Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

 
 
 
 
 
 


114 
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР 
 
Ўзбек халқ достонлари тилини ўрганиш борасидаги танишиб 
чиқилган адабиётлар, кузатишлар, уларнинг статистик таҳлили 
асосида олинган натижаларга таяниб қуйидаги умумий хулосаларга 
келинди: 
1. Тил системаси ҳозирги даврда мавжуд бўлган лексик ва 
грамматик ахборотларни статистик сақлаш тизимидир. Ушбу ахборот 
статистик ва умумлашган ҳолатда ҳаракатдаги динамик системада ўз 
аксини топади. Шундай экан, ҳар бир матнда систем-грамматик ва 
систем-лексик бирликларни танлаш имконияти яратилади. Лексик ва 
грамматик бирликларнинг тил тизимида сақланувчи умумий ва 
хусусий маънолари аниқ матнда аниқланади.
2. Ўзбек халқ достонлари тил хусусиятларини статистик усулда 
ўрганиш орқали бахши ёки ижодкорнинг услуби, сўз бойлигини 
ўрганиш орқали оғзаки ижод манбаларининг лингвистик тизимда 
тутган ўрни, аҳамияти ҳамда умумхалқ тилининг қуйи ва юқори 
сатҳлари бўлган сўзлашув тили, диалектлар ва адабий тилни 
компьютерда текшириш, тадқиқ этиш, исталган матнни автоматик 
ишлов бериш имконини туғдиради. 
3. Компьютер ёрдамида 28499 сўз шаклидан иборат, учта 
частотали ва учта алфавит-частотали луғатлар олинди: «Алпомиш» 
достони умумий матн ҳажми – 14029, яъни –247,7 %ни; «Равшан» 
достони – 7059, яъни 24,7 % ни; «Рустамхон» достони – 7411 сўз 
шакли, 49,2 % ини ташкил қилади. Матнларни қайта текшириш 
жараёнида ушбу достонларда жами 28499 сўз шакллари қўлланилиб, 
шундан 18841 сўз шакли ва 9658 сўз бирикмаси мавжудлиги 
аниқланди. Частотали рангнинг юқори босқичида феъл ва от сўзлар 
эгаллаган. Қуйи рангида асосан умумхалқ сўзлар ўрин олган. 
28499 танланма ҳажмида ёрдамчи сўзлар 85 та бўлиб, буларнинг 
умумий матнда қўлланиш частотаси – 4098 га тенг. Диалектал сўзлар 
эса 590 та бўлиб, буларнинг умумий матндаги қўлланиш частотаси - 
2180 та. Достонлар тилига хос сўзлар 990 та. Ёрдамчи сўзлар умумий 
матн ҳажмининг 0,29 % ини, диалектал сўзлар 2,07 % ини, достонлар 
тилига хос сўзлар 3,47 % ини ташкил қилади.
4. Достонлар тилида умумий категориал маънога эга бўлган (от, 
сифат, сон, олмош, равиш, феъл) сўзлар алоҳида лисоний белгиларга 
эга эканлиги билан ажралиб туради. Бу хил алоҳидаликни от, сон, 
олмош сўзлар қўлланилишида кузатиш мумкин. 


115 
5. Достонлар тилида умумий нокатегориал маънога эга бўлган 
(кўмакчи, боғловчи, юклама) сўзлар қўлланилади. Гарчи достонлар 
тилида ёрдамчи сўзлар иштирок этса-да, адабий тилдаги ёрдамчи 
сўзлар билан достонлар тили ўртасида тенглик қўйиб бўлмайди. 
6. Достонлар матнида алоҳида гуруҳни ташкил этувчи (модал, 
ундов, тақлид) сўзлар муносабатни номлашга, ҳис-ҳаяжонни 
тасвирлашга, товуш ёки кўринишга тақлидни ифодалашга хизмат 
қилган. Улар нутқнинг кенг қамровли, матннинг таъсирчанлигини, 
бўёқдорлигини таъминловчи восита эканлигини кўрсатади. 
7. Ўзбек халқ достонлари маълум ҳудудда яшовчи шева 
вакиллари (бахшилар) томонидан куйланганлиги сабабли уларда ўша 
жойлардаги шева хусусиятлари ўз аксини топган. Достонлар тилида 
диалектал сўзлар семантик-стилистик мундарижасининг муҳим 
таркибий қисми ҳисобланади. Уларни бошқа сўзлар билан деярли 
алмаштириб бўлмайди. Статистик маълумотлар ҳам диалектал сўзлар 
салмоғи кўплигини кўрсатади. Фольклорнинг тил хусусиятлари 
адабий нормага қараганда ўзбек халқ шеваларига яқин туриши билан 
изоҳланади. 
8. Достонлар тилининг алоҳида лисоний аломатларга эга 
эканлиги билан ажралиб туради. Достонлар тилида барча морфологик 
шаклларнинг кенг кўламда амал қилиши улардаги кўплаб грамматик-
стилистик маъноларнинг рўёбга чиқишига сабаб бўлади ва ана шу 
маънолар доирасида услубий чегараланиш, хусусан, достонлар 
тилига хосланиш юз беради. Масалан, ундов, юклама сўзларда 
экспрессивлик кучли ва шунга кўра достонлар тилида уларга 
мойиллик сезилади. Шу билан бирга кўмакчи ва боғловчи сўзларнинг 
айримлари достонлар тилига хосланганлиги аниқ сезилиб туради. 
9. Халқ бахшилари жуда кузатувчан бўлишган ва ҳаётий 
ҳодисалар замиридаги эстетик имкониятларни нозик англашган ва 
натижада тасвирлар занжирини шундай терганларки, бири 
иккинчисини тақозо этадиган силсиласи маҳорат билан берилганки, 
натижада бахшилар англатмоқчи бўлган ҳолатни бутун мураккаблиги 
билан тасвирлай олганлар. Бу тасвирларни ифодалашда сўзлардан 
ўринли фойдаланишганки, унинг ифода имконидан тўлиқ 
фойдаланганлик, сўз билан кўлам ҳосил қилиш, тасвир кенглигига 
эришиш борасида аждодларимиз мислсиз маҳорат касб этганлар. 


116 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling