбиқ этишни талаб қилади. Бундай ишнинг илмий мақсади у ёки бу методикани қўлланиш чегараларини қидириб топиш ва унинг вариантларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Ишнинг учинчи тури гуруҳ учун ўртача аҳамиятга эга бўлган (ёки анча характерли) жиҳатларни статистик аниқлашнинг элементар методларини эгаллаб олишни назарда тутади. Ишнинг тўртинчи тури муаммонинг ўрганилаётган ўзига хос айрим томонлари ўртасидаги статистик алоқаларни аниқлаш методларини эгаллаб олишга ёрдам беради. Бу ўринда турли ёшдаги ва ҳар хил ихтисосдаги синалаётган кишиларнинг психик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари тўғрисида, психик ҳодисалар ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳақида янги ахборотлар олиш, маълумотларни қайта текшириш ва шу сингари ишлар илмий мақсад бўлиб хизмат қилиши; ишнинг амалий мақсади – турли курсдаги талабалар ва ҳар хил синфдаги мактаб ўқувчилари тўғрисида факультет ёки мактаб учун зарур бўлган маълумотлар олишдан иборат бўлиши мумкин. Download 284.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling